Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги
Download 197.21 Kb.
|
йурикнома
УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Амалдаги қонунчиликка кўра таълим муассасасида тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисидаги шартнома 18 ёшга тўлган ходимлар билан жавобгарлигидаги моддий қийматликларнинг сақланишини таъминламаган ҳолатларда келиб чиқиши мумкин бўлган зарарни ўз ҳисобидан тўлиқ қоплаши ва ўрнатилган тартибда қонун олдида жавоб беришини ҳисобга олган ҳолда маъмурият ва ишчи-хизматчи ўртасида ёзма равишда уч нусхада расмийлаштирилади. Шартнома томонларнинг зиммасига Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 203-моддасида кўрсатилган ҳолатларга тўлиқ амал қилган ҳолда тузилади. Бунда маъмурият моддий жавобгар шахсга топширилган моддий қийматликларни ўрнатилган тартибда сақлаши учун зарур бўлган барча шарт-шароитларни яратиб беради. Ходим моддий жавобгарлик тўғрисидаги амалдаги қонунчилик ҳужжатлари ҳамда қийматликларни қабул қилиш ва кирим-чиқимига доир бошқа услубий қўлланмалар билан таништирилади. Ўқув жиҳозлари, асбоб - ускуна, дастгоҳлар, ўқув техникаси, спорт анжомлари, библиотека жамғармаси, ўқув кабинетлари мудирлари-ўқитувчилар, ўқув-тажриба бўлимлари мудирлари, устахона ва ўқув хўжалиги мудирлари, жисмоний тарбия ва чақириққача ёшларни тарбиялаш раҳбарлари, лаборантлар ва кутубхона мудирлари жавобгарлигида сақланади. Бундан ташқари моддий жавобгар шахслар таълим муассасасининг эҳтиёжини ҳисобга олиб, асосли таклифлар беради, таълим жараёни учун кераксиз ва ортиқча моддий бойликларни сотиб олинишига йўл қўймайди. Моддий бойликларни қабул қилиш, сақлаш ва кирим-чиқими билан шуғулланувчи шахслар синалган, ишончли кишилар бўлиши ва қуйидаги талабларни қондириши шарт: етарли даражада билим ва тажрибага эга бўлиши; моддий қийматликларни қабул қилиш, сақлаш ва кирим-чиқимига доир йўриқномаларни, асосий қоида ва талабларни билиши; қийматликларни тез ва аниқ санаш, ўлчаш ва тортиш кўникмаларига эга бўлиши; қийматликларнинг кирим-чиқимини ўрнатилган тартибда расмийлаштиришни билиши. Моддий қийматликларни жавобгарлигида сақлаш ва фойдаланиш билан шуғулланувчи шахсларни ишдан бўшатиш, бошқа ишга ўтказиш вақтида мавжуд барча қийматликлар инвентаризация - қайта саноқдан ўтказилиб, топшириш-қабул қилиш далолатномаси расмийлаштирилади ва раҳбар томонидан тасдиқланади. Download 197.21 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling