Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази шахсга йўналтирилган педагогик технологиялар


Ўйин технологияларнинг мақсадли йўналтирилганлиги


Download 91.25 Kb.
bet13/23
Sana16.02.2023
Hajmi91.25 Kb.
#1204337
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   23
Bog'liq
Бола шахсини ривожлантиришга йуналтирилган таълим технологияси

Ўйин технологияларнинг мақсадли йўналтирилганлиги


Дидактик мақсадлар: дунёқарашни кенгайтириш, билув фаолияти; билим, кўникма ва малакаларни амалиётда қўллаш; амалий фаолият учун зарур бўлган алоҳида кўникма в малакаларни шакллантириш; меҳнат кўникмаларини ривожлантириш.
Тарбияловчи мақсадлар: мустақилликни, эркинликни тарбиялаш, муайян ёндашувларни, мавқеларни, ахлоқий, эстетик ва дунёқарашга оид установкаларни шакллантириш; ҳамкорликни, жамоатчиликни, коммуникативликни, муомалаликни тарбиялаш.
Ривожлантирувчи мақсадлар: диққатни, хотирани, нутқни, тафаккурни, таққослаш, солиштириш кўникмасини, ўхшашини топишни, мулоҳазалашни, ижодий қобилиятларни, рефлексияни, эмпатияни, мақбул ечим топиш кўникмасини ривожлантириш; ўқув фаолияти мотивациясини ўстириш.
Ижтимоийлаштирувчи мақсадлар: жамият меъёрлари ва қадриятларига аралашув; муҳит шароитларига кўникиш; кучли эҳтиросли назорат, ўз-ўзни ростлаш; мулоқатга ўргатиш; психотерапея.
Ўйин технологиясининг концептуал асослари
Ўйин фаолиятининг психологик механизмлари шахснинг ўз-ўзини намойиш қилиш, ўз-ўзини таъкидлаши, ўз-ўзини билиши, ўз-ўзини ростлаши, ўз-ўзини жорий қилиши каби фундаментал талабларга таянади.

  • Ўйин-психоген хулқ шакли, яъни шахс табиатидан келиб чиқадиган ички мавжуд бўлган феъл-атвор кўринишидир(Д.Н.Узнадзе).

  • Ўйин-боланинг “ички ижтимоийлашуви” фазоси, ижтимоий установкаларни эгаллаш воситаси(Л.Г.Выготский).

  • Ўйин-тасаввурлашда шахс эркинлиги, “амалга ошмайдиган қизиқишларни хаёлий жорий этиш”(А.Н.Леоньтев).

  • Ўйинда фақат ўз хусусий ва ички мазмуни бўйича индвид учун аҳамиятли мақсад касб этган ҳаракат амалга ошади.Ўйин фаолиятининг асосий ўзига хослиги ҳам ана шунда унинг асосий жозибалиги ҳам ана шунда ( С.Л.Рубинштейн).

  • Дидактик ўйин-бу моҳиятан ўзида муайян мотивацияни, ўқувчиларнинг билув фаолияти тузилмасини ва ўзлаштиришнинг бошқариш тизимини эгаллаган яхлит дидактик жараёндир(В.П.Беспалко).

Ўйинга қўшилиш қобилияти инсон ёши билан боғлиқ эмас, бироқ ҳар бир ёшда ўйин ўзига хослик касб этади.Шу боисдан мактабгача давр учун, кичик мактаб ёшидаги ўқувчилар учун, ўрта ва катта мактаб ёшидагилар учун ва катталар учун ўйин технологиялари бир-биридан фарқланади.



Download 91.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling