Ўзбeкистон рeспубликаси халқ таълими вазирлиги ўҚувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази


Download 0.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/44
Sana13.09.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1676757
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   44
Bog'liq
----------

4.7. Коррекцион иш усуллари. 
1. Ўйин терапияси 
Об-ҳаво хабари 
Мақсадлар: Болалар (ҳатто ўқитувчилар ҳам) ўзларини "одатдагидек" ҳис 
қилмайдиган кунлар бор. Эҳтимол, улар тушкунлик, ғазаб ёки жахл ҳолатида 
ва улар ёлғиз қолишни хоҳлашади. Бир мунча вақт ёлғиз қолган болалар оддий 
ҳолатга осонроқ келади, ҳис-туйғуларини енгади ва тезда синф ҳаётига 
қўшилади. Ушбу машқ билан ўқитувчи болага бир мунча вақт мулоқот 
қилмаслик ҳуқуқига эга эканлигини тушунтиради. Бу вақтда бошқа болалар 
ҳар бир инсондаги бу руҳий ҳолатни ҳурмат қилишни ўрганадилар. 
Материаллар: қоғоз ва мўмиё қаламлар. 
Кўрсатмалар: Баъзида ёлғиз қолиш хар биримиз учун керакдир. Сиз жуда 
эрта туриб уйқуга тўймадингиз, балки кайфиятингизни нимадир бузгандир. 
Сизни ички мувозанатни тиклашингиз учун атрофдагилар сизни бир мунча 
вақт ёлғиз қолдириши, одатий ҳолдир. 
Агар бу сиз билан содир бўлса, ҳеч ким сизга яқинлашмаслиги учун 
ёлғиз қолишни хоҳлаётганингизни бизга хабар қилишингиз мумкин. Сиз буни 
шундай қилишингиз мумкин: сиз синфдошларингизга "об-ҳаво хабари"ни 
кўрсатишингиз мумкин. Сизни бир мунча вақт ёлғиз қолдириш кераклиги 
ҳаммага маълум бўлади . 


Бир варақ қоғоз ва рангли мўмиё қаламларни олинг, бундай вазиятларда 
сизнинг кайфиятингизга мос келадиган расмни чизинг. Ёки катта, рангли 
ҳарфлар билан "Бўрон ҳақида огоҳлантириш" сўзларини ёзинг. Шундай қилиб, 
сиз бошқаларга ҳозир сизда "ёмон об-ҳаво" эканлигини кўрсатишингиз 
мумкин ва бундай вазиятда сизга тегмасликлари яхшироқдир. Агар сиз 
тинчликни хоҳлаётганингизни ҳис қилсангиз, варақга ёзиб ҳамма билиши 
учун столингиз устига қўйишингиз мумкин. Ўзингизни яхши ҳис 
қилганингизда варақни олиб ташлашингиз мумкин. Буни амалга ошириш учун 
ёмғир ва булутлар тугаб, қуёш кўрина бошлаган кичик расмни чизинг ёки 
расмингиз билан қуёш аллақачон сиз учун нурли ва тўлиқ порлаётганини 
кўрсатинг. 

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling