Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги ўҚувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва


Тишлар.  Тажовузкорлик (агрессивлик).  Қўллар


Download 402.63 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/17
Sana07.04.2023
Hajmi402.63 Kb.
#1338234
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   17
Bog'liq
10-11-синфлар учун (2)

Тишлар. 
Тажовузкорлик (агрессивлик). 
Қўллар. 
Қўллар шахснинг атроф олам билан боғлиқлигининг белгисидир. 
Тортинчоқ қўллар қаттиқ масъулиятли, одамови шахс тўғрисида 
далолат беради. 
Шалвираган ҳолда ташлаб қўйилган қўллар самарасизликни билдиради. 
Мўрт, нимжон қўллар жисмоний ёки психологик нимжонликни, васийликка 
бўлган эҳтиёжни, боғлиқликни билдиради. 
Узун-бақувват қўллар иззат-нафслилик (нафсонияти кучлилик)ни ва 
ташқи олам ходисаларига кучли киришувчанликни билдиради. 
Жуда калта қўллар ёки қўлларнинг йўқлиги ноадекватлик хиссини 
билдиради. 
Қўл орқага қилинган ёки чўнтакда бўлса, бу айибдорлик хисси, ўзига 
ишончсизликдан далолат беради. 
Боксчининг қўлқопига ўхшаган қўл сиқилгани, агрессия. 
Қўлда бармоқлар бештадан кўп бўлса, тажавузкорлик, жиззакилик. 
Бармоқлар муштга сиқилган бўлса - қаршилик ғалаён. 
Оёқлар. 
Узун оёқлар мустақилликка бўлан эҳтиёжни англатади. 
Оёқсиз расм турғунликнинг йўқлиги, суянчиқнинг ва асоснинг йўқлиги, 
журъатсизлик. 
Гавда холати. 
Агар одам энсаси кўринадиган қилиб чизилган бўлса, бу одамовиликнинг 
намоён бўлиши. 
Агар бош ён томондан кўринишда чизилган бўлса ижтимоий атроф муҳит 
туфайли пайдо бўлган хавфсирашдан далолат. 
Агар стулнинг чеккасида ўтирган одам расми чизилган бўлса - 
шароитдан чиқиш йўлини топиш ҳохиши, яккаланиб қолишдан қўрқиш. 
Югуриб бораётган одам-кимдандир яшириниш ҳохишини билдиради. 
Кўрсаткичлар ва уларнинг таҳлили. Расмнинг қоғоздаги ҳолати. 
Агар расм вертикал қўйилган варақнинг ўрта чизиғида жойлашган 
бўлса - бу норма ҳисобланади. 
Оқ ёки сарғишроқ қоғоз ва ўртача юмшоқликдаги қаламдан 
фойдаланиш керак: оқ силлиқ қоғоз, ручка ёки фломастер ишлатмаслик 
керак. 
Расм варақнинг юқориги чеккасига яқин жойлашган бўлса қанчалик 
яқин бўлса шунчалик яққолроқ ўз-ўзини юқори баҳолаш, ўзининг жамиятда 
эгаллаган ҳолатидан ўз атрофдагиларнинг тан олишининг етарли 
эмаслигидан норозилик, ўзини тасдиқлашга бўлган тенденция сифатида 
баҳоланади. 

Download 402.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling