Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги ўҚувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва


Download 402.63 Kb.
Pdf ko'rish
bet11/17
Sana07.04.2023
Hajmi402.63 Kb.
#1338234
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   17
Bog'liq
10-11-синфлар учун (2)

 
II.2. АЙЗЕНК СЎРОВНОМАСИ 
 
Изланишнинг 
мақсади: 
темпераментнинг 
типини, 
экстраверсия 
даражасини, ҳиссий мустаҳкамликни аниқлайди. 
Ишнинг босқичлари: 
Тестнинг тадқиқот мақсадини маълум қилиш. 
Тестни бажариш йўриқномасини ўқиб бериш. 


1 дан 60 гача (10 та саволдан иборат 6 та устун) бўлган саволларни тартиб 
рақами кўрсатилган жавоблар варақасини тайёрлаш. 
Айзенк тестини ўтказиш. 
Калит ёрдамида натижаларни ҳисоблаб чиқиш. Калитни аввалдан мел билан 
доскага ёки плакатга ёзиб қўйиш. 
«Ёлғон» шкаласи бўйича тест натижаларини текшириш. Агарда синалувчида 
4-5 балл ҳосил бўлган бўлса, унда тест натижаларига ишониш мумкин. 
Агарда 5 баллдан юқори бўлса, унда натижалар ҳақиқий эмас. 
Типлар жадвали бўйича натижалар. Натижаларнинг кўримли бўлиши учун 
график кўринишида ясаш мумкин. 
 
Йўриқнома: Сизни хулқингизнинг алоҳидалиги ҳақидаги бир қатор 
саволлар тақдим этилади. Агарда сиз саволга ишончли жавоб берсангиз «+», 
агарда ишончсиз жавоб берсангиз «-» белгисини сўров варақасидаги тегишли 
рақам остига ёзиб қўясиз. Саволларга тезда, миянгизга келган биринчи жавоб 
билан, ўйлаб ўтирмай жавоб берасиз. 
1. Сенга атрофингдаги жонланиш ва завқ-шавқ ёқадими? 
2. Сен тез-тез сени қўллаб-қувватлайдиган дўстларга эҳтиёж сезасанми? 
3. Сендан бирор нима сўраганда, сен ҳар доим тез жавоб топа оласанми? 
4. Баъзан сен аразлаган, жаҳли чиққан, жоҳил ҳолатда бўласанми? 
5. Тез-тез кайфиятинг ўзгариб турадими? 
6. Сенга болалар билан бўлгандан кўра, бир ўзинг бўлганинг осон ва 
ёқимлироқ эканлиги тўғрими? 
7. Сени ухлашинга ҳар хил ҳаёллар тез-тез ҳалал бериб турадими? 
8. Сен ҳар доим айтилган вазифани қандай айтишган бўлса шундай 
бажарасанми? 
9. Сен бировнинг устидан кулишни ёқтирасанми? 
10. Сен қачонлардир ўзингни бахтсиз деб ҳис этганмисан, гарчанд бунга ҳеч 
қандай сабаб бўлмаса ҳам? 
11. Ўзинг ҳақингда қувноқ, завқли инсонман деб айта оласанми? 
12. Сен мактабда қачонлардир тартиб-қоидаларни бузганмисан? 
13. Сени тез-тез нимадандир жаҳлинг чиқиб туриши тўғрими? 
14. Сенга ҳамма ишни тез-тез бажариш ёқадими? 
15. Сен содир бўлиши мумкин бўлган ҳар хил қўрқинчли воқеалар, лекин 
содир бўлмасдан яхшилик билан тугаган ҳолатларда безовталанасанми? 
16. Сенга ҳар қандай сирни ҳам ишониш мумкинми? 
17. Сен ҳеч бир қийинчиликсиз тенгдошларингнинг зерикарли даврасини ҳам
жонлантира оласанми? 
18. Сенда ҳеч қандай сабабсиз (жисмоний зўриқишларсиз) ҳам юрагинг тез-
тез урадими? 
19. Дўстлашиш учун одатда сен биринчи бўлиб қадам ташлайсанми? 
20. Қачонлардир бўлса ҳам сен ёлғон гапирганмисан? 
21. Сени ва сени ишингни танқид қилишганда сен ҳафа бўласанми? 
22. Сен кўпинча дўстларинг билан ҳазиллашиб уларга қизиқарли 
ҳикоялардан айтиб берганмисан? 


23. Сен кўпинча ўзингни чарчаган ҳис этасанми? 
24. Сен ҳар доим аввал дарсларингни, кейин эса қолган ишларингни 
бажарасанми? 
25. Сен одатда қувноқ ва ҳаммадан хурсандмисан? 
26. Сен аразчимисан? 
27. Бошқа болалар билан бирга бўлишни сен жуда ёқтирасанми? 
28. Сен ҳар доим ҳам қариндошларингнинг хўжаликка ёрдам бериш ҳақидаги 
илтимосларини бажараверасанми? 
29. Сенда бош айланиш бўлиб турадими? 
30. Сенинг ҳаракат ва қилиқларинг бошқа инсонларни ноқулай аҳволга солиб 
қўйган пайтлар бўлганми? 
31. Нимадир жонинга теканини сен кўпинча ҳис этасанми? 
32. Баъзида мақтанишни ҳам ёқтирасанми? 
33. Нотаниш одамларнинг жамоасига тушиб қолганингда сен кўпинча 
гапирмай жим ўтирасанми? 
34. Баъзан ҳаяжонланганингда сен жойингда ҳам ўтира олмай қоласанми? 
35. Сен одатда тез қарор қабул қиласанми? 
36. Сен синфда хатто ўқитувчи йўқ бўлганида ҳам ҳеч қачон шовқин 
қилмайсанми? 
37. Сен кўпинча қўрқинчли тушлар кўрасанми? 
38. Сен ҳиссиётларинга эрк бериб, дўстларинг даврасида хурсандчилик 
қилиб ўтира оласанми? 
39. Сени ҳафа қилиш осонми? 
40. Ким хақидадир ёмон гапирган пайтларинг бўлганми? 
41. Одатда сен ўйлаб ҳам ўтирмай тез гапириб, тез ҳаракат қилишинг 
тўғрими? 
42. Агарда сен ноқулай ҳолатга тушиб қолганингда, кейин анча пайтгача 
азобланиб юрасанми? 
43. Сенга сершовқин ва қувноқ ўйинлар жуда ёқадими? 
44. Сен ҳар доим ҳам берган таомларини еяверасанми? 
45. Сендан нима ҳақидадир сўраганларида «йўқ» деб жавоб қайтаришинг 
қийинми? 
46. Сен тез-тез меҳмонга боришни ёқтирасанми? 
47. Сени яшагинг келмай қолган пайтлар ҳам бўладими? 
48. Сен ота-онанг билан қўпол муомалада бўлганмисан? 
49. Болалар сени қувноқ ва завқли одам деб ҳисоблайдиларми? 
50. Сен дарс қилаёганингда кўпинча бошқа нарсага алаҳсиб кетасанми? 
51. Сен жамоавий хурсандчиликларда кўпинча ўтириб томоша қиласанми ёки 
фаол иштирок этасанми? 
52. Одатда сенга ҳар хил фикрлардан ухлаш қийин бўладими? 
53. Бажаришинг лозим бўлган ишни қила олишингдан бутунлай хотиржам 
бўла оласанми? 
54. Сен ўзингни ёлғиз ҳис қилган пайтлар ҳам бўладими? 
55. Янги танишган одамлар олдида биринчи бўлиб гапиришга уяласанми? 


56. Қилар ишни қилиб бўлиб, кейин бошингни чангаллаб қолиш ҳолатлари 
тез-тез бўлиб турадими? 
57. Болалардан бирортаси сенга бақирса, сен ҳам бақириб жавоб 
қайтарасанми? 
58. Баъзан ҳеч қандай сабабсиз ҳам ўзингни қувноқ ёки ғамгин ҳис этган 
ҳолатлар ҳам бўлиб турадими? 
59. Тенгдошларинг орасида ўзингни бемалол ҳис қилишим қийин деб 
ҳисоблайсанми? 
60. Бирор нарсани ўйламасдан қилиб қўйиб, кейин ҳаяжонланишга тўғри 
келган ҳолатлар тез-тез бўлганми? 

Download 402.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling