Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги ўҚувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва


Темперамент типларига психологик тавсифнома


Download 402.63 Kb.
Pdf ko'rish
bet14/17
Sana07.04.2023
Hajmi402.63 Kb.
#1338234
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
10-11-синфлар учун (2)

Темперамент типларига психологик тавсифнома 
Сангвинник (асаб тизимининг I типи) – юқори руҳий фаоллик, ишга 
қобилиятлилик, интилувчанлик ва ҳаракатларининг жонлилиги, имо-
ишоранинг ҳилма-хиллиги ва бойлиги билан, гапга чечанлиги билан 
тавсифланади. Хотираларини тез-тез алмаштиришга интилади, ўзини қуршаб 
турган ҳодисалардан осонлик билан воз кеча олади, мулоқотчан. Янги 
танишган одамлар билан осонликча чиқиша олади, янги шароитга тезда 
мослашади. Ҳиссиётлари ижобий – тезда пайдо бўлади ва тезда алмашади. У 
компромисс ва ёнбосишга тезда рози бўлади. Мағлубиятларни нисбатан осон 
ва тез бошидан кечиради. Ноқулай шароит ва салбий тарбиявий таъсирларда 
ҳаракатчанлик диққатни жамлай олмасликка, ўйланмай қилинган 
ҳаракатлар, юзакиликка бисалбий хусусиятларни келиб чиқишида ўз 
таъсирини беради. 
Унинг режалари кўп, бирданига ҳаммаси бўйича ишлайди, узоқ вақт 
чарчамасдан ишлаши мумкин. Диққатини бир жойга тўплайди, тартибли. 
Зўр беришларсиз бир ишдан иккинчисига ўта олади. 
Холерик (асаб тизимининг иккинчи типи) – руҳий фаолликнинг юқори 
даражаси, ғайратлилиги, қатъийлиги, интилувчанлиги, куч-қувватга 
тўлалиги, ҳаракатларининг тезлиги, жўшқинлиги, кескинлиги билан 
характерланади. У кайфиятининг бирданига ўзгариб туришига мойил, 
тажанг, сабрсиз, ҳиссий ўзгаришларга, баъзан эса баджаҳл бўлади. Лозим 
бўлган тарбиянинг йўқлиги, етишмаётган ҳиссий мувозанат қийин ҳаётий 
вазиятларда ўз ҳис-туйғуларини бошқара олмай қолишига олиб келади. 
Қизиққонлик билан ишни бошлайди, муаммоларни тезда ҳал қилади ва 
қийинчиликларни енгади. Бирон бир нарса билан машғул бўлиб, бутун куч-


қувватини кетказади ва бошланган ишга бўлган қизиқишини йўқотади. 
Осойишта, бир текис ҳаракатни талаб этадиган фаолиятга мослаша олмайди. 
Бир хилда бўлган, секин ишни бажара олмайди. 

Download 402.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling