Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги ўҚувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва


Флегматик (асаб тизимининг III типи) –


Download 402.63 Kb.
Pdf ko'rish
bet15/17
Sana07.04.2023
Hajmi402.63 Kb.
#1338234
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
10-11-синфлар учун (2)

Флегматик (асаб тизимининг III типи) – ҳулқ-атворнинг паст даражадаги 
фаоллиги билан характерланади. Осойишта, тўғри, ўз сўзида турадиган
сабрли, чидамли. Имо-ишора ва талаффузда тушунарсиз ва бир хил. 
Реакцияларининг секинлиги билан ажралиб туради. Мулоқотда доимий, янги 
одамларга секин ва қийинчилик билан ўрганади. У бир фаолиятдан 
иккинчисига осонлик билан ўтмайди ва янги шароитга қийинчилик билан 
мослашади. Қатъиятли ва тиришқоқ, меҳнаткаш, мақсадга интилувчан
маҳсулдор, масъулиятли, ишга жон-дили билан боғланади, чидамли. Бир 
хилдаги ҳаракатларни бажаришга мойил. 
Меланхолик (асаб тизимининг VI типи) – руҳий фаолликнинг паст 
даражаси билан характерланади, ҳаракатларининг секинлиги, имо-ишора ва 
мулоқотда ўзини тута олади, тез чарчайди, чидамсизроқ, ҳавотирли, ўзига 
ишонмайдиган. Гапга чечан эмас, янги шароитда, янги одамлар орасида 
ўзини йўқотади. Ёлғиз ўзи қолишга, индамасликка, чуқур ва узоқ муддат 
қайғуришга мойил. Одатда у ўзига ишончи йўқ, озгина қийинчиликнинг 
олдида ҳам ўзини йўқотиб қўяди. Тез чарчайди. Доимий, одатдаги шароитни 
хушкўради. Экстремал вазиятлар нуқтаи назаридан у энг хавфли шахс 
ҳисобланади. У салбий нарсаларни яратади, ваҳима ва тартибсизликларнинг 
манбаи бўлиб саналади. У фақатгина яхши шароит бўлгандагина 
муваффақиятли ишлаши мумкин. Ҳар бир темпераментни ўзигагина хос 
бўлган типдаги хусусиятли инсонлар кам учрайди ва кўпчилик инсонлар 
ўзида анна шу турли тоифа темпераментга хос бўлган хусусиятларни 
бирлаштирган ҳолда учрайди. 
Ушбу тестнинг натижалари асосида психолог қандай тавсиялар бериши 
мумкин? 
Агар синалувчи экстраверсия-интроверсия ва невротизм бўйича ўртача 
баллни йиғган бўлса, унинг танлов соҳаси жуда кенг ва унга нисбатан қаттиқ 
таъқиқлар йўқ. Агарда у ўта экстраверт ёки интроверт бўлса, ҳафа бўлишга 
ўрин йўқ. «Кучсиз» хусусиятлардан халос бўлиш учун ўзига қарама-қарши 
хусусиятли дўстни танлаши лозим. Экстраверт ҳар қандай ишда 
муваффақиятга эришиши мумкин, қачонки унинг жамоасини кўпчилик 
интровертлар ташкил этса. 

Download 402.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling