Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги ўҚувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва


Агар у интроверт бўлиб, невротизм юқори бўлса


Download 402.63 Kb.
Pdf ko'rish
bet16/17
Sana07.04.2023
Hajmi402.63 Kb.
#1338234
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
10-11-синфлар учун (2)

Агар у интроверт бўлиб, невротизм юқори бўлса, психолог унга ёзув столи 
олдида ўтириб меҳнат қиладиган касбларни – изланиш, ижод, ниманидир 
ишлаб чиқиш, лойиҳалаш, моделлаштириш ва ҳ.к. касбларни танлаши 
маъқул эканлиги ҳақида маслаҳат бериши лозим. 
Агарда у экстраверт бўлиб унда невротизм юқори бўлса, унга одамлар 
билан тез-тез ва самарали мулоқотдаб ўладиган касблар – яъни менежер, 
сотувчи, ўқитувчи кабиларни танлашни маслаҳат берган маъқул. Қуйидаги 
типдаги касбларни эса танламагани маъқулроқ: учувчи, ҳайдовчи, диспечер. 
У одамлар билан мулоқотда бўлмаганидан зерикади, унинг ишида тез-тез 


хатолар – ҳалокатлар, бузилишлар ва бошқалар учраб туради. Бир хилдаги 
ҳаракат билан боғлиқ бўлган конвеерли ишлаб чиқариш бўйича касблар ҳам 
улар учун мос эмас. 
Агар у интроверт бўлиб, унда невротизм паст бўлса, унга оператор 
типидаги касблар тўғри келади, одамлар билан мулоқотни талаб этувчи 
касблар умуман маъқул келмайди (масалан: раҳбар, тадбиркор, педагог, 
журналист, жамоат арбоби). 
Агар у экстраверт бўлиб, унда невротизм паст бўлса, унга менежер, 
раҳбар, бизнесмен каби касблар жуда мос келади. Одамлар билан муттасил
муносабатда бўладиган соҳаларда у доимо муваффақиятга эришади. 
Психолог касб-ҳунарга йўналтирувчи қуйидагиларни ёдида сақлаши 
лозим: 
Касб-ҳунарга йўналтирувчининг вазифаси ўқувчиларни касб танлашида 
қатъиян чеклашлардан иборат бўлиб қолмаслиги керак (асаб жараёнларининг 
кучли ёки кучсиз тарафларини касбнинг шахсган исбатан қўйиладиган 
талабларини англаган ҳолда танлаш лозимлигини тушунтиришга уриниш 
лозим). Касб-ҳунарга йўналтирувчининг вазифаси маслаҳат олувчининг 
индивидуал хусусиятларини ёритиб берган ҳолда уни ҳосил бўлган 
маълумотлар билан таништириб, ўзининг хусусият ва имкониятларини 
англаган ҳолда муҳокама этиб, уларни касбнинг талабларига мос келиш-
келмаслигини тушунтириб беришдан иборат. Бунда руҳий жараёнларнинг 
кечиш тезлиги турлича бўлган одамларнинг касбий муваффақиятга 
эришиши, фаолиятнинг самарадорлиги нафақат асаб тизимининг 
хусусиятларига, балки меҳнатга бўлган қизиқиш, билим ва кўникмаларга, 
ишни ташкил қилишга, энг аввало муттасил ўз-ўзини ривожлантириш ва 
кучсиз сифатларини тўлдириб боришдан ҳам иборат эканлигини ўқувчиларга 
тушунтириш лозим. 

Download 402.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling