1.3. Мактаб
ўқитувчилари
билан
ишлашнинг
асосий
йўналишлари:
Ўқитувчилар билан ишлашда ижтимоий-педагогик фаолият мазмуни
маълум кўникма ва билимларни шакллантиришга қаратилган бўлиши керак;
- гуруҳларга кирувчи ўқувчилар орасидан "хавф гуруҳи"га мансуб
ўқувчиларни аниқлай олиш қобилияти;
- турли ёш даврларида болалар ва ўсмирлардаги инқирозли вазиятларни,
уларнинг манбалари ва омилларини аниқлаш қобилияти;
- психоактив моддаларни ишлатишнинг психологик, ижтимоий сабабларини
билиш.
Профилактика ишларини ташкил этишда синф раҳбарларининг
фаолияти алоҳида ўрин тутади, уларнинг вазифалари:
- муаммонинг дастлабки босқичида муаммоли оилаларни аниқлаш;
- ота-оналарнинг педагогик маданиятини ошириш(педагогик маърифат,
таълим муассасасида оилавий байрамларни ташкил этиш ва иштирок этишга
жалб қилиш, синфдан ташқари ишлар, мактаб бошқарувида иштирок этишга
кўмаклашиш);
- болаларга нисбатан зўравонлик ва шафқасизликнинг олдини олиш мақсадида
ота-оналарнинг ҳуқуқий маданиятини шакллантириш;
- ота-оналар билан коррекцион ишларни олиб бориш;
- намунавий оилавий тажрибасини тақдим этиш орқали таълим жараёнининг
барча иштирокчилари орасида оила ва оилавий анъаналарнинг обрўсини
ошириш;
- муаммоли гуруҳларнинг ота-оналари билан индивидуал ишлаш (эҳтиёж
мавжуд ҳолларда тор мутахассисларни жалб қилган ҳолда).
Ўқувчилар билан ишлашда синф раҳбарларида ўқувчилардаги эҳтимоли
мавжуд "инқирозли вазиятлари" (ўқувчилардаги : хавфсизлик ҳисси йўқлиги
ёки йўқолиши, шафқатсизлик, ҳиссий жиҳатдан рад этувчи, душман, уйғун
бўлмаган, ажралиш арафасидаги ёки ажрашувлар мавжуд бўлган оилалар ёки
мактабдаги вазиятлар (ўқиш, тенгдошлар ёки ўқитувчилар билан
муаммоларнинг мавжудлиги каби...)нинг олдини олиш ва аниқлаш учун
таҳлил ва башорат қилиш қобилиятига эга бўлиши керак,
Do'stlaringiz bilan baham: |