Ўзбeкистон рeспубликаси халқ таълими вазирлиги ўҚувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази


Психологлар ва педагоглар учун ўқув дастурининг


Download 0.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/44
Sana15.06.2023
Hajmi0.9 Mb.
#1485011
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44
Bog'liq
Илова

1.2. Психологлар ва педагоглар учун ўқув дастурининг 
вазифалари 
Психолог ва педагогларни тайёрлаш дастури қуйидаги вазифаларни бажариши 
керак: 

психологлар ва ўқитувчилар учун психоактив моддаларга қарамликнинг 
олдини олиш бўйича таълим дастурини режалаштириш, ишлаб чиқиш 
ва амалга оширишда аниқланган ўқувчилар билан ишлаш тартибига 
қаратишга ёрдам бериш; 



спиртли ичимликлар ва гиёҳванд моддалар билан боғлиқ муаммоларга 
дуч келиши мумкин бўлган ўқувчиларни аниқлаш ва уларга керакли 
ёрдамни бериш учун психолог ва педагогларни тайёрлаш ; 

психологлар ва ўқитувчиларга психоактив моддаларга қарамликнинг 
олдини олиш бўйича таълим курси ўқув материалларини тўлиқ 
ўзлаштиришга ёрдам бериш ва ташкил этиладиган профилактика 
жараёнларида ўзларини ишончли ҳис қилишларига имконият яратиш; 

психологлар ва ўқитувчиларнинг ўқувчилар томонидан психоактив 
моддаларни истеъмол қилиш фактлари ва улар билан боғлиқ муаммолар 
тўғрисида хабардорлигини ошириш

гиёҳвандликнинг олдини олиш бўйича маърифий ишларни олиб бориш 
усулларини кенгайтириш; 

психоактив моддаларга қарамликнинг олдини олиш бўйича психолог ва 
педагогларнинг малакасини, компитентлигини ошириш, ўз фаолиятига 
бўлган ишончини ва таълимга садоқатинимустаҳкамлаш; 

ўқитишнинг интерфаол усулларини янада моҳирона ва самарали 
қўллашларига кўмаклашиш.
Махсус тренинглар психологлар ва ўқитувчиларга психоактив моддаларга 
қарамликнинг олдини олиш билан боғлиқ муаммоларга дуч келиши мумкин 
бўлган ўқувчиларни аниқлашда ва тегишли чораларни қўллашда кўпроқ 
малакали бўлишга имкон беради. Бундай тренинглар уларнинг психоактив 
моддаларга қарамликнинг олдини олиш бўйича билимларини оширади. Ўқув 
материалининг оддий тақдимотига асосланган тренингдан фарқли ўлароқ, 
интерфаол усуллар ва турли йўналишдаги усуллардан фойдаланган ҳолда 
тренинг иштирокчиларнинг ўз маҳорати ва тажрибасидан фойдаланиш 
имкониятини беради. 
Тренингда психологлар ва ўқитувчилар турли ёшдаги ўқувчилар учун 
қандай маълумотлар мос келишини аниқлашни ўрганишлари керак, 
психоактив моддаларга қарамликнинг олдини олиш бўйича маълумотлар 
кичик бўлакларга бўлинишини таъминлаши керак, шу билан бирга 
ўқувчиларнинг қарор қабул қилиш ва энгиш кўникмаларини, шунингдек, 
ўзига бўлган ишончни ривожлантириши керак. 
Ўқитувчиларни тайёрлашнинг самарали дастурлари қуйидаги асосий 
жараёнларни ўз ичига олиши керак: 

Кичик гуруҳ муҳокамалари 

Видео ва фильмлар намойиши 

Мустақил тадқиқот 

Эмпирик ўқитиш усуллари 

Симуляция ва ролли ўйинлар 

Тизимлаштирилган тажрибалар 

Муайян усулларни амалиётда қўллаш 

Катта гуруҳларда муҳокама ва маърузалар 



Ўқув дастурларини ишлаб чиқиш 
Ўқитувчиларда бирдамлик, алоқадорлик ҳисларини ривожлантириш 
жамиятга бўлган муносабат туйғуларини шакллантириш, уларни яхши 
кайфият билан ишлашга ундаш жуда муҳим. Шунингдек, аниқ ва реал 
мақсадларни қўйиш орқали тез муваффақиятга эришиш қобилиятини 
кўрсатиш ва бутун тегишли тизимнинг доимий қўллаб-қувватлашига эга 
бўлиш керак. 

Download 0.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling