Ўзбекистон республикаси хавфсизлиги ва мудофаасини таъминлашнинг конституциявий асослари


-§. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси


Download 56.19 Kb.
bet3/4
Sana07.04.2023
Hajmi56.19 Kb.
#1337214
1   2   3   4
Bog'liq
Хавфсизлигимиз ва мудофаамизни таъминлашнинг конституциявий асослари

3-§. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси
Миллий хавфсизлик концепциясининг асоси сифатида

Ўзбекистон Республикасининг Миллий хавфсизлик концепцияси 1997 йилнинг 29 августида қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг Миллий хавфсизлик концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига биноан амал қилиб келмоқда. У сиёсий йўналишдаги масалаларни ҳамда тегишли қонунлар, қонуности ҳужжатларини тайёрлашда асос бўладиган норматив-ҳуқуқий атамалар, принципларни ўз ичига олади. Мазкур Концепция яна шу маънода сиёсий-ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланадики, унда давлатимизнинг миллий хавфсизликни таъминлаш масаласига доир расмий қарашлари ўз ифодасини топган ва шунга биноан бу Концепция хавфсизлик муаммоси, уни ҳал этишнинг стратегияси ва тактикасига доир, жумладан, қонунчилик соҳасига тааллуқли яхлит, умумдавлат қарашлари тизимини ўзида мужассам этган ҳужжатдир.


Концепциянинг биринчи қисмида ҳозирги даврнинг хусусиятлари, Ўзбекистоннинг геополитик ҳолати, шу жумладан Марказий Осиёдаги мавқеи билан боғлиқ омиллар, халқаро ҳамкорлик соҳасидаги вазифалар баён қилинади. Концепциянинг иккинчи қисмида шахс, жамият ва давлатнинг ҳаётий муҳим манфаатлари мазмуни очилган; учинчи қисмида соҳалар бўйича миллий хавфсизлик таърифлаб ўтилган. Тўртинчи қисмда миллий хавфсизликни таъминлашнинг асосий йўналишлари баён қилинган. Бешинчи қисмда миллий хавфсизликни таъминлашнинг тизими ва принциплари ҳақида сўз боради.
Концепция ўзида миллий хавфсизликнинг мақсадга мувофиқ тизимини яратишнинг асосий ғоясини, амалий принципларини очиб берган. Унга таянган ҳолда тегишли ташкилий-ҳуқуқий механизм шакллантирилади, қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият органлари, жамоат ташкилотлари ва фуқаролар ўртасида ҳамкорлик тизимига асос солинади. Энг муҳими, ушбу Концепция, бамисоли Конституция сингари, муаммони тушуниш ва ечимини топишга бир хил ёндашишга имконият яратади. Масалан, унда "миллий хавфсизлик”, “миллий манфаат”, “таҳдид” сингари тушунчаларнинг мазмун-моҳияти Ўзбекистон Республикасига татбиқан атрофлича талқин этилади.
Унда давлатчилик манфаатлари миллатнинг ўзига хос ҳолати ҳамда миллат яшайдиган ва ўз манфаатларини амалга оширадиган шакл - ҳимоя этилиши ва ривожлантирилиши зарур бўлган шакл сифатида талқин этилади.
Халқ манфаати шахс ва жамият манфаатларининг ўзаро уйғун ва бир-бирларини тақозо этадиган бирлашмасидир.
Шундай қилиб, "давлат, халқнинг олий манфаатлари, уларнинг фаровонлиги ва хавфсизлиги” яхлит олганда ҳаётий муҳим миллий манфаатлардир. Концепцияда бошқа даражадаги миллий манфаатлар кўрсатилмаганлиги сабабли, таъкидлашимиз керакки, миллий манфаатлар, энг аввало, ҳаётий муҳим манфаатлардир. АҚШда бундай табақалаштириш (ҳаётий муҳим, шунчаки муҳим, торроқ доирадаги ва бошқа даражадаги манфаатлар) қўлланиладиган чора-тадбирнинг мутаносиблигини аниқлашга хизмат қилади: масалан, ядро қуролини қўллашдан тортиб вазирлик ёки штат миқёсида маъмурий қарорлар қабул қилишгача бўлган чоралар кўришга асос бўлади.
Шуни таъкидлаш керакки, Концепцияда шахс, жамият ва давлат манфаатлари ҳам, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, гуманитар, ҳарбий, экологик, илмий-техникавий, технологик ва ахборот соҳаларида туғиладиган миллий хавфсизликка таҳдидлар ҳам батафсил таърифлаб берилган. Шу асосда миллий хавфсизликнинг асосий йўналишлари ҳам белгилаб берилган. Давлатнинг фаолияти худди ана шу қоидалар билан мувофиқлаштирилиши, қонунчилик эса тегишли тарзда ривожлантирилиб борилиши керак.
Бу фақат миллий манфаатлар мазмунининг тузилмавий баёнигина эмас, балки хавфсизлик, таҳдид объектларини белгилаш ва манфаатларни амалга оширишнинг асосий йўналишлари ифодаси ҳамдир. Хавфсизликнинг ҳар бир тури ўз навбатида таркибий турларга эга бўлиб, улар замонавий ижтимоий муносабатларнинг юксак интеграцияси шароитида хавфсизликнинг бошқа тур ҳамда таркибий турлари билан кесишуви мумкин. Масалан, озиқ-овқат хавфсизлиги, бу фақат иқтисодий масала эмас, айни пайтда, сиёсий, ҳуқуқий, ижтимоий, тиббий санитария ва экологик масала ҳамдир. Шу сабабли хавфсизликнинг турларга бўлиниши шартли эканлигини доимо назарда тутиш зарур.
Бироқ, бу масалада қонунчилик учун ва давлат бошқарувини тўғри ташкил этиш учун хавфсизликнинг бундай бўлиниши ўзини тўла оқлайди. Хусусан, миллий хавфсизликка таҳдидларни табақалаштириш ва миллий хавфсизликни таъминлашнинг соҳалар бўйича асосий йўналишлари (сиёсий ва ташқи сиёсий, иқтисодий, жамият ва давлат қурилиши, ижтимоий, гуманитар, ҳарбий, илмий-техника, технология, ахборот, экология соҳалари), кўп жиҳатдан, қонунчиликнинг тегишли тармоқларини ўзида ифода этади. Бошқа жиҳатдан, мазкур соҳалар тармоқлараро нормалар мажмуининг торроқ доирадаги ўрганиш йўналишини белгилайди ва махсус институтлар шакллантирилишини тақозо этади.
Масалан, сиёсий соҳадаги хавфсизликни таъминлашнинг ҳуқуқий нормалари асосан кафолат, ҳимоя ёки муҳофаза хусусиятида бўлиб, моҳият эътибори билан мураккаб тармоқлараро институт ҳосил қилади. Жумладан, сиёсий хавфсизликни таъминлаш соҳасида вужудга келадиган муносабатлар қуйидаги нормалар билан назорат қилинади:
- халқаро ҳуқуқ (булар - иккитомонлама, минтақавий ҳамда универсал шартномалар ва битимлар), нормалар, миллий қонун ҳужжатларининг ташқи сиёсат соҳасида амал қилувчи ва Ўзбекистон Республикасининг ички ишларига аралашишдан, унинг суверенитетига тажовуз қилишдан ҳимоя этадиган ва умуман халқаро муносабатлар тизимида миллий манфаатларни ҳимоялашга қаратилган нормалари;
- терроризмга қарши курашга доир қонун ҳужжатлари;
- конституциявий тузумни ҳимоя қилиш тўғрисидаги, нодавлат нотижорат ташкилотлари, сиёсий партиялар тўғрисидаги, ОАВ тўғрисидаги, сўз эркинлигини ҳимоялаш бўйича қонунлар, инсон ҳуқуқлари ва эркинлигини ҳимоя этувчи, демократик институтларнинг такомиллашувини таъминловчи ва кафолатловчи гуманитар, сайловга оид ва бошқа қонун ҳужжатлари;
- агрессив миллатчилик ва миллатлараро низо кучайишининг олдини олувчи нормалар;
- диний экстремизм тарқалишининг олдини олувчи қонунлар;
- давлат ҳокимияти ва бошқарувида коррупция, тўрачилик, маҳаллийчилик ва уруғ-аймоқчилик муносабатлари вужудга келишининг олдини олиш ва уларга қарши курашга йўналтирилган нормалар;
- жиноятчиликнинг, айниқса, уюшган жиноятчиликнинг ўсишини олдини олишга қаратилган, қурол-яроғ билан ноқонуний савдо қилишга ва гиёҳвандликнинг тарқалишига қарши курашга оид қонунлар.
Тегишли ҳуқуқ нормалари воситасида олди олинадиган шундай таҳдидлар борки, улар турли моҳиятга ва ҳар хил предметга эга. Бироқ, уларнинг субъектлари сиёсий муносабатлар жабҳасида ҳаракат қилади, ўз сиёсий мақсадларига эга ёки ушбу таҳдидларни амалга ошириш орқали сиёсий тизимга ва конституциявий тузумга жиддий зарар етказади. Бошқа томондан, юқорида санаб ўтилган ҳар бир йўналиш ўзига хос жиҳатларга эга ва, таъбир жоиз бўлса, "суб-институтлар” шаклида (масалан, терроризмга қарши кураш институти, ОАВда сўз эркинлигини ҳимоялаш ва кафолатлаш институти кабилар) намоён бўлиши мумкин.
Миллий хавфсизликни таъминлашга тааллуқли қонунчилик тизимида қатор тармоқлар борки, уларнинг ўрнини аниқлаш анча мураккаб. Чунки улар ўз ҳуқуқий моҳиятига кўра маълум бир соҳада хавфсизликни таъминлашга қаратилганлигидан ташқари бошқа масалаларни ҳам тартибга солади. Масалан, табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари табиий муҳит шароитларини сақлаш ҳамда табиат бойликларидан оқилона фойдаланишнинг ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий асосларини белгилар экан, инсон билан табиат ўртасидаги муносабатлар мувозанатли тарзда уйғун ривожлантирилишини таъминлашга, экологик тизимларни, табиат мажмуаларини ва айрим объектларни муҳофаза қилиш, фуқаронинг қулай табиий муҳитга бўлган ҳуқуқини кафолатлаш мақсадларига ҳам қаратилган бўлади. Ўзбекистон Республикасида табиатни муҳофаза қилиш ва табиий бойликлардан оқилона фойдаланиш нафақат “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонун воситасида, айни пайтда, ер, сув, ўрмон хўжалиги, ер ости бойликлари тўғрисидаги, атмосфера ҳавоси, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонунлар мисолида аён бўлиб турибдики, бундай қонунлар мажмуи ўз доирасига мураккаб тармоқлараро тизимни олади, улар экологик хавфсизликни таъминлаш билан бир қаторда бошқа вазифаларни ҳам адо этадилар. Ана шу боис, қонунчилик тизимларини тармоқлар бўйича бўлиб қарашга асосланган мумтоз усулни бу ўринда татбиқ қилиш мушкул. Ҳарбий ҳуқуқ тармоғи бундан мустасно, негаки, мазкур қонунчилик амалда батамом ҳарбий хавфсизликни таъминлаш масалаларига бағишланган.

Download 56.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling