Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я


 Ўзбекистон Репсубликаси ИИВнинг маълумотларни узатиш


Download 0.89 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/53
Sana17.11.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1782871
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   53
Bog'liq
Raqamli axborot 5f30d6c48fef7dc11c63dd2aa24adcc6

3.4. Ўзбекистон Репсубликаси ИИВнинг маълумотларни узатиш 
корпоратив тармоғи 
ЎзР ИИВнинг маълумотлар узатиш корпоратив тармоғининг мақсади 
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар идораларида компьютер, ахборот ва 
телекоммуникацион технологиялар ютуқларидан кенг фойдаланиш учун 
шароит яратиш ва ЎзР ИИВ таркибий бўлинмаларини бирлик ахборот фазоси 
билан таъминлашдир.
Режалаштирилган трафик ҳажмининг катталиги ва ахборотларни қайта 
ишлаш тизимларини ривожланиш даражасининг юқорилигини ҳамда 
тижорат тармоқ тузилмасидан зарур стратегик мустақилликни белгилашини 
эътиборга олиб, юқори тезликли, ижарадаги ва хусусий алоқа каналлари 
базасида маълумотлар узатиш корпоратив тармоғи (МЎКТ) яратилади. 
МУКТ тузилиши тизим абонентлари эҳтиёжини имкони борича тўла ҳисобга 
олиши ва кейинчалик ривожланиш учун керакли мослашувчанликка эга 
бўлиши зарур. 


74 
Марказлашган лойиҳалаштириш сиёсатига ўтиш ва ягона ИИИ МУКТ 
яратиш қуйидаги имкониятларни беради: 
– 
Бир соха (сохалар гуруҳи) доирасида ИИИ трафикини агрегатлаш ва 
ахборотларни тезкор узатишда ИИИнинг барча эхтиёжини қондириш 
имкониятига эга бўлган МУКТнинг магистрал каналлардан фойдаланиши 
ҳисобига кўплаб кичик тезликли алоқа каналлари ижарасидан воз кечиш; 
– 
Кичик автоном маълумотлар узатиш тармоқлари яратиш учун 
сарфланаётган воситаларни бирлаштириш. Воситаларни мақсадли тақсимлаш 
МУКТни, барча турдаги корпоратив маълумотларнинг барча турларини, 
жумладан компьютер маълумотларини, овозли, видеоконференция алоқаси 
ва ҳ.к.ларни узатишнинг замонавий технологиясидан фойдаланадиган 
жиҳозлар билан таъминлаш; 
– 
Ягона магистрал алоқа канали доирасида барча турдаги корпоратив 
трафикларни узатишни амалга ошириш, бу эса республика бўйича 
шаҳарлараро телефон алоқасини таъминловчи шаҳарлараро телефон 
станцияси (ШТС) хизматидан воз кечиш имконини беради; 
– 
Ягона мультисервисли корпоратив тармоқнинг яратилиши, бугунги 
кунда алоқа хизматига сарфланаётган ҳаражатларни тежалишини 
таъминлайди; 
ЎзР ИИБнинг ягона МУКТнинг яратилиши, ахборотдан руҳсат этилган 
фойдаланиш тезкорлигини ошириш, ИИИларининг турли бўлинмаларида 
йиғилган ахборотларни бирлаштириш, мақсадли равишда, ИИИнинг 
марказлашган ахборот маълумотлар банкини ўз ичига олган ва ИИИнинг 
барча 
бўлинмалари 
ўзларининг 
хизмат 
ваколатлари 
доирасида
фойдаланишлари мумкин бўлган ягона ахборот майдонини яратишгаимкон 
беради.

Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling