Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я р. М. Махмудов, Б. Н. Сирлиев


Низо + муаммо + низоли вазият + низо иштирокчилари + инцидент


Download 0.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/67
Sana16.03.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1279001
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   67
Bog'liq
академия пед психология

Низо + муаммо + низоли вазият + низо иштирокчилари + инцидент. 
Бундан кўриниб турибдики, низо, низоли вазият ва у билан боғлиқ 
бошқа бир қатор аҳамиятга эга элементларни бирлаштиришнинг гувоҳи 
бўлиш мумкин.


75 
Педагогик жамоадаги низоларни таҳлил этиш ва уни ҳал этиш
зарурат туғилганда, низо таркибидаги ҳар бир элементнинг ўрнини аниқ 
баҳолашга тўғри келади. Низоларнинг вужудга келиши ва унинг олдини 
олишда юқорида тақдим қилинган формулага алоҳида эътибор қаратиш 
маъқул. 
Психологик муҳит гуруҳ манфаатларини қондириш, шахслараро ва 
гуруҳ ўртасидаги низоларни ҳал этишда амалга ошириладиган мулоқотда 
вужудга келади ва намоѐн бўлади. 
Шу боис ушбу муносабатлар фарқли хусусиятга эга бўлиб, улар 
баъзан дўстона, ҳамкорлик кўринишда, мусобақа ѐки рақобат, ҳамжиҳатлик 
ѐки уялтириш, қўполлик ѐки онгли тартиб-интизом тарзида кўзга ташланади. 
Психологик адабиѐтлар таҳлилидан келиб чиқиб, айтиш мумкинки
таълим олувчиларнинг бир-бирига ўзаро таъсири кўпчилик ҳолларда тўртта 
асосий таъсир кўрсатиш усули орқали амалга оширилади: эътиқод, тақлид, 
таъсир, мажбурлаш. 
Таъкидлаб ўтилган усуллардан ҳам маълумки, педагогик жамоада 
ўқитувчи ва таълим олувчилар ўртасидаги ўзаро таъсир шаклларида ҳам 
улар ўз аксини топиши табиий. Чунки баъзи ҳолларда, ўқитувчи томонидан
топшириқ ва вазифаларни таълим олувчиларнинг дунѐқарашига мос келиш- 
келмаслигига қараб берилиши низоли ҳолатларни вужудга келтириши 
табиий.  Агар ўқитувчи педагогик жамаода етарли мавқега эга бўлса, бундай 
шароитда бериладиган вазифа ва топшириқларнинг бажарилиш тартиби 
таъсир кўрсатишнинг эътиқод даражасини намоѐн қилиши мумкин. Ишонч 
ва нуфузнинг йўқолиши, етказилаѐтган маълумотларнинг тўлиқ ва аниқлиги, 
мулоқот жараѐнида шубҳанинг пайдо бўлиши ва бошқалар ҳам жамоада 
айнан низоли вазиятларнинг кечишига замин ҳозирлайди. 
Ўтказилган 
махсус 
тадқиқотлар 
низо 
тўғрисидаги 
одатий 
тасаввурларнинг салбий аҳамиятга эга эканлигини тасдиқлади. М. Дойчнинг 


76 
ишларида низолар назарий жиҳатдан таҳлил қилиниб, уларни икки турга 
ажратади: деструктив ва продуктив. 
Деструктив низони аниқлаш кундалик тасаввурлар билан мос келади. 
Айнан бу типдаги низо ўзаро таъсирда хилма-хиллик ва фикрлар бузилишига 
олиб келади. Деструктив низо кўпинча бирор-бир сабабсиз ҳолда шахснинг 
стрессга тушиши натижасида юзага келади. Ўзига хос белгиларни низо содир 
бўлишига қизиқувчилар сонининг ортиши, уларнинг низоли ҳаракатлари, бир-
бирларига нисбатан салбий қарашнинг мавжудлиги ва билдирилаѐтган 
фикрларнинг кескинлиги намоѐн этади. Унинг бошқа бир белгиси сифатида 
низода оппонентнинг сифат ва хислатларини, ўзаро таъсир вазиятларини
нотўғри идрок этиши ва шерикларга ишончнинг ҳаддан ташқари ортиб кетиши 
назарда тутилади. Бу типдаги низоларни ҳал этиш анча мураккаб бўлиб, ягона 
йўли анча қийинчилик билан эришиладиган муроса ҳисобланади. 
Муаммо ва унинг ечими юзасидан нуқтаи назарлардаги фарқлар ва 
шахслар ўртасидаги ҳамжиҳатликнинг йўқлиги келтириб чиқаради. Бундай 
ҳолда низо муаммони атрофлича тушуниш, шериклар мотивациясини, бошқа 
нуқтаи назарларни ҳимоялашни тақозо этади.
Биз низоларнинг психологик таҳлили асосида қуйидаги таркибий 
кўринишга эга эканлигини кўриш мумкин: 

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling