Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я р. М. Махмудов, Б. Н. Сирлиев
НИЗО НИЗО ТУЗИЛИШИ НИЗО ДИНАМИКАСИ
Download 0.8 Mb. Pdf ko'rish
|
академия пед психология
НИЗО
НИЗО ТУЗИЛИШИ НИЗО ДИНАМИКАСИ НИЗО ФУНКЦИЯСИ НИЗО ТИПОЛОГИЯСИ келтирилган чизмадан фойдаланиб, низонинг қуйидаги функциялари хусусида тўхталиб ўтамиз. Низо ўз мохиятига кўра ижтимоий ходисадир. Низо кенг маънода ва тор маънода тушунилади. Низо кенг маънода жамиятдаги янги ва эски қарашлар ўртасидаги кураш деб қаралади. Низо тор маънода бир муаммони 77 ечишда ҳар бир шахснинг ўз фикрини қаттиқ туриб ҳимоя қилишни билдиради. Низо ижтимоий психологияда қандай тушунилади? У муомаланинг бузилиши ѐки психологик жиҳатдан ички руҳий келишмовчиликдир. Буни ҳар соҳа олимлари ҳар хил тушунадилар. Масалан, Г.Ковалев низога шундай таъриф беради: "Низо инсонлар ўртасида ижтимоий ва шахсий масалаларни ҳал қилишда вужудга келадиган ҳолат, лекин ҳар қандай қаршилик низо бўлавермайди. Одамлар бир-бирининг фикри билан келишмаслиги ва ўзаро баҳслашиши мумкин, ҳар бири ўз фикрида қолади, лекин барибир кўп ҳолларда келишиб ишлашга мажбур бўлади, қарама-қаршилик баъзан ѐқтирмаслик, ҳиссиѐт, тушунмаслик, кўра олмаслик ва бошқаларда акс этиб, низонинг келиб чиқишига сабаб бўлади. Низо нафақат қарама - қаршилик, шунингдек ўзига хос курашиш ҳамдир. Ҳар икки томон ҳам бундай ҳолатда ўзини хақ деб билади ва ўзаро курашади. Низо бу қарама-қарши дунѐқарашлар негизида юзага келади. Низони албатта, ўз вақтида бартараф этиш керак, чунки бунинг оқибатида ҳаѐт меъѐрида давом этмайди. Юқорида айтиб ўтганимизни таҳлил қилиб психологик нуқтаи назардан биз шундай таъриф берамиз: "Низо – шахсларнинг қарашлари, қизиқишлари ўртасидаги қарама-қаршилик натижасида вужудга келган психологик ҳолат бўлиб, бу уларнинг фақат бир-бири билан ҳамкорлиги жараѐнида пайдо бўлади‖. Савол ва топшириқлар 1. Ички ишлар органларида педагогик жараѐннинг ижтимоий- психологик муаммолари ҳақида сўзлаб беринг. 2. Ўқув жамоасидаги асосий ижтимоий-психологик ходисалар ва педагогик жараѐнда уларни ҳисобга олиш ҳақида сўзлаб беринг. 3. Гуруҳнинг мақсади, мотивлари, жамоатчилик фикри нима? 4. Ички ишлар органлари жамоасида социометрик усулни қўллашга изоҳ беринг. 5. Педагогик таъсир этиш усуллари ҳақида сўзлаб беринг. 78 6. Ички ишлар органлари жамоасида ташкил этилган педагогик жараѐнда ҳамкорлик қилиш усули ҳақида сўзлаб беринг. 7. Педагогик жараѐндаги низолар ва педагогик зиддиятларга таъриф беринг. 8. Педагогик зиддиятларнинг сабаблари ва уларнинг хилма-хиллиги деганда нимани тушунасиз? 9. Ички ишлар органлари ходимларининг педагогик фаолиятда зиддиятларни олдини олиш ва уларни бартараф қилиш усулларига изоҳ беринг. 10. Ички ишлар органлари жамоасида педагогик мулоқотни тўғри ташкил қилиш ва психологик-педагогик такт деганда нимани тушунасиз? 11. Педагогик жараѐнда ижтиомий-психологик муаммолар ҳақида сўзлаб беринг. 12. Ўқув жамоасига психологик таъриф беринг. 13. Ўқув жамоасини ўрганишнинг психологик усулларига нималар киради? 14. Таълим олаѐтганларга педагогик-психологик таъсир этиш тўғрисида сўзлаб беринг. 15. Педагогик низоларнинг турлари ва сабабларини тушунтиринг. Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling