Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я р. М. Махмудов, Б. Н. Сирлиев
Download 0.8 Mb. Pdf ko'rish
|
академия пед психология
Коммуникатив фаолияти - ўқув-тарбиявий жараѐнда ўқитувчи ва
таълим олувчининг ўзаро муносабати қуйидагича изоҳланади: ўқитувчи нутқининг машғулотларда хамиша таълим олувчиларга қаратилган бўлиши; ўқитувчи янги сабоқни тушунтираѐтган, тингловчининг жавобини таҳлил қилаѐтган ѐки танқид қилаѐтган бўлса ҳам, унинг нутқи ҳамиша ўзининг ички кучи, ишончи, ўзи гапираѐтган нарсага қаратилганиги билан ажралиб туриши; ҳар бир тингловчига индивидуал йўл топиши ва улар билан ҳамкорлик даражасида ишончли муносабат ўрнатиши; педагогик жамоадаги жамоадошлар ва тингловчилар билан мулоқотда педагогик ритмни кузатиш. Ўқитувчининг гностик фаолияти қуйидагиларни кўриб чиқади: тингловчиларни ўрганиш; тингловчиларни ўрганиш учун педагогика ва психологиянинг тавсия қилинган восита ва услублари, усуллари, шаклларининг мазмунини ѐритиш; ўз билим ва тажрибаларини ошириш мақсадида педагогик фаолият ва шахсиятининг ютуқ ва камчиликларини таҳлил қилиш. Ўқитувчиларнинг юқорида кўрсатилган барча турдаги педагогик фаолияти дидактик (таълим олувчи), тарбиявий, ташкилотчилик, ўқув- услубий, ўқув-тадқиқот, ижтимоий-педагогик вазифалар орқали жорий 82 этилади. Бу вазифалар ички ишлар органлари учун олий ва ўрта маълумотли мутахассислар тайѐрлаш жараѐнида таълим ва тарбия тамойилларини жорий этиш бўйича ўқитувчиларнинг ишлаш технологиясини тавсифлайди. Ўқитувчи ўзининг педагогик вазифаларини бажаришда ўқув материаллар турларини тизимлаштириш учун мақсадли шакллар, самарли усуллар, оқилона услублар ва таълимнинг кенгроқ мақсадга йўналтирилган воситаларидан фойдаланади. Шундай қилиб у таълим олувчиларни ўқув материалини қабул қилишга тайѐрлайди, уларни тўлиқ мутахассислик ва ўқув фанларига касбий қизиқиши ва билиш фаоллигини ривожлантиради. Бир вақтнинг ўзида ўқитувчи тингловчи ва курсантларнинг мустақил равишда билимларга эришишларини, шунингдек, олдиларида турган касбий фаолиятдаги кўникма ва малакаларни эгаллашга ўргатади. У таълим олувчиларнинг ишларини таҳлил қилади, ўзининг педагогик фаолияти натижаларини танқидий баҳолайди ва дастурий материалларни ўзлаштиришни текширишни амалга оширади. Бу комплекс ўзаро боғлиқ вазифаларни ҳал этишда ўқитувчи ўқув- тарбиявий жараѐнда, ташкилотчи ва тарбиячи, педагог сифатида намоѐн бўлади. Ўқитувчи, таълим олувчиларни билимларни босқичма-босқич ўзлаштиришни, уларнинг кўникма ва малакаларини шакллантиришларини ўқитиш жараѐнида амалга оширади. Билим психологик нуқтаи назардан-бу инсон онгида объектив олам, унинг тасвирий образлари, тушунча ва улар шаклларининг акс эттирилишидир. Педагогик билимларни ўзаро боғлиқ фактлар, тушунчалар тизими, назарий муносабат, формулалар, қонунлар ва илмий назариялар сифатида аниқланади. Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling