Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я р. М. Махмудов, Б. Н. Сирлиев
Хотира ва шахс тажрибасининг бойлиги
Download 0.8 Mb. Pdf ko'rish
|
академия пед психология
- Bu sahifa navigatsiya:
- Х о т и р а
Хотира ва шахс тажрибасининг бойлиги. Одам кўрган, ҳис қилган ва
эшитган нарсаларининг жуда оз миқдоринигина эслаб қола олади. Маълум бўлишича, бир вақтнинг ўзида одам онгида 7 тадан ортиқ белгига эга бўлган маълумотнинг қолиши қийин экан. Бу еттита сўз, сон, белги, нарсанинг шакли бўлиши мумкин. Агар телефон рақамлари 8 та белгили бўлганда, уни ѐдда сақлаш анча қийин бўларди. Демак, онгнинг танловчанлиги ва маълумотларни саралаб, териб ишлатиши яна бир психик жараѐнни – хотирани билиш лозимлигини англайди. Одатда, бирор бир материални ўқийдиган бўлсак, уни ҳеч бир ўзгаришсиз эслаб қолишга ҳаракат қиламиз. Лекин ажабланарлиси шундаки, материал борган сари маълум ўзгаришларга учраб, хотирада дастлабки пайтдагисидан бошқачароқ сақланади. Баъзи материал ѐки маълумот истасак ҳам хотирадан ўчмайди, бошқасини эса қаттиқ хоҳлаб қанча уринсак ҳам керак пайтда ѐдимизга тушира олмаймиз. Булар инсон билиш жараѐнларидаги энг муҳим масалалар бўлиб, баъзан инсон тараққиѐти ва камолати ҳам ана шундай омилларга боғлагимиз келади. Маълум бўлишича, инсон мияси ҳар қандай маълумотни сақлаб қолади. Агар шу маълумот бирор сабаб билан одамга керак бўлмаса ѐки ўзгармаса, у 99 онгдан табиий тарзда йўқолади. Лекин ҳар доим ҳам касбий фаолият манфаатларига мос маълумотларни эсда сақлаш жуда зарур ва ша боис кўпчилик атайлаб хотира тарбияси билан шуғулланади. Х о т и р а - бу тажрибага алоқадор ҳар қандай маълумотни эслаб қолиш, эсда сақлаш, эсга тушириш ва унутиш билан боғлиқ мураккаб жараѐн. Хотира ҳар қандай тажрибамизга алоқадор маълумотларнинг онгимиздаги аксидир. Инсон хотирасининг яхши бўлиши, яъни ҳис-туйғулар, кўрган- кечирганларимизнинг мазмуни тўлароқ мияда сақланиши қуйидаги омилларга боғлиқ : эсда сақлаб қолиш билан боғлиқ харакатларнинг якунланганлик даражаси; шахснинг ўзи шуғулланаѐтган ишга нечоғлик қизиқиш билдираѐтганлиги ва шу ишга мойиллиги; шахснинг фаолият мазмуни ва аҳамиятига бевосита муносабати қандайлиги; шахснинг айни пайтдаги кайфияти; иродавий кучи ва интилишлари. Хотира жараѐнлари шахснинг фаолиятдаги ютуқларга боғлиқ бўлгани учун ҳам, унинг табиати, қандай кечишига кўплаб олимлар аҳамият берганлар. Масалан, нима учун одам у ѐки бу маълумотни хотирада сақлайди, деган саволга турли олимлар турлича жавоб берадилар. Масалан, физиологлар унинг сабабини мияда ҳосил бўладиган асаб тугунлари – ассоциациялар билан боғласа, биохимиклар - рибонуклеин кислота (РНК) ва бошқа биохимик ўзгаришлар оқибатидан, деб тушунтирадилар. Психологлар эса хотирани доимо инсон фаолияти, унинг шахс учун аҳамияти ва мотивлар хусусияти билан боғлайдилар. Чунки шахснинг йўналганлиги, унинг ҳаѐтдаги мавқеи ва қобилиятининг ривожланганлик даражаси айнан хотирасининг мазмунига боғлиқ. Шунинг учун хатто, шундай 100 гап ҳам бор: ―Нимани эслашингни менга айт, мен сенинг кимлигингни айтаман‖. Амалий нуқтаи назардан хотиранинг самарадорлиги ва уни ўқув ва меҳнат фаолияти жараѐнида ошириш катта аҳамиятга эга. Кўпинча одамлар орасида ишчанроғи, ўқувчи ѐки талабалар орасида билимлироғи ҳам бир қарашда хотирасининг кучи билан бошқалардан ажралиб туради. Буюк бобокалонимиз Амир Темурнинг хотираси ҳақида афсоналар юради. Масалан, у ўз қўл остидаги бекларнинг нафақат исмини, балки отасининг исмини ҳам ѐддан билган, учрашувларда бевосита номини айтиб мурожаат қилган. Бу фазилат ҳам унинг ўз қўл остидагилар орасида обрўйининг баландлигига таъсир кўрсатган. Американинг машҳур Президентларидан бири Авраам Линкольн ҳам ана шундай ноѐб хотира эгрси бўлган. Демак, хотира тарбияси, уни керакли йўсинда ривожлантириш – керак бўлса, шахсий обрў ҳамда ишдаги самара билан бевосита боғлиқ экан. Умуман, хотиранинг самарадорлиги эслаб қолишнинг кўлами ва тезлиги, эсда сақлашнинг давомийлиги, эсга туширишнинг аниқлиги билан белгиланади. Демак, одамлар ҳам айнан шу сифатларга кўра фарқланадилар: материални тезда эслаб қоладиганлар; материални узоқ вақт эсда сақлайдиганлар; истаган пайтда осонлик билан эсга туширадиганлар. Баъзи одамларнинг хотирасига хос жиҳатларни туғма деб ҳисоблайдилар. Дарҳақиқат, олий асаб тизими, унинг ўзига хос ишлаш хусусиятлари хотиранинг ўзига хос индивидуал услубини белгилаши мумкин. Лекин ҳаѐтда кўпинча шахснинг билиш жараѐнлари ва сезги органларининг ишлаш қобилиятларига боғлиқ тарзда ажралиб турадиган типлари ҳақида сўз юритилади. Масалан, айрим одамлар кўрган нарсаларини жуда яхши эслаб қоладилар, демак, уларнинг хотираси кўргазмали - образли бўлиб, кўзи билан кўрмагунча, нарсанинг моҳиятини тушунмайди ҳам. Бошқалар эса ўзича фикрлаб, номини айтиб, мавҳум тарзда тасаввур қилмагунча, эслаб қолиши қийин бўлади. Бундайлар сўз - мантиқий хотира типи вакилларидар. Яна бир 101 типли одамлар бевосита ҳис қилган, ―юрагидан‖ ўтказган, унда бирор ѐрқин ҳиссий образ қолдира олган нарсаларни яхши эслаб қоладилар, бу - эмоционал Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling