Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я р. М. Махмудов, Б. Н. Сирлиев
-§ Таълим олаётганлар тафаккурининг психологик тавсифи ва
Download 0.8 Mb. Pdf ko'rish
|
академия пед психология
3-§ Таълим олаётганлар тафаккурининг психологик тавсифи ва
ўқув жараёнида унинг фаоллигини ошириш усуллари Инсон идрок этган, хотирасида сақлаб қолган нарсаларнинг барчаси унинг учун маълум маъно ва моҳиятга эга. Акс ҳолда, ушбу нарсаларни у эслаб қолмайди, кейинги сафар аналогик объект билан тўқнаш келганда, унга диққатини қаратмайди, фигура фонга айланиб қолаверади. Биз кўрган, эшитган ҳис қилган нарсаларимизнинг барчасини маъноли, бўлишини хоҳлаймиз. Шуниси эътиборлики, ана шундай нарса ва ҳодисаларга биз томондан бериладиган маъно ҳар бир алоҳида шахс томонидан турлича идрок қилинади. Масалан, олим учун ҳар қандай китоб – ҳаѐтининг маъноси бўлса, деҳқон учун 106 ер ва ундан олинадиган ҳосил – аҳамиятли ҳисобланади, ҳаттоки, битта нарсанинг ўзи турли кишилар учун турли ҳил маъно ва мазмун касб этади. Яна китобни мисол оладиган бўлсак, у китоб индустрияси билан шуғулланувчи мухандис учун – ишлаб чиқариш маҳсулоти, китоб дўкони сотувчиси учун – товар, маҳсулот, ўқувчи учун – илм манбаи, муаллиф олим учун - ижодининг меваси, энг қимматли нарсадир. Ҳар бир алоҳида олинган нарсага бўлган муносабат унинг биз учун қадр-қимматига бевосита таъсир этади, у гоҳ ижобий, гоҳ салбий бўлиши мумкин. Шу нуқтаи назардан ҳам биз нарса ва ходисаларга танлаб муносабатда бўламиз. Тилшуносликни касб этиб танлаган талаба учун кибернетик моделлаштиришга бағишланган маъруза қанчалик зерикарли туюлса, иқтисодчилик касбини эгалламоқчи бўлганлар учун пул, фойда ва даромад олиш йўллари ҳақидаги маълумотлар шунчалик аҳамиятли бўлиб, оддий сўзнинг морфологик таҳлили, уларда шунчалик бефарқлик ҳолатини келтириб чиқаради. Демак, бизнинг дунѐни, унинг сир-асрорини тушунишимиз заминида нарса ва ҳодисаларнинг биз учун шахсий алоқаси, аҳамиятлилиги даражаси ѐтади. Дунѐни тушуниш, англаш ва унга онгли муносабатни билдириб, фикримизни изҳор қилишга алоқадор билиш жараѐни психологияда тафаккур деб аталади. Тафаккур - инсон онгининг билиш объектлари ҳисобланмиш нарса ва ходисалар ўртасида мураккаб, ҳар томонлама алоқаларнинг бўлишини таъминловчи умумлашган ва мавҳумлашган акс эттириш шаклидир. Тафаккур муаммолари узоқ вақтгача ўзининг мураккаблиги билан психологлар назаридан четда бўлган, у асосан файласуфлар ва мантиқшунослар фикр юритадиган масала ҳисобланган. Психология илмининг отахони бўлган немис олими Вильгельм Вунд психологияни икки – физиологик психология (экспериментал йўл билан билиш жараѐнларини ўрганувчи фан) ва халқлар психологияси қисмига бўлиб, халқлар психологиясининг таркибига нутқ ва тафаккур психологиясини ҳам киритган ва уни экспериментал тарзда ўрганиб бўлмайди, уларни тушунтириш мумкин, холос деб ҳисоблаган. Бу хулосалар аслида 107 тафаккур ва фикрлаш жараѐнларининг нақадар мураккаб табиатга эга эканлигидан далолат беради. Лекин шундай бўлса ҳам таъкидлаш жоизки: биринчидан, тафаккур ва фикрлаш жараѐнлари – билиш жараѐнлари; иккинчидан, улар ҳам шахс томонидан борлиқни умумлаштириб, билвосита акс эттириш шакли; учинчидан, бу жараѐнлар ҳам экспериментал психология томонидан ўрганилади; тўртинчидан, тафаккур билишнинг энг олий ва юқори даражадаги шаклидир. Тафаккурнинг олийлиги ва мураккаблиги шундаки, у идрокдан фарқли, бевосита акс эттириш бўлмай, нарсалар ва уларнинг хоссаларини улар йўқ пайтда ҳам акс эттиришга имкон беради. Масалан, Африканинг субтропик худудлари тўғрисида гап кетганда, умрида бирор марта Африкага бормаган одам ҳам субтропиклик хоссасини б и л г а н и учун ушбу ахборотни тушуниб, уни қабул қила олади. Синов пайтида талаба кеча ўқиган, лаборатория шароитида синаб кўрган қонуниятлар хусусида худди рўпарасида намоѐн бўлаѐтгандай, образли қилиб гапириб бериши, рўй берган ходисаларни яна формулалар ва статистик ҳисоб - китоблар воситасида исбот қилиб бериши ҳам мумкин. Бу операцияларнинг асосида тафаккур жараѐнлари ѐтади. Тафаккур қилишимизни таъминловчи орган – бизнинг миямиз. Барча ҳисоб-китоб ишлари – энг элементар харакатларни режалаштиришдан мураккаб мавҳум теоремаларни исбот қилишга қаратилган операцияларгача мияда содир бўлади. Шунинг учун жуда чарчаб турган пайтда одамдан бирор қийинроқ масала хусусида фикр билдиришини сўрасангиз, ―ҳозир бошим оғриб турибди, жуда чарчаганман, бироз ўзимга келай, кейин фикрлашамиз‖, деб жавоб беради. Демак, мия фаолияти билан фикрлаш фаолияти ўзаро боғлиқдир. Миянинг фикрлаш қобилияти ва имкониятлари шунчалик салмоқлики, айрим олимларнинг фикрича, унинг ишлаш қонунлари ҳозир биз ишлатаѐтган 108 компьютерлар эмас, яна 100-200 йиллардан кейин пайдо бўладиган мураккаб, ўта ―ақлли‖ компьютерлар фаолиятига яқин экан. Каллага келадиган барча ўй-хаѐллар –фикрлардир. Нормал инсонни фикрсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Инсон мияси ҳар он, ҳар дақиқада қандайдир фикрлар билан банд бўлади. Уларни тартибга солиш, керагига диққатни қаратиш, ички ѐки ташқи нутқ воситасида уни ечиш – фикрлаш жараѐнидир. Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling