Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я р. М. Махмудов, Б. Н. Сирлиев
2-§ Ички ишлар органлари мутахассисларининг амалий фаолиятда
Download 0.8 Mb. Pdf ko'rish
|
академия пед психология
122 2-§ Ички ишлар органлари мутахассисларининг амалий фаолиятда касбий-психологик тайёргарликнинг ўрни Ички ишлар органлари фаолиятини такомиллаштиришнинг асосий йўналишларидан бири ходимларни психологик тайѐрлашдир. Ички ишлар органлари ходимларини психологик тайѐргарлашдан кўзда тутилган мақсад хизмат фаолиятининг ҳар қандай мураккаб шароитларида уларни касбий жиҳатдан тўғри, аниқ, юқори ишчанлик билан ҳаракатланишига тайѐрликни шакллантиришдан иборат. Оператив хизмат фаолияти ходимларнинг шахсий хислатларига, биринчи навбатда, касбий жиҳатдан муҳим хислатларига алоҳида талаблар қўяди. Ушбу фаолиятнинг хусусияти ходимларда ҳиссий-иродавий барқарорликни ривожлантириш, уларда стрессни вужудга келтирувчи омиллар таъсирига қарши психологик ишончлиликни шакллантиришни талаб этади. Психологик тайѐргарликнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: ички ишлар органлари ходимларини уларга хос бўлган стресс- омиллар ва улар йиғиндиси таъсирига психологик чидамлилигини ошириш; ходимларда психологик хислатларни ривожлантириш, барча касбий ҳаракатларни оператив хизмат фаолиятининг ҳар қандай мураккаб ва хавфли шароитларида юқори даражада самарали бажаришларига ѐрдам берувчи махсус уқув ва кўникмаларни шакллантириш. Психологик тайѐргарлик ходимлар касб маҳоратининг комплекс таркибий қисмидир. У ходимнинг шаклланган ва ривожланган психологик хусусиятлари мажмуи бўлиб, оператив хизмат фаолиятининг ўзига хос ва муҳим психологик хусусиятларига жавоб беради ва уни амалга оширишнинг зарур шарт-шароитларидан бири бўлиб ҳисобланади. У тўрт гуруҳга кирувчи таркибий қисмлардан иборат: – ходимнинг касбий-психологик йўналишлари ва ҳис-туйғулари (ўзи ишлаѐтган вазиятнинг психологик жиҳатлари ва кишиларни тушунишга интилиши ва уларни тушуна олиш қизиқишлари); 123 ходимнинг касбий ҳаракатлар ва тактиканинг самарадорлигига оид психологик жиҳатлар бўйича тайёргарлиги. Ушбу тайѐргарлик касбий ҳаракатлар самарадорлигининг психологик шароитларини тушуниш ва уларни ярата олишда; касбий (нутқий ва нутқсиз) ҳаракатларни амалга оширишнинг психологик воситаларидан маҳорат билан фойдаланиш, оператив хизмат вазифаларининг самаралироқ ҳал этилишини таъминловчи психологик усулларнинг бутун комплексини моҳирлик билан қўллай олишда намоѐн бўлади; ходимнинг касбий кузатувчанлиги ва хотирасининг ривожланганлиги (касбий кузатиш самарадорлигини ошириш учун психологик асосланган усул ва қоидаларни қўллаш маҳорати талаб этилади), касбий диққатнинг ривожланганлиги, сезги ва тасаввур органларининг машқ орқали ривожланганлиги, ҳал этилиши керак бўлган вазифалар учун муҳим бўлган маълумотларни тез, тўлиқ ва аниқ эсда олиб қолиш, хотирада яхши сақлаш ва тўғри баѐн этиш бўйича машқ қилганлик; психологик барқарорлик (ходим оператив хизмат фаолиятининг психологик мураккаб, ҳиссий таранг, хавфли ва масъулиятли вазиятларда хотиржам ва ишонч билан ҳаракат қилиш қобилиятида намоѐн бўлади). Психологик тайѐргарлик ходимнинг касб маҳоратини кескин оширади. Илмий далиллар ва мавжуд ижобий тажриба психологик тайѐргарликни мақсадга мувофиқ тарзда ошириб бориш ушбу йўналиш бўйича махсус вазифалар, шакл ва усулларни касбий таълим тизимига киритиш зарурлигини кўрсатмоқда. Бугунги кунда психологик тайѐргарлик – ички ишлар органлари касб тайѐргарлигининг муҳим тури. «Шахсий таркиб сифати унинг касбий маҳорати даражаси, ахлоқий-руҳий даражаси, жисмоний тайѐргарлиги ва интизоми билан белгиланади» 1 . Ички ишлар органлари ходимларининг психологик тайёргарлиги ходимларга оператив хизматга оид вазифаларни муваффақиятли ва самарали 1 Каримов И. А. Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиѐт кафолатлари // Хавфсизлик ва барқарор тараққиѐт йўлида. Т. 6. – Т., 1998. – 12-б. 124 бажариши учун зарур бўлган хислатларни шакллантириш, ривожлантириш ва фаоллаштириш бўйича махсус ташкил этилган мақсадга мувофиқ таъсир кўрсатиш жараѐнидир. Психологик тайѐргарлик ходимлар хизмат фаолиятининг хусусиятларига боғлиқ. Шунга кўра, психологик тайѐргарликнинг мазмуни аниқ ифодаланган касбий йўналишга эга бўлмоғи лозим. Ходимлар психологик тайёргарлигининг мазмунига қуйидагиларни киритиш мумкин: жиноятчиликка қарши курашга психологик жиҳатдан тайѐр бўлиш хислатини шакллантириш; махсус оператив хизмат фаолиятининг турли жиҳатларига психологик йўналганликни ривожлантириш; касбий жиҳатдан муҳим билиш хислатларини шакллантириш ва ривожлантириш; турли тоифадаги фуқаролар билан психологик алоқа ўрнатишнинг уқув ва кўникмаларини такомиллаштириш ва ривожлантириш; оператив хизмат фаолиятининг турли вазиятларида ролга кириш кўникмаларини шакллантириш; фуқаролар билан мулоқотга киришнинг мураккаб, низоли вазиятларида таъсир этишнинг психологик-педагогик усулларини қўллаш маҳоратини такомиллаштириш; оператив хизмат фаолиятининг оғир вазиятларида ўзини тута олиш, психологик барқарорликни шакллантириш; шахснинг ижобий ҳиссий-иродавий хислатларини ривожлантириш, ходимларга ўзини тутиш ва бошқариш усулларини ўргатиш; иродавий фаоллик ва иродавий ҳаракатлар кўникмасини шакллантириш; ишдаги руҳий зўриқишларга тайѐрлаш. Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling