Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я р. М. Махмудов, Б. Н. Сирлиев
Оператив хизмат фаолиятининг оғир вазиятларида ўзини тута
Download 0.8 Mb. Pdf ko'rish
|
академия пед психология
Оператив хизмат фаолиятининг оғир вазиятларида ўзини тута
олиш, психологик барқарорликни шакллантириш. Ходимлар ўзларининг кундалик амалий ишларида касбий ҳаракатларини бажариш сифатига таъсир этиши мумкин бўлган кўплаб ноқулай психологик ҳолатлар таъсирига учрайдилар. Психологик барқарорликка ходимларнинг салбий ҳолатлар таъсирига тушмаслик қобилиятида намоѐн бўладиган психологик тайѐргарликнинг муҳим кўрсаткичларидан бири сифатида қаралади. Бу ўринда оператив хизмат вазифаларини бажариш чоғида мазкур қийинчиликларга олдиндан кўзи етиши қобилиятини шакллантириш муҳим. Психологик барқарорликнинг шаклланиши ходимларнинг мураккаб психологик қийинчиликлар вазиятда ўз касбий вазифаларини камчиликсиз бажариш машқини олишига ѐрдам беради. Бунга машқлар ва амалий машғулотлар жараѐнида оғир вазиятларни моделлаштириш йўли билан эришиш мумкин. Шахснинг ижобий ҳиссий-иродавий хислатларини ривожлантириш, ходимларга ўзини тутиш ва бошқариш усулларини ўргатиш. Ходимларнинг психологик барқарорлиги ва оғир вазиятларда ўзини тута олиш қобилиятини шакллантириш уларда масъулият, муваффақиятсизликка чидаш, таваккалга мойиллик ва барқарорлик, ўзини бошқара олиш, собитлик каби муайян ҳиссий-иродавий хислатларни шакллантиришни тақозо этади. Ходимлар ўз хатти-ҳаракатларини ва ҳис-туйғуларини назорат қилиш ва бошқариш усулларини эгаллаган бўлишлари керак. Улар машғулот ва машқлар жараѐнида ўзларини бошқариш, асабий зўриқишни йўқотиш, ички имкониятларини қўйилган вазифани бажаришга сафарбар қилиш усулларини эгаллашлари лозим. Иродавий фаолликни ва иродавий ҳаракат кўникмаларини шакллантириш. Ички ишлар органлари ходимлари ўзларининг амалий фаолиятларида ишни сифатли бажаришни қийинлаштирадиган, баъзан эса қўйилган мақсадга эришишга тўсқинлик қиладиган турли хил қийинчилик ва тўсиқларга дуч келадилар. Бундай вазиятларда уларни ушбу қийинчилик ва тўсиқни енгишга ундовчи иродавий фаолликни намойиш этишларига тўғри 128 келади. Иродавий ҳаракат кўникмаларини ривожлантириш машғулотлар жараѐнида вазифани бажаришга тўсқинлик қилувчи муайян элементлар, тўсиқларни йўқотишга ѐрдам беради. Бундай машқлар жараѐнида тўпланган иродавий фаоллик тажрибаси шахснинг иродасини, иродавий хислатларини ривожлантиришга таъсир этади. Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling