Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я р. М. Махмудов, Б. Н. Сирлиев


Download 0.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/67
Sana16.03.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1279001
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   67
Bog'liq
академия пед психология

Ходимларда 
жиноятчиликка 
қарши 
курашга 
психологик 
тайёрликни шакллантириш – бу психологик тайѐргарликнинг энг муҳим 


125 
жиҳатдир. Бунда ходимларнинг касбий йўналганлигини шакллантириш, уларда 
касбий фаолиятга бўлган қизиқишни ривожлантириш асосий ўрин эгаллайди.
Бу шунингдек, ходимларда ҳар қандай ҳуқуқбузарликларга нисбатан 
муросасиз муҳитини юзага келтириб, ҳуқуқий нормаларни сўзсиз бажаришдан 
иборат барқарор одатни, кучли ривожланган ҳақиқат, адолат ва қонунийлик 
ҳиссини шакллантиришни тақозо этади.
Махсус оператив хизмат фаолиятининг турли жиҳатларига 
психологик йўналганликни ривожлантириш. Бу ходимларни психология 
асослари билан таништиришни, уларда ўз ишларида одамлар, гуруҳлар 
психологиясини инобатга олиш кўникмалари ва одатларини шакллантиришни 
тақозо этади. Оператив хизмат фаолиятининг психологик жиҳатларини 
тушуниш ходимларнинг ўтказиладиган тергов, оператив-қидирув ва бошқа 
ҳаракатлардаги психологик хусусиятларни билиш ва ҳисобга олишни тақозо 
этади.  
Касбий 
жиҳатдан 
муҳим 
бўлган 
билиш 
хислатларини 
шакллантириш ва ривожлантириш. Ушбу хислатлар ходимлар билиш 
фаолиятининг самарадорлигини таъминлайди. Уларга касбий зийраклик, идрок, 
кузатувчанлик, хотира, тафаккур ва тасаввур киради. Ушбу хислатларни 
ривожлантиришга қаратилган махсус машқлар ходимларнинг касбий жиҳатдан 
муҳим маълумотларни эсда олиб қолиш, эсда сақлаш ва қайта эсга тушириш 
самарадорлигини ошириш қоидаларини, мантиқий фикрлаш ва ижодий 
тасаввурни ривожлантиришнинг асосий усуллари ва уларга доир билимларни 
эгаллашларини тақозо этади.
Турли тоифадаги фуқаролар билан психологик алоқа ўрнатиш 

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling