Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я р. М. Махмудов, Б. Н. Сирлиев
-§ Муаммоли ўқитиш ва уни ўтказиш усуллари
Download 0.8 Mb. Pdf ko'rish
|
академия пед психология
3-§ Муаммоли ўқитиш ва уни ўтказиш усуллари. Кадрлар тайѐрлаш миллий дастурида, илғор педагогик технологияларни ўрганиш ва уларни тадбиқ қилиш зарурлиги кўп бора таъкидланган. Педагогик технология нимани англатади ва одатий усуллардан нимаси билан фарқ қилади? XX асрнинг иккинчи ярмида ҳеч бир машҳур педагог амалиѐтда 144 қўлланувчи ҳамда издошларига машғулотларни ўзлари ўтган даражагидек юқори савияда ўтиш имкониятини берувчи педагогик туркум ишлаб чиқмаган. Бунга сабаб, ўтмишдаги атоқли педагогларнинг услублари назаримизда маълум даражада устознинг шахсиятини ўзида жамланганлигида бўлса керак. Издошларнинг ишлари қандайдир даражада яхшиланган, лекин асосчи устозларникидек бўлмаган. Саноатда «юксак технологиялар» деган тушунча мавжуд. Одатда улар мураккаб ва бошланғич сармоя талаб қилади, фаннинг сўнгги ютуқларига асосланган бўлиб, ходимларнинг махсус тайѐргарлигини тақозо этади. Лекин улар рақобатбардошликни, маҳсулотнинг юқори сифати ва натижада катта даромадни таъминлайдилар. Педагогик технологияни таълим ва тарбияда «юксак» услубиятга таққослаш мумкин, лекин унинг тадбиқ этилиши кўп сарф-ҳаракатни талаб қилмайди. Педагогикада ишлаб чиқиш туркумини яратиш қийинчилик туғдиради. Бунга ўқитиш (таълим-тарбия)га оид вазифаларнинг кўплиги, таълимнинг ташкилий элементлари ва ўқув материалларининг турли- туманлиги, таълим олувчиларнинг индивидуал хислатларига билимларни ўзлаштиришда намоѐн бўладиган қонуниятнинг мавжудлиги хосдир. Мазкур индивидуал хислатларига боғлиқ қонуниятларга тингловчиларнинг идрок этишдаги ўзига хосликлари ва бошқа омиллар тўсқинлик қилади. Педагогик технологияларни яхши ўзлаштирган малакали педагоглар технологик ѐндашиш аввалгиларидан анча самарали эканлигини биладилар. Демак, мактаб ўқитувчилари, ўрта махсус, мутахассислик ва олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари жамоаси педагогик технологияларни ўзлаштириш ҳамда уларни кадрларни ўқитиш ва тайѐрлаш сифатини ошириш учун амалда қўллашлари зарур. Бу эса Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури талабларига мос келади. Таъкидлаш жоизки, технология деганда яна жараѐнларнинг амалга оширилиши йўллари ва воситалари, шунингдек объектнинг сифат ўзгаришига олиб келувчи билимларнинг умумлашмаси тушунилади. 145 Шундай қилиб, педагогик технология (берилган) қўйилган мақсадни баҳолашга қаратилган ўқув жараѐнини ташкил этувчи усулларни амалга оширишни билдиради. Технологик ѐндашувда аниқ ўқитиш вазифалари билан белгиланган, махсус фрагментлардан ташкил топган ўқув материали ўзининг интер фаол усулларини назарда тутади, ҳар бир фрагмент эса тест ва зарур қўшимчалар билан тўлдирилади. Ўқув иши (эталон) юқори натижаларга эришишга мўлжалланган. Технологик ѐндашув репродуктив тус беради. Ша боис бундай ўқитишда билим, кўникма ва малакаларнинг зарур минимуми ҳам самарали натижа беради. Ҳозирги кунда айрим олимлар репродуктив ўқитишга иккинчи даражали масала сифатида қарайдилар. Лекин аслини олганда кўпчилик кишилар айнан репродуктив меҳнат билан бандлар, акс ҳолда жамият ўзини энг зарур нарсалар билан таъминлай олмасди. Таълимда ҳам тарбияланувчиларнинг репродуктив фаоллияти асосий ўрин эгаллаши зарур, айнан мана шу шартга риоя қилиш билан керакли билимни эгаллаш ва ижодий фикрлаш учун шароит яратиш мумкин. Яна шуни назарда тутиш керакки, таълим жараѐнида маълум мавзуни ўрганишда битта ўқув саволи мақсадли тарзда репродуктив даражада, қолганлари эса ижодий ѐки изланиш орқали ўзлаштирилади. Шу тарзда репродуктив даражада технологик ѐндашувнинг ўзлаштирилиши педагогик технологияларнинг маҳсулдор ва ижодий изланиш даражасига ўтишнинг зарур шароитларида мустақил асос бўлиб хизмат қилади. Шундай қилиб, педагогик технологияларга эвристик, ижодий ѐндашув имконияти мавжуд. Бугунги кунда мамлакатимиз таълим тизимида шундай вазият кўзга ташланади: бир тарафдан, тингловчи ва талабалар ўқиш самарадорлигини ошириш мақсадида педагогик технологияни ўзлаштиришлари, (чунки педагогик технологияларнинг белгилари педагогиканинг келгуси 146 иннавацияларида қўлланилади); иккинчи томондан эса педагогик фанларнинг янгиликларини ўзлаштириш (ахборот ва коммуникация технологиялари, ижодий тафаккурнинг ривожланиши ва бошқалар) ва замон билан ҳам нафас ҳаракат қилиш кераклиги. Шунингдек, олимлар орасида дастурлаштирилган ўқитиш ва муаммоли ўқитиш тушунчасининг мазмуни ва мавқеи бўйича моҳиятига доир аниқ қарашлар йўқ. Дастурлаштирилган ва муаммоли ўқитиш тингловчиларнинг фақат билим, кўникма ва малакаларини ўзлаштириш жарѐнларини бошқариш сифатида тушунилмоқда. Муаммоли ўқитишнинг мавқеини белгиловчи сифатида қуйидагиларни кўришимиз мумкин: ўқитиш усуллари, ўқитиш шакли, ўқитишнинг тамойиллари, ўқитишнинг тузилиши муҳим йўналиш. Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling