Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я р. М. Махмудов, Б. Н. Сирлиев


Download 0.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/67
Sana16.03.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1279001
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   67
Bog'liq
академия пед психология

Савол ва топшириқлар 
1. 
Ички ишлар органларида амалий ўқитишнинг психологик 
муаммолари ҳақида сўзлаб беринг.
2. 
Касбий кўникма ва малакалар таълим асоси деганда нимани 
тушунасиз? 
3. 
Кўникма ва малака тушунчаларига психологик тавсиф беринг. 
4. 
Турли мутахассислик бўйича хизмат қилаѐтган ички ишлар 
органлари ходимларининг кўникма ва малакаларидаги ўзига хос хусусиятлар 
нималардан иборат?
5. 
Касбий кўникма ва малакаларни шакллантириш усулларини 
тушунтиринг
6. 
Тактик усуллар ва уларни шакллантириш босқичларини 
тавсифланг.
7. 
Педагогик технологиялар ҳамда ўқитиш усулларини кенг қамровли 
(комплекс) қўллашда касбий-психологик тайѐргарликнинг ўрни ҳақида сўзлаб 
беринг. 
8. 
Ички ишлар органлари ходимларининг касбий психологик 
тайѐргарлиги ва уларнинг компонентлари ҳақида баѐн қилинг. 
9. 
Махсус фанларни ўқитишда касбий психологик тайѐргарликнинг 
принциплари ва усулларини қўллаш деганда нимани тушунасиз? 
10. Ўқув машғулотларини ўтишда ходимларнинг касбий фаолиятида 
юзага келадиган психологик қийинчиликларни моделлаштиришга тавсиф 
беринг.
11. Психологик 
тайѐргарлик асосида ички ишлар органлари 
ходимларининг касбий кўникма ва малакалари ҳамда шахсий сифатларини 
ривожлантириш мумкинми? 


139 
8-мавзу. Гуруҳ шароитида замонавий ўқитишнинг педагогик ва 
психологик технологиялари 
 
1-§ Аудитория билан ишлашда фаол ўқитиш методлари ва уларни 
ташкил этишнинг ижтимоий-психологик жиҳатлари 
Маълумки, таълим олаѐтганлар контингентининг ўзгариши билан 
педагогик таъсир этиш усуллари ва воситаларини ҳам ўзаро ўзгартириш лозим, 
чунки ҳар бир тингловчига унинг гуруҳдаги ва индивидуал ҳусусиятларини 
ҳисобга олган ҳолда ѐндашилади. Турли тоифадаги инсонлар бир-бирларидан 
психологик тузилишининг ўзига хослиги, қизиқишлари характер хусусиятлари, 
қараш ва эътиқодлари билан фарқ қиладилар, бу эса тарбиявий таъсир этишда 
ушбу шахсларни ўраб турган борлиқ унга бўлган муносабатни ҳисобга олишни 
тақозо этади. Ўқитувчи бу ҳусусиятларни тўғри ҳисобга олса, танланган таъсир 
этиш усул ва воситалари ўзига мос келса, унда мақсадига эришиш шунчалик 
самарали бўлади. 
Шарқ ҳалқлари педагогикасида таълим-тарбия масалалари биринчидан
қадим манбалар орқали, иккинчидан халқ оғзаки ижоди орқали оғиздан-оғизга 
ўтиб бизгача етиб келган. 
Ҳар қандай фаолият муайян мотивлар таъсирида вужудга келади ва 
етарли шарт-шароитлар яратилгандагина амалга ошади. Шу боис таълим 
жараѐнида ўзлаштириш, эгаллаш ва ўрганишни амалга оширишни таъминлаш 
учун тингловчиларда ўқув мотивлари мавжуд бўлиши шарт. 
Билиш мотивлари шахснинг (субъектнинг) гносеологик мақсад сари, 
яъни билиш мақсадини қарор топтиришга, билим ва кўникмаларни эгаллашга 
йўналтирилади.
Ташқи мотивлар жазолаш ва тақдирлаш, талаб қилиш, гуруҳий тазйиқ, 
эзгу ният, орзу-истак каби қўзғатувчилар таъсирида вужудга келади. Буларнинг 
барчаси бевосита ўқув мақсадига нисбатан ташқи омиллар, сабаблар бўлиб 
ҳисобланади. Бу турдаги ташқи мотивлар таъсирида таълим жараѐнида билим 
ва кўникмани эгаллаш (ўзлаштириш)да қийинчиликлар келиб чиқади ва улар 


140 
асосий мақсадни амалга оширишга тўсқинлик қилади. Мотивларнинг 
навбатдаги тоифасига, яъни ички мотивлар туркумига индивидуал 

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling