Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я р. М. Махмудов, Б. Н. Сирлиев


-§ Дарсда мунозара, брейншторминг ва тренинглар ўтказиш


Download 0.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/67
Sana16.03.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1279001
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   67
Bog'liq
академия пед психология

2-§ Дарсда мунозара, брейншторминг ва тренинглар ўтказиш 
технологияси 
 
Психологларнинг сўнгги йилларда ўтказган тадқиқотлари ва 
кузатишлари фикрлаш жараѐнларини гуруҳ шароитида, дарс пайтида, яъни 
мунозарада ҳам ўстириш ва бунга қисқа йўллар билан эришиш мумкинлигини 
кўрсатмоқда. Уларнинг фикрича, гуруҳда ҳамкорликдаги фаолият идрок ва 
хотиранинг ўсишига ижобий тасир кўрсатиб, фикрлаш жараѐнини 
тезлаштиради ва фаолиятини самаралироқ қилади. Яхши ташкил этилган 


143 
мунозара жараѐни, ундаги фаолият шакли, индивидуал тафаккурнинг 
ривожланишига ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Жамоада ишлаш кўплаб 
ностандарт фикрларнинг туғилиши, улар ичидан энг яхшиларининг сараланиши 
ва янгидан-янги ғояларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлиши аллақачон исбот 
қилинган. 
Ана шундай самара берувчи методикалардан бири «брейншторминг» 
деб аталиб, унинг луғавий маъноси «мияни забт этиш», «ақлий ҳужум» дир. 
Бу усулни биринчи марта америкалик олим А.Осборн ўтган асрнинг 30- 
йиллардаѐқ таклиф этган ва унинг ѐрдамида йирик лойиҳаларни режалаштириш 
ҳамда унинг натижаларини олдиндан башорат қилишда маълум ютуқларни 
қўлга киритган эди. 
Тўғри ташкил этилган брейнштормингнинг амалий афзалликлари кўп, 
фақат бунда қуйидаги қоидаларга риоя қилиш керак: 
жумлалар жуда қисқа бўлиши керак, уларнинг асосланиши шарт эмас; 
ҳар қандай жумла ѐки фикр танқид қилиниши мумкин эмас, яъни 
фикрлар танқиддан ҳолидир; 
мантиқий фикрлардан кўра фантастик ѐки қўққисдан, тасодифан мияда 
пайдо бўлган фикрлар муҳим; 
фикрлар билдирилган қисқа мулоҳаза қайд этилади; 
билдирилган фикр ѐки ғоялар у ѐки бу тингловчиники деб 
ажратилмайди, яъни улар – муаллифсиздир; 
фикр ѐки яхши ғояларни танлаш алоҳида «танқидчилар» ѐки гуруҳнинг 
норасмий лидерлари томонидан амалга оширилади. 

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling