147
Ўзлаштирилаѐтган ўқув материалларининг маълум қисми ҳиссий органларимиз
томонидан акс эттирилади. Талабалар билимларни эгаллаш пайтида яққол
предметлар, объектлар ходисалар, ҳолатлар, жисмлар ѐки
уларнинг рамзий
тасвирини кузатиш натижасида яққол тасаввур орқали образлар яратадилар.
Психологик нуқтаи назардан кўрсатмалилик табиий-предметли,
тасвирий ва
жонли нутқ ѐки жонли мушоҳада турларига ажратилади.
Республикамизнинг саноати, фан ва техникаси математик-ҳисоб китоб
ва кибернитика ютуқларини зудлик билан ҳалқ хўжалигига
жорий этишни
тақозо қилмоқда.
Ҳозирги кунда дастурли ўқитиш унчалик талаб даражасида бўлмаса-да,
тўғри ИИВ Академиясида кино,
овоз техникаси, фото, телетасвир каби
воситалардан имкон қадар фойдаланилмоқда.
Дарҳақиқат, кибернетиканинг объектив қонуниятларини ўқув жараѐнига
қўллаш таълим олувчиларни керакли маълумотлар билан таъминлайди.
Кўпгина психологлар таълим жараѐнини таҳлил қилар экан,
уни етарли
даражада бошқариб бўлмайдиган жараѐн деб таъкидлайдилар. Лекин уни
бутунлай бошқариб
булмайдиган, стихияли равишда таркиб топадиган жараѐн
деб аташ нотўғри. Бу хол аниқ мақсадни кўзлаб таълим бериш ғоясига буткул
зиддир.
Do'stlaringiz bilan baham: