Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я р. М. Махмудов, Б. Н. Сирлиев


Download 0.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/67
Sana16.03.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1279001
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   67
Bog'liq
академия пед психология

Тренингнинг касбга йўналганлиги тайѐргарлик вазифалари ва 
мазмунининг ходимлар касбий фаолиятининг хусусиятлари ва улар дуч 


131 
келадиган психологик қийинчиликлардан келиб чиқиб максимал даражада 
аниқлик киритилишида ифодаланади. Шундан келиб чиқиб таълим вазифалари, 
усуллари, объектларини танлаш, шарт-шароитлар ва ҳаракатлар ҳақиқий 
ҳолатга ўхшатиб бажариш қилиш зарур.  
Касбий психологик тренингни ўтказишда мунтазамлилик ва кетма-
кетлик янги билим, кўникма ва уқувлар аввалгиларининг асосида 
эгалланганда, аввалгилари эса ривожлантиришни талаб этганда психологик 
тайѐргарликни ўтказишда қатъий мантиқий алоқа бўлишини талаб этади. Бунда 
оддийдан мураккабга, синалгандан синалмаганга томон бориш; машқ 
қилувчиларнинг ҳақиқий билимларини ва аввалги машғулотларда эришган 
натижаларини тўлиқ ҳисобга олган ҳолда катта, аммо бажарса бўладиган 
қийинчиликларни яратиш зарур. Ушбу машғулот топшириқлари (вазифалари, 
суръати, шароитлари ва ш.к.)даги қийинчиликлар аввалгиларидан бироз кўпроқ 
бўлгани маъқул. Агар машқ қилувчи, ҳар қанча уринмаса-да, вазифани бажара 
олмаѐтган бўлса, қийинчиликни камайтириш лозим.
Машқ вақтидаги қийинчиликлар тингловчи ѐки (ходим)ларнинг 
имкониятларини сафарбар қилади, таълим жараѐни тезлашади, натижалар ҳам 
ошиб боради. Вазифалар оддий, осон бажариладиган бўлса, машғулотларга 
қизиқиш пасаяди, таълим суръатлари секинлашади.
Таълим 
олувчиларнинг 
онглилиги 
ва 
фаоллиги 
приниципи 
ходимларнинг ўз қобилиятларини такомиллаштириб боришлари, билим 
олишларини фаоллаштириш, психологик тайѐргарлик бўйича машғулотларга 
қизиқишларини барқарор шакллантиришга қаратилган онгли фаолиятини 
таъминлашдан иборат. Машқ қилувчи нимани ва қандай тартибда бажариш 
кераклигини аниқ тушуниб олиши зарур. Бунда ҳаракатни эгаллаш суръатлари 
ва даражаси ҳамда амалиѐтда топшириқни бажариш самарадорлиги ошади.  

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling