Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлиги Жамоат хавфсизлиги депортаменти Йўл харкатиХавфсизлиги хизматининг


Download 38.83 Kb.
Sana17.06.2023
Hajmi38.83 Kb.
#1552034
Bog'liq
Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлиги


Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлиги
Жамоат хавфсизлиги депортаменти
Йўл харкатиХавфсизлиги хизматининг
2023 йил 10 майдаги 24/8-4019 кўрсатмаси ижроси юзасидан
Ўзбекистон Республикаси 2023 йил 6-февралдаги ЎРҚ-816-сонли “ Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун хужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Қонуни (2023 йил 6-майдан расман кучга кирди) билан Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14-июлда қабул килинган “Литсензиялаш,рухсат бериш ва хабардор қилиш таомиллари тўғрисида”ги
ЎРҚ-701-сонли Қонунига ўзгартириш киритиб унда автотранспорт воситалари ва шахар электр транспорти воситалари хайдовчиларини тайёрлаш хамда кайта тайёрлаш фаолияти билан шуғилланувчи нодавлат ташкилотларга литсензия бериш ваколати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги Таьлим сифатини назорат қилиш давлат инспексиясидан Ички ишлар вазирлигига ўтказилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 31-майдаги 408-сон “ Автомототранспорт воситалари ва шахар электр транспорти воситалари хайдовчиларини тайёрлаш ва кайта тайёрлаш хамда автомототранспорт воситаларини бошқариш хуқукини берувчи хайдовчилик гувохномасини олиш учун назарий ва амалий имтихонларни ўтқазиш бўйича нодавлат таьлим хизматлари курсатиш фаолиятини литсензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига бир қатор ўзгаришлар киритилди.
Ўқув гурухларини руйхатга олиш факат Ягона интерактив давлат хизматлари портали оркали амалга оширилади.
Таьлим олувчи(тингловчи)ларнинг билимларини якуний тест синовларидан ўтказиш учун уларни иденфикатсия қилиш улардан назарий имтихонларни инсон омилисиз автоматлаштирилган холда қабул қилиш натижаларини бахолаш электрон баённомаларни шакллаштириш ва узатиш тизимига эга бўлган дастурий таьминот ўрнатилган компютерлар билан жихозланган алохида аудиторияларда ўтказиш.
ДЙҲХХ томонидан ўқув гурухларидаги хайдовчиликка номзодларни иденфикатсия қилиш оркали уларни таьлим жарайонидаги иштирпокини(давоматини)узлуксиз назорат қилиш шароити яратилганлиши хамда ушбу қурилмалар ахборот тизимига интегратсия қилинади.
Автомототранспорт воситаларининг тузулиши ва уларга техник хизмат курсатиш фанидан дарс берувчилар автотранспорт сохасида олий маьлумотга , Йўл харкати қоидалари ва харакат хавфсизлиги фанидан дарс берувчи ўқитувчилар қушимча равишта миллий хайдовчилик гувохномасига эга бўлиши шарт.
Ўргатувчи инструкторларнинг автотранспорт воситаси бўйича ўрта махсус ёки олий маьлумотга эга эканлиги,тегишли тоифадаги автотранспорт воситасини ўргатиш учун курсларни тугатганлиги тўғрисида гувохномага эга бўлиши.
Йўл транспорт ходисасида биринчи ёрдам фанидан дарс берувчилар тиббий ихтисослиги бўйича олий ёки ўрта махсус маьлумотга ёки “Шошилинч тиббий ёрдам курсатиш” бўйича инструктор (парамедик) малака сертификатига эга бўлиши.
Ўқув автомобиллари махсус ўрганувчи сифатида РЎ ва ИОБ да рўйхаттан ўтказилганлиги ва автотранспорт воситаларини харакат йўналишини назорат қилиш имконини берадиган JPS қурилмалари билан жихозланиши ва ахборот тизимига интегратсия қилиниши лозим.
Лекин бу йўналишдаги ўрганишлар шуни далолат бермоқдаки автотранпорт восилари хайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимида хамон эскилик сархитлари намоён бўлаётганлиги маьлум бўлмоқда.
Вилоят худудида фаолият кўрсатаётган МК “Ватанпарвар” ташкилотига қарашли 13та ўқув ташкилотларирининг 4 тасида Фориш, Зомин,Арнасой,Дўстлий туман ЎСТК ларда
“Транскасб” УК қарашли 6та ўқув ташкилотидан 2тасида “Жиззах автотранс устоз”, “Пахтакор авто устоз” МЧЖ ларда
Нодавлат таьлим ташкилотига қарашли 19 тасидан 9 тасида Файз транс ўқув маркази МЧЖ, Мирзиё авто ўқув маркази МЧЖ,Равон авто устоз МЧЖ, Равот авто люкс МЧЖ, Стар-авто-мото транс МЧЖ,Равон хаёт МЧЖ , Бахтли авто МЧЖ, Зарбдор люкс МЧЖ,Ғаллаорол олтинбошоқ МЧЖларда олдинги утказилган текширувларда аниқланган камчиликлар бартараф этилмаётганлиги сабабли жами 15та ташкилотда ўқув гурухларини рўйхатга олиш вахтинча тўхтатиб кўйилган. Шунга қарамай фаолият юритадиган автомактабларда ўқитиш жараёни қониқарсизлигича қолмоқда. Назарий ва амалий машғулотлар ўқув дастурларида белгиланган тартибда амалга оширилмастан ўқувчилар давомати тўлиқ юритилмастан керакли шароитлар яратилмасдан келинмоқда шу сабабли номзодларнинг ўқув жараёнига қатнашмаслиги,қатнашаётганларига назарий машғулот вақтида фақатгина тест саволларини ёдлатиш, автомобил бошқаришдан амалий машғулотлар тўғри йўналишда бир хил тезликда хеч қандай машқларни (Паркофка қилиш,тепаликка кўтарилиш, нишабликда харакатланиш,боксга кириш ) бажармасдан ўргатувчи уста харакат хавфсизлигини таьминлаш билан чекланиб қолмоқда.
Мавжуд камчиликларни бартараф этиш мақсадида Вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан 2та хар бири 5кишидан иборат ишчи гурухи ташкил этилиб Вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ бошлиғи тастиқланган режа асосида вилоят худудида фаолият кўрсатаётган автомактаблар амалдаги норматив хуқуқий хужжатларга асосланган холда ишчи гурухлари томонидан ўқув ташкилотининг моддий-техник ва ўқув методик базаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 31-майдаги 408-сон қарори талабларига муофиқ ўрганилиб чиқилади ва якуни бўйича далолатнома тузулади.
Текширув якуни бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича 10 кун муддат берилиб белгиланган муддат ичида камчиликларни бартараф этмаган ўқув ташкилотларининг ўқув гурухлари шу кундан бошлаб камчиликларни бартараф этгунга қадар рўйхаттан ўтказилиши вақтинча тўхтатилади.
Хайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи нодавлат ташкилотларни фаолиятини ўрганиш юзасидан ҚЎЛЛАНМА ишчи гурухларида бўлиши лозим.
Download 38.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling