Корхонада маркетинг хизматининг тузилиши
Download 115 Kb.
|
marketing
- Bu sahifa navigatsiya:
- Маркетинг хизмати
- «Фирма маркетинг учун эмас, маркетинг фирма учун»;
Корхонада маркетинг хизматининг тузилиши Режа: Маркетинг хизмати Функционал ташкилий структура Товар ишлаб чиқариш бўйича ташкил қилиш Маркетингни бошқаришнинг олий стратегик даражаси Маркетингни бошқаришнинг ўрта даражаси Ёрдамчи босқич Фирма маркетингининг ҳолати ва сифати маркетинг хизмати қандай ташкил қилингани ва қанчалик самарали ишлаётганига бевосита боғлиқ. Жаҳондаги деярли ҳамма йирик ва ўрта фирмалар мустақил маркетинг хизматига эга, зеро, йирик фирмаларда у маркетинг бўйича вице-президент томонидан бошқарилади. Катта бўлмаган фирмаларда маркетинг иқтисодий хизмат мутахассислари томонидан амалга оширилади. Маркетинг хизмати — бу махсус таркибий бўлинмалардир, уларнинг асосий вазифаси бўлиб маркетинг мақсадлари ва функцияларини бажариш ҳисобланади. Маркетинг хизматлари бошқарувнинг икки поғонасидан иборат бўлиши мумкин: марказий маркетинг бошқармалари (ёки бўлимлари) ва оператив бўлимлар (ёки секторлар). Маркетинг хизматининг асосий вазифалари: 1. Бозорлар ва уларнинг ривожланиш истиқболларини комплекс ўрганиш. 2. Товарлар ва хизматларда қониқмаган эҳтиёжларни аниқлаш. 3. Ишлаб чиқаришни истеъмолчилар талабларига мослаштириш. 4. Рақобатчиларнинг фаолиятини, уларнинг харидорларга таъсир этиш стратегия ва тактикасини ўрганиш. 5. Талабни шакллантириш ва сотишни рағбатлантириш (ТАШСОР). 6. Товарларнинг барқарор сотилиши учун шароитларни таъминлаш. 7. Ишлаб чиқариш, илмий-текширув ва лойиҳа-конструкторлик ишларининг бозор йўналишини мувофиқлаштириш. Маркетинг хизматини ташкил қилишнинг етакчи тамойиллари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: «Фирма маркетинг учун эмас, маркетинг фирма учун»; Download 115 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling