Корхонада маркетинг хизматининг тузилиши


«Маркетинг — фирманинг умумий иши»


Download 115 Kb.
bet2/4
Sana17.02.2023
Hajmi115 Kb.
#1204773
1   2   3   4
Bog'liq
marketing

«Маркетинг — фирманинг умумий иши»;
«Истеъмолчига иложи борича яқинроқ бўлиш».
Маркетинг хизматининг раҳбари ва унинг ходимлари фойда келтирувчи бозорларни топа билиши, бозор вазиятини таҳлил қилиши, янги товарларни чиқариш ҳақида тавсияларни тайёрлаши, бозорнинг истиқболини аниқлаши, маркетинг стратегияси, тактикаси ва дастурини ишлаб чиқиши, товарга, унинг ассортиментига қўйиладиган асосий талабларни ишлаб чиқиши, корхонанинг нарх ва сотиш сиёсатини аниқлаши ва уларнинг амалга оширилишини назорат қила олиши керак.
Жаҳон амалиётида корхона, ташкилот, фирмаларда маркетинг хизматини ташкил қилишнинг еттита асосий типи фарқланади. Улар билан боғлиқ ҳолда структура тузилади: тўртта соф ва учта аралаш.
Функционал ташкилий структура маркетинг фаолиятини ташкил қилишнинг энг кенг тарқалган шаклидир, чунки у ўрганилган ва ишлаб чиқилган биринчи структура эди. Функционал ташкилий структура таъминот, сотиш, силжитиш, тақсимлаш ва бошқа соҳалар бўйича масъулиятни тақсимлашни кўзда тутади. Маркетингнинг турли функциялари бўйича мутахассислар уларнинг фаолиятини тартибга солувчи раҳбарга буйсунадилар . Бу структура товарларнинг нисбатан чекланган номенклатурасини ишлаб чиқарувчи, барқарор ташқи шароитларда ишловчи ва ўзининг фаолият кўрсатишини таъминлаш учун одатдаги бошқарувчилик вазифаларни ҳал қилишни талаб қилади.
Мазкур структура товар номенклатураси кенг бўлган, истеъмолчилик ва технологик эҳтиёжлар тез ўзгарадиган муҳитда ҳаракат қиладиган, шунингдек, халқаро миқёсларда бир вақтнинг ўзида бир нечта бозорларда ижтимоий-иқтисодий тизимлари ва қонунчилиги ҳар хил бўлган давлатларда ўз фаолиятини амалга оширадиган ташкилотлар учун тўғри келмайди.



Маркетинг хизматининг функционал структураси




Товар ишлаб чиқариш бўйича ташкил қилиш функционал ташкил қилишнинг ўрнини олмайди, балки уни бошқарувнинг яна бир босқичи билан тўлдиради. Товар ташкилий структурасининг афзалликлари шундан иборатки, у фирмаларга ҳар бир товар бўйича бозор талабларига яхшироқ мослашишга ва ишлаб чиқариш технологиялари ҳар хил, ҳаётий даври қисқа, инновацион талаблар юқори бўлган товарларни ишлаб чиқаришга имкон беради.
Товарли ташкил қилишни товар номенклатураси кенг бўлган фирмалар ишлатади. Маркетинг хизматларининг товарли ташкил қилиниши хорижий фирмалар амалиётида айниқса кенг тарқалган.



Маркетинг хизматининг товар ишлаб чиқариш бўйича структураси





Download 115 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling