Учқўргон тумани ИИБ ҲПБ
12-сонли ТП профилактика инспектори
Лейтенант Ж.Абдурабшидов
«ТАСДИҚЛАЙМАН»
Учқўргон тумани ИИО ФМБ бошлиғи подполковник
А.А.Асқаров
2021 йил « » февраль
Қ А Р О Р
Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштириш бўйича судга илтимоснома киритиш тўғрисида
20__ йил «__»_________ соат ____
Мен, Учқўргон тумани ИИБ ҲПБ 12-сонли ТП профилактика инспектори лейтенант Тошматов Дилшод Элбек ўғли, 2005 йил 10 апрельда туғилган, Ангрен шахар 17-мактаб 10 синф ўқувчиси, Ангрен ширкатлар уюшмаси марказий бўлимида истиқомат қилувчи вояга етмаган Тошматов Дилшод Элбек ўғлига нисбатан тўпланган ҳужжатларни кўриб чиқиб,
АНИҚЛАДИМ:
2022 йил 15 февраль куни соат 17-00ларда Ангрен шаҳар улгуржи бозори ҳудудида тахминан 14-15 ёшли ўғил боланинг адашиб қолганлиги, ундан ўзи ва отаонаси ҳақида сўралганда, унинг исми шарифи Жуманов Алишер Тошматович эканлиги, 2005йил 10 апрельда Ангрен шахрида туғилганлиги, Учқўргон тумани 13-мактаб 10 синф ўқувчиси эканлиги, Учқўргон ширкатлар уюшмаси марказий бўлимида бувиси (отасининг онаси) Аноргул ая билан истиқомат қилиши, отаси эрта вафот этиб, онаси бошқа турмуш қилиб кетганлиги, бувиси ваъда берган ўйинчоғини олиб бермаганлиги учун урушиб қолганлиги, шундан сўнг Учқўргон шаҳрида яшовчи Хилола исмли аммасининг уйига бориш учун автобусга ўтириб, Учқўргон шаҳрига келиб қолганлиги, лекин аммасининг уйини тополмасдан адашиб колганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолатда 2005 йил 10 апрельда Учқўргон туманида туғилган Жуманов Алишер Тошматович назоратсиз ёки қаровсиз қолиб, ижтимоий-ҳуқуқий ёрдамга муҳтожлиги маълум бўлди.
Юқоридагиларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 26 ноябрдаги 269-сон қарори билан тасдиқланган «ИИОларининг вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази тўғрисидаги Низом»нинг 3-бўлим 11-банди 1-хатбошисига асосан,
ҚАРОР ҚИЛАМАН:
Назоратсиз қолган, 2005 йил 25 июльда Ангрен шахрида туғилган вояга етмаган Жуманов Алишер Тошматовични Сирдарё вилояти Ангрен шаҳар ИИБ вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштириш юзасидан Ангреншаҳар маъмурий ишлар бўйича судига илтимоснома киритиш чоралари кўрилсин.
Тўпланган ҳужжатлар Ангрен шаҳар маъмурий ишлар бўйича судига тақдим этилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |