Ўзбекистон Республикаси Илмий-техникавий ва тиббиёт ҳужжатлари марказий давлат архиви


Идоравий архив хизмат ва вазифаларини амалга ошириш борасида қуйидаги ҳуқуқларга эга


Download 0.57 Mb.
bet3/4
Sana24.04.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1394697
TuriЗакон
1   2   3   4
Bog'liq
С.Шамшиева. СЛАЕД

Идоравий архив хизмат ва вазифаларини амалга ошириш борасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • ташкилот таркибий бўлинмаларидан ва жамлаш манбалари ҳисобланган ташкилотлардан ҳужжатларни ўз вақтида тартиблаштирилган ҳолда топширилишини талаб қилиш;
  • таркибий бўлинмалар ва жамлаш манбалари ҳисобланган ташкилотларнинг амалдаги иш юритишларида ҳужжатлар билан ишлашни ташкил этилганлигини назорат қилиш;
  • архивнинг иши учун зарур бўлган маълумотларни жамлаш манбалари ҳисобланган ташкилотлардан сўраб олиш;
  • “Ўзархив” агентлиги ва унинг жойлардаги ваколатли идоралари томонидан архив иши ва иш юритиш бўйича ташкил этилаётган тадбирларда иштирок этиш;
  • Эксперт ва маслаҳатчи сифатида ташкилотнинг етакчи мутахассисларини жалб қилиш;
  • Архив иши бўйича амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида архив ҳузурида кенгашлар ва хайъатлар ташкил этиш

ИДОРАВИЙ АРХИВНИНГ ИШИ УНИНГ ҲУҚУҚИЙ МАВҚЕИ БЕЛГИЛАНГАН АРХИВ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА МУВОФИҚ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ.

Архив тўғрисидаги низом қуйидаги бўлимлардан иборат:

  • Асосий қоидалар;
  • Архив ҳужжатларининг таркиби;
  • Архивнинг вазифа ва хизматлари;
  • Архивнинг ҳуқуқи;
  • Архив ишини ташкил этиш.

Архив тўғрисидаги низом

Тегишли архив иши бўйича ҳудудий бошқарма ёки Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архивининг эксперт-текширув комиссияси (ЭТК) билан келишилади, сўнгра ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади.

ЎзР МАФ ҳужжатларини доимий сақловини амалга оширувчи ташкилотларнинг архивлари тўғрисидаги низом “Ўзархив” агентлигининг Марказий эксперт-текширув комиссияси (МЭТК) билан келишилади ва ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади.

АРХИВ МУДИРИ (АРХИВ УЧУН МАСЪУЛ ШАХС)

  • Тегишли мансабдор шахсларнинг тақдимоти бўйича ташкилот раҳбарининг буйруғи асосида лавозимга тайинланади ва озод этилади. Улар тегишли давлат архивларида йўл-йўриқларни оладилар ёки малака ошириб борадилар.
  • Архив раҳбари (ходими) архив ишини ташкил этади ва архивга юклатилган вазифаларни бажарилиши бўйича шахсий маъсулиятни ўз зиммасига олади.

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling