Ўзбекистон Республикаси Илмий-техникавий ва тиббиёт ҳужжатлари марказий давлат архиви


Корхона ва ташкилотларнинг тегишли давлат архивлари билан келишиладиган ички норматив ҳужжатлари ва уларнинг ҳуқуқий асослари


Download 0.57 Mb.
bet2/4
Sana24.04.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1394697
TuriЗакон
1   2   3   4
Bog'liq
С.Шамшиева. СЛАЕД

Корхона ва ташкилотларнинг тегишли давлат архивлари билан келишиладиган ички норматив ҳужжатлари ва уларнинг ҳуқуқий асослари

  • Иш юритиш йўриқномаси (ВМнинг 30.10.1999 йилдаги 482-сонли қарори 1-иловаси билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди тўғрисида НИЗОМнинг 10-банди)
  • Йиғмажилдлар номенклатураси (ВМнинг 29.03.1999 йилдаги 140-сонли қарори 2-иловаси билан тасдиқланган Намунавий иш юритиш йўриқномасининг 56-банди)
  • Эксперт комиссияси Низоми (ВМнинг 29.03.1999 йилдаги 140-сонли қарори 2-иловаси билан тасдиқланган Намунавий иш юритиш йўриқномасининг 68-банди)
  • Идоравий архив тўғрисида Низом (ВМнинг 30.10.1999 йилдаги 482-сонли қарори 4-иловаси билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардаги идоравий Архив тўғрисида НАМУНАВИЙ НИЗОМнинг 10-банди)

Асосий тушунчалар

  • Идоравий архив: Юридик шахснинг архив ҳужжатларини жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланишни амалга оширувчи таркибий бўлинмаси.
  • Архив ҳужжатларини идоравий сақлови: Меъёрий ҳужжатлар билан белгиланган вақт давомида муассаса, ташкилот архив ҳужжатларининг идоравий архивда сақлови.

Архивда сақланиши лозим бўлган ҳужжатларнинг таркибига кўра қуйидаги архивлар ташкил этилиши мумкин:

  • Бошқарув ҳужжатлари;
  • Илмий-техника ҳужжатлари;
  • Аудиовизуал ҳужжатлари;
  • Электрон ҳужжатлари.

Идоравий архивнинг бош вазифаларига қуйидагилар киради:

  • архив тўғрисидаги Низомда кўзда тутилган ҳужжатлар таркиби билан жамлаш;
  • ҳужжатларни ҳисобга олиш, сақловини таъминлаш;
  • архив ҳужжатларига илмий-маълумотнома аппаратини яратиш;
  • ҳужжатлардан фойдаланиш;
  • “ЎзР МАФ тўғрисида Низом” асосида белгиланган талаблар ва муддатларга мувофиқ ЎзР МАФга тааллуқли ҳужжатларни доимий сақловга тайёрлаш ва топшириш;
  • Ташкилотда иш юритишнинг йўлга қўйилиши ва архив ҳужжатларининг сақлови таъминланиши, шу жумладан қуйи ташкилотларда иш юритишдаги ҳужжатларни ташкил этиш ва архив иши бўйича услубий раҳбарликни ва текширувларни амалга ошириш;
  • Идоравий архивга ҳужжатларни топшириш муддатлари ва топширувчи ташкилотларнинг рўйхатини аниқлаб бориш.

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling