Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Фан ва илмий-техник тадқиқотларни ривожлантириш бошқармаси


 Ҳисоботларни тайёрлаш ва топшириш


Download 3.64 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/40
Sana09.09.2023
Hajmi3.64 Mb.
#1675064
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   40
Bog'liq
Grantlar tizimi boʻyicha QOʻLLANMA

11. Ҳисоботларни тайёрлаш ва топшириш 
 
Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида бажарилаётган 
лойиҳаларнинг ҳисоботлари молиявий йил якунида Инновацион ривожланиш 
вазирлигига топширилади.
Ҳисоботлар ГОСТ 7.32-2001 – илмий-тадқиқот ишларига давлатлараро 
стандарт талабларига мувофиқ тузилган ҳисобот ёки илмий-техник 
маҳсулотлар шаклида тайёрланади. 
Ижрочи ташкилот томонидан Инновацион ривожланиш вазирлигига 
қуйидагилар тақдим этилади:
илмий-тадқиқот лойиҳалари ижрочи ташкилотининг расмий бланкидаги 
йўлланма хати;
тадқиқот лойиҳалари ҳақида ҳисобот;
давлатлараро стандарт талабларига мувофиқ тузилган ГОСТ 7.9-95 
“Хулоса ва аннотация. Умумий талаблар” реферат. 
Ҳисоботларнинг қоғоз вариантлари қаттиқ муқовали жилд ва электрон 
шаклда топширилади. 


42 
Якунланган илмий лойиҳаларнинг ҳисоботларини қабул қилиш тегишли 
ҳужжатлар билан расмийлаштирилади. Ҳужжатлар ижрочи ташкилот ва 
лойиҳа раҳбари томонидан имзоланади ва буюртмачи томонидан 
тасдиқланади. 
 
12. Тадқиқот натижаларига эгалик
 
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 
амалга оширилган тадқиқот натижалари ижрочилар билан тузилган 
шартномада бошқача қоидалар назарда тутилмаган бўлса, давлатга тегишли 
бўлади. 
Давлат илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари томонидан амалга 
оширилган илмий-тадқиқот фаолияти натижаларидан ва интеллектуал мулк 
объектларига мутлақ эгалик ҳуқуқидан олинган даромад уларнинг 
тасарруфига мустақил ишлатиш ҳуқуқи билан ўтказиб берилади.
Давлат учун стратегик аҳамиятга эга бўлган ёки давлат сири 
ҳисобланган маълумотларни қамраб олувчи интеллектуал мулк объектларини 
тижоратлаштириш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. 
 

Download 3.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling