Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Фан ва илмий-техник тадқиқотларни ривожлантириш бошқармаси


Download 3.64 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/40
Sana09.09.2023
Hajmi3.64 Mb.
#1675064
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40
Bog'liq
Grantlar tizimi boʻyicha QOʻLLANMA

1. Илмий лойиҳаларнинг турлари 
Илмий лойиҳа нима ва унинг қандай турлари бор? 
Қўйилган илмий муаммони ҳал этиш учун мақсад ва вазифаларни
ижрочилар ва бажариш муддатларини, манбалар ва воситаларни кўрсатган 
ҳолда шакллантирилган чора-тадбирлар мажмуи илмий лойиҳа ҳисобланади. 
Илмий лойиҳалар қўйилган муаммонинг илмий ёки техник ечимини топишга, 
ноу-хау ёки янги технологияларни олишга, янги хизмат турларини йўлга 
қўйишга қаратилиши мумкин.
Қўйилган мақсад ва вазифалардан, амалга ошириш шаклидан келиб 
чиқиб, илмий лойиҳалар қуйидаги турларга бўлинади: 
фундаментал лойиҳалар; 
амалий лойиҳалар; 
инновацион лойиҳалар. 
Фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳалар танлов асосида 
молиялаштирилади. 
Фундаментал тадқиқотлар – табиат, жамият ва инсоннинг тузилиши
шаклланиши ва ривожланишига оид асосий қонуниятлар ҳақидаги янги 
билимларни олишга, улар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни, шунингдек муайян 
фаолият натижасида яратилган объектларни ўрганишга қаратилган назарий ва 
(ёки) тажриба ўтказишга қаратилган тадқиқотлардир. Фундаментал тадқиқот 
лойиҳаларининг бажариш муддати беш йилгача бўлиши мумкин. 
Амалий тадқиқотлар – амалий мақсадларга эришиш ва аниқ 
вазифаларни ҳал этиш учун асосан янги билимларни ва фундаментал 
тадқиқотлар натижаларини қўллашга йўналтирилган тадқиқотлардир. Амалий 
лойиҳаларнинг бажариш муддати уч йилгача бўлиши мумкин. 
Инновацион лойиҳалар  амалга ошириш муддати, инфратузилмаси, 
ижрочилари, молиялаштириш манбаи ва ҳажмига эга инновацияни яратиш
ва ишлаб чиқаришга йўналтирилган тадқиқотлардир. Инновация ишларининг 
бажариш муддати икки йилгача бўлиши мумкин. 
Тажриба-конструкторлик лойиҳалари – тажриба, конструкторлик 
намуналари, асбоблар, материаллар, буюмлар ва бошқа илмий ишланмаларни 
лойиҳалаш, тайёрлаш ва синовдан ўтказиш, ривожлантириш билан боғлиқ 
лойиҳалар. Бу турдаги лойиҳаларнинг бажариш муддати икки йилгача бўлиши 
мумкин.
Фундаментал, амалий ҳамда инновацион лойиҳаларнинг раҳбарлари 
илмий даражага эга бўлишлари шарт. Шунингдек, лойиҳа раҳбари бир 
вақтнинг ўзида иккита бир хил турдаги лойиҳага илмий раҳбарлик қилиш 
мумкин эмас. 




Download 3.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling