Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Фан ва илмий-техник тадқиқотларни ривожлантириш бошқармаси
Download 3.64 Mb. Pdf ko'rish
|
Grantlar tizimi boʻyicha QOʻLLANMA
- Bu sahifa navigatsiya:
- Лойиҳаларнинг илмий экспертизаси
Дастлабки техник экспертиза Техник экспертиза лойиҳа йиғма жилдидаги шакллар ва уларга илова қилинган ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва талабга мувофиқлигини аниқлаш мақсадида ўтказилади. Техник экспертизани ўтказиш муддати танловга лойиҳаларни қабул қилиш тугаган кундан бошлаб ўн беш кундан ошмаслиги керак. Техник экспертиза жараёнида қуйидагилар ўрганилади: лойиҳадаги шаклларнинг тўлиқлиги ва тўғрилиги, имзо, муҳр ва штампларнинг мавжудлиги; илгари топширилган лойиҳаларга ўхшашлиги ёки шу мавзуда бажарилган лойиҳаларнинг мавжудлиги; молиявий-иқтисодий ҳисоб-китоблар мавжудлиги; техник хатолар ва ноаниқликлар йўқлиги. Лойиҳа техник экспертиза натижаларига кўра ижобий баҳоланса, фан йўналишлари бўйича тегишли илмий-техник кенгашга илмий экспертиза учун йўналтирилади. Агар лойиҳа техник экспертиза жараёнида салбий баҳоланса, бу ҳақда ижрочи ташкилотга ёзма равишда маълум қилинади. Лойиҳа ижрочиларига уч кун муддатда кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш учун имконият берилади. Ижрочилар томонидан белгиланган муддатда камчиликлар бартараф этилмаса, лойиҳа танловдан четлаштирилади (бу ҳолатда лойиҳа ижрочиларга қайтарилмайди). Танловга битта ариза келиб тушган ҳолларда вазирликнинг масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳи беш иш куни ичида лойиҳа раҳбари билан 34 суҳбат ўтказади. Ишчи гуруҳ томонидан тасдиқланган баён асосида лойиҳа илмий-техник кенгашда кўриб чиқиш учун тавсия этилиши ёки рад этилиши мумкин. Лойиҳаларнинг илмий экспертизаси Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида бажариладиган илмий лойиҳалар давлат илмий экспертизасидан ўтказилиши шарт. Илмий экспертиза лойиҳанинг илмий янгилиги ва амалий аҳамиятини, уни техник жиҳатдан амалга ошириш имкониятларини, шу жумладан ижрочи ташкилотда тадқиқотни амалга ошириш учун моддий-техник база ҳамда илмий салоҳиятнинг етарли эканлигини, жамоа тломонидан эришилган илмий ютуқлар ва натижалар мавжудлигини аниқлаш мақсадида ўтказилади. Лойиҳаларнинг илмий экспертизаси вазирлик ҳузуридаги илмий-техник кенгашлар (ИТК)лар томонидан ўтказилади. Эксперт сифатида тегишли соҳада етарли даражада билим ва малакага эга бўлган, экспертиза қилинаётган ишга холис ёндаша оладиган, илмий даражага эга бўлган мутахассислар, жумладан хорижий мутахассислар жалб қилинади. Илмий экспертизада унинг натижаларидан шахсан манфаатдор бўлган жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакилларининг қатнашишига йўл қўйилмайди. Илмий экспертиза муддати ИТКга лойиҳа келиб тушган санадан бошлаб ўн беш кундан ошмаслиги керак. Илмий экспертиза икки босқичда ўтказилади: экпертлар томонидан кўриб чиқиш босқичи; очиқ муҳокама (тақдимот) босқичи. Download 3.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling