Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Фан ва илмий-техник тадқиқотларни ривожлантириш бошқармаси


 Молиялаштириладиган лойиҳалар рўйхатини тасдиқлаш


Download 3.64 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/40
Sana09.09.2023
Hajmi3.64 Mb.
#1675064
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   40
Bog'liq
Grantlar tizimi boʻyicha QOʻLLANMA

 
8. Молиялаштириладиган лойиҳалар рўйхатини тасдиқлаш 
 
Экспертиза натижалари Илмий-техник кенгаш томонидан ўн кун 
муддатда коллегиал орган – Инновацион ривожланиш вазирлиги Ҳайъатига 
кўриб чиқиш учун тақдим этилади.
Коллегиал орган лойиҳаларни тўғри ва холис баҳолаганлигини текшириш 
мақсадида қўшимча экспертиза ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилишга, 
лойиҳаларни ИТКга қайта ишлаш учун қайтаришга ҳақли. Қўшимча 
экспертиза ўтказиш тартиби коллегиал орган томонидан тасдиқланади. 
ИТКлар томонидан молиялаштиришга тавсия этилган лойиҳалар 
вазирлик Ҳайъатида муҳокама қилинади. Ҳайъат йиғилишига қабул қилинган 


37 
қарорларга ва тавсияларга тушунтириш бериш учун ИТК раислари таклиф 
қилиниши мумкин. 
Ҳайъат кўрсатмасига мувофиқ лойиҳалар ИТКга қайтарилиши, ИТК 
томонидан лойиҳа раҳбарини жалб этган ҳолда қайта ишланиб, унинг мавзуси 
ва таркибига қисман ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Молиялаштиришга тавсия этилган лойиҳаларнинг якуний рўйхатини 
тасдиқлаш тўғрисидаги қарор вазирлик Ҳайъатига ҳужжатлар тақдим этилган 
санадан бошлаб ўн иш куни мобайнида қабул қилинади. 
Ҳайъат йиғилишида низо юзага келган тақдирда низоли лойиҳа 
Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашида 
кўриб чиқиш учун йўналтирилади. 
Жамоатчилик кенгаши бир ой муддатда лойиҳани молиялаштириш ёки 
молиялаштиришни рад этиш бўйича ўз тавсиясини Ҳайъатга тақдим этади.
Ҳайъат қарори қабул қилинган санадан бошлаб ўн беш кун муддатда 
лойиҳа вазирлик, ижрочи ташкилот ва лойиҳа раҳбари билан белгиланган 
тартибда шартнома имзолаши зарур. 
Шартномада молиялаштириш шартлари ва томонларнинг мажбуриятлари 
назарда тутилади. 
 
 
9. Илмий лойиҳаларни молиялаштириш тартиби 
Давлат буюртмаси асосида амалга ошириладиган илмий-тадқиқот 
лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, Инновацион 
ривожланиш вазирлиги ҳамда илмий тадқиқотларни ривожлантириш 
мақсадида жалб қилинадиган ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа 
манбалар ҳисобидан молиялаштирилади. 
Тармоқ ва саноат корхоналари муаммоларини ҳал этишга қаратилган 
илмий лойиҳалар тармоқ ва саноат корхоналари билан келишувлар асосида 
шерикликда молиялаштирилиши мумкин. 
Ҳисоб-китоблар ва молиявий режанинг шакллари, тартиби, 
харажатларнинг ҳажми ҳамда турларини аниқлаш тартиби Инновацион 
ривожланиш вазирлиги томонидан тасдиқланади. 
Лойиҳага ажратилган маблағнинг камида 40 фоизи илмий асбоб-
ускуналар, хом-ашёлар ҳамда бошқа зарур материалларни харид қилишга, 
юқори қийматга эга, тижоратлаштириш имкони юқори бўлган янги маҳсулот 
(хизмат)ларни ишлаб чиқаришга йўналтирилиши шарт. 
Лойиҳа доирасида харид қилинган илмий асбоб-ускуналар негизида 
ноёб илмий асбоб-ускуналардан жамоавий фойдаланиш марказлари ташкил 
этилиши мумкин. 
Вазирлик Ҳайъати томонидан лойиҳаларнинг молиялаштирилганлиги ёки рад 
этилганлиги тўғрисида маълумотлар ижрочи ташкилотларга етказилади.


38 
Лойиҳани кўриб чиқиш натижалари тўғрисидаги маълумотни mininnovation.uz 
расмий веб-сайтидаги “танловлар” бўлими орқали билиб олиш мумкин.
Бунинг учун курсив “натижалар” ҳаволаси устига босилиб, жадвалга 
лойиҳа раҳбарининг СТИР рақами ва расмдаги код киритилади. “Текшириш” 
буйруғини бериш орқали натижадан бохабар бўлиш мумкин.
 
Молиялаштиришга тавсия этилган лойиҳалар бўйича буюртмачи-ижрочи 
ташкилот-лойиҳа раҳбари ўртасида уч томонлама шартнома тузилади. 
Шартномада унинг мазмуни, молиявий ҳажми ва молиялаштириш тартиби
томонларнинг мажбуриятлари, бажарилган ишларни топшириш ва қабул 


39 
қилиш тартиби, шартнома шартларини бузганлик учун томонларнинг 
жавобгарлиги, форс-мажор ҳолатлари ва бошқа шартлар ўз аксини топади. 
Шунингдек, шартномага лойиҳа бажарилишининг бутун даври учун амалга 
ошириладиган ишлар, уларнинг ҳисоботлари ва топшириш муддатларининг
календарь режаси илова қилинади ва тасдиқланади. 
Календарь режани шакллантиришда танлов эълонининг кутилаётган 
натижалар қисмида белгиланган барча вазифалар қамраб олинишига эътибор 
қаратиш керак.

Download 3.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling