42
Якунланган илмий лойиҳаларнинг ҳисоботларини қабул қилиш тегишли
ҳужжатлар билан расмийлаштирилади. Ҳужжатлар
ижрочи ташкилот ва
лойиҳа раҳбари томонидан имзоланади ва
буюртмачи томонидан
тасдиқланади.
12. Тадқиқот натижаларига эгалик
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан
амалга оширилган тадқиқот натижалари
ижрочилар билан тузилган
шартномада бошқача қоидалар назарда тутилмаган бўлса, давлатга тегишли
бўлади.
Давлат илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари томонидан амалга
оширилган илмий-тадқиқот фаолияти натижаларидан ва
интеллектуал мулк
объектларига мутлақ эгалик ҳуқуқидан
олинган даромад уларнинг
тасарруфига мустақил ишлатиш ҳуқуқи билан ўтказиб берилади.
Давлат учун стратегик аҳамиятга эга бўлган ёки
давлат сири
ҳисобланган маълумотларни қамраб олувчи интеллектуал мулк объектларини
тижоратлаштириш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: