Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Фан ва илмий-техник тадқиқотларни ривожлантириш бошқармаси
Download 3.64 Mb. Pdf ko'rish
|
Grantlar tizimi boʻyicha QOʻLLANMA
- Bu sahifa navigatsiya:
- ўзбек ва рус
Илмий натижаларни чоп этиш:
тадқиқот давомида ва якунида қўлга киритилган натижаларнинг нуфузли илмий журналларда ва Web of Science ҳамда Scopus халқаро илмий маълумотлар базасида индексацияланган журналларда чоп этилиши, шунингдек интеллектуал мулк объектлари учун олинадиган ҳужжатлар кўрсатилади. маблағ миқдори кўрсатилади Жами йиллик: ... млн. сўм Амалий (инновацион) лойиҳанинг умумий молиялаштириш ҳажми ... млрд. сўм ва бажарилиши ... йилга мўлжалланган. Мазкур шаклда лойиҳа бажарилишининг дастлабки йили (биринчи йили) учун талаб этиладиган маблағ миқдори аниқ ҳисоб-китобларга асосланган ҳолда кўрсатилиши талаб этилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонларига асосан иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар миқдори ошган ҳолатларда лойиҳанинг кейинги йиллардаги молиялаштириш ҳажмига ўзгартириш киритилади. Лойиҳа мавзуси шакллантирилгач, ташкилотнинг Илмий (Илмий-техник) кенгашида муҳокама қилиниб, юқори турувчи ташкилот – вазирлик, идора ёки қўмитага тақдим этилади (ташкилот ва корхонлар томонидан тўғридан- тўғри йўлланган тематик лойиҳалар мавзулари кўриб чиқилмайди). Юқори турувчи ташкилот тақдим этилган мавзуларни кўриб чиқади, саралайди ва Инновацион ривожланиш вазирлигига расмий хат орқали юборади. Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан тематик лойиҳалар мавзуларини онлайн қабул қилиш учун электрон платформа ишга туширилган. Бунинг учун вазирликнинг www.mininnovation.uz расмий веб- сайтидаги “Танловлар” бўлимидаги “Мавзу юбориш” интерактив хизматидан фойдаланилади. 10 11 Иқтисодиётнинг реал секторига қарашли йирик ишлаб чиқариш корхоналари ёки тармоқларнинг илмий ечимини кутаётган муаммолари ва эҳтиёжлари бўйича таклифлари тўғридан-тўғри вазирликка кўриб чиқиш учун тақдим этилиши мумкин. Бунда илмий лойиҳалар натижаларининг истеъмолчиси ва амалиётга жорий этувчиси шу корхона ёки тармоқ бўлиши керак. Вазирлик 30 кун давомида келиб тушган мавзулар рўйхатини шакллантиради ва ўрганиб чиқади. Мавзуларни ўрганиш жараёнига зарур ҳолларда, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа мутахассислари, хорижий экспертлар ҳам жалб этилиши мумкин. Вазирлик таклиф этилган мавзулар, тадқиқотни амалга оширишдан кутилаётган натижалар, лойиҳанинг молиявий ҳажми ва бажарилиш муддатини ўз ваколатидан келиб чиққан ҳолда ўзгартириши мумкин. Ўрганиш натижаларига кўра салбий баҳоланган мавзулар рад этилиши, қайта ишлаш учун таклиф берувчига қайтарилади. Зарур ҳолларда тематик мавзулар таклиф берувчини жалб қилган ҳолда қайта ишланиши ёки такомиллаштирилиши мумкин. Таклиф этилаётган тематик лойиҳалар мавзулари ўзбек ва рус Download 3.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling