43-мод-
даси) мувофиқ, давлат фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган
ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлайди. Ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликла-
рини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бир-
лашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи
кафолатланади.
Бундан ташқари, давлат жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаат-
ларига риоя этилишини таъминлайди (шу жумладан, ОИВ/ОИТСга қарши кураш маса-
лалари бўйича), уларга ижтимоий ҳаётда иштирок этиш учун тенг ҳуқуқий имкониятлар
яратиб беради (Конституциянинг 58-моддаси). Ушбу меъёрлар Ўзбекистон Республи-
касининг «Жамоат бирлашмалари тўғрисида»
1
, «Нодавлат нотижорат ташкилотлари
тўғрисида»
2
, «Жамоат фондлари тўғрисида»
3
, «ННТлар фаолияти кафолатлари тўғриси-
да»
4
, «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»
5
,
«Ижтимоий шериклик тўғрисида»
6
, «Экологик назорат тўғрисида»
7
, «Жамоатчилик на-
зорати тўғрисида»ги
8
қонунларида батафсил ифода этилган.
Жамоат бирлашмаларини тарқатиб юбориш, улар фаолиятини тақиқлаб ёки чеклаб
қўйиш фақат суд қарори асосидагина амалга оширилади (Конституциянинг
62-модда-
си).
65-моддада болаларга, уларни камситишдан ҳимоя қилишга эътибор қаратилади.
Унда таъкидланганидек, фарзандлар ота-оналарнинг насл-насабидан ва фуқаролик ҳо-
латидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар. Оналик ва болалик давлат томонидан
муҳофаза қилинади.
Шундай қилиб, конституциявий меъёрлар ва тамойиллар таҳлили Ўзбекистон Ре-
спубликаси Конституциясида инсоннинг бирон бир ҳуқуқларини, шу жумладан, унинг
соғлиғи ва ижтимоий ҳолатига қараб чеклаш мавжуд эмаслигини кўрсатади. Инсон
ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 29-моддасига ва бошқа халқаро ҳужжат-
Do'stlaringiz bilan baham: |