Ўзбекистон республикаси инсон ҳУҚУҚлари тўҒрисидаги қонун ҳужжатларининг оив/оитс нуқтаи


«Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқа-


Download 0.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/32
Sana08.05.2023
Hajmi0.82 Mb.
#1445675
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32
Bog'liq
UZ 12.02

«Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқа-


7
радиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида»ги 
қонунидир
1
. 
«Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ 
инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида»ги қонунда:
- ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг 
асосий йўналишлари белгиланган;
- мазкур фаолият тури учун масъул давлат органлари, уларнинг аниқ ваколатлари 
акс этган;
- ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш чора-тадбирларини муво-
фиқлаштириш бўйича Республика комиссияси мавқеи мустаҳкамланган;
- Республика ОИТСга қарши курашиш маркази ва унинг ҳудудий тузилмалари ва-
колатлари белгиланган;
- мазкур соҳада фуқаролик жамияти институтлари ролини кучайтириш бўйича 
чора-тадбирлар кўзда тутилган;
- ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашишга доир аниқ чора-тадбирлар му-
стаҳкамланган;
- ОИВни юқтириб олганлар ва хавф гуруҳида бўлган шахсларнинг ҳуқуқ ва маж-
буриятлари белгиланган.
ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича комплекс стратегия, аҳо-
лига тиббий ёрдам (ташхис, даволаш, парвариш ва қўллаб-қувватлаш) Республика 
ОИТСга қарши курашиш маркази ва 14 та минтақавий - Қорақалпоғистон Республи-
каси ОИТСга қарши курашиш маркази, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ОИТСга қарши 
курашиш марказларидан иборат давлат умуммиллий тармоғи орқали амалга ошири-
лади. 
Мамлакатимизда замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган ва ОИВга доир 
анализни амалга оширадиган 80 дан зиёд ташхис лабораториялари фаолият юрита-
ди. Тасдиқловчи анализ учта лабораторияда ўтказилади. Барча ОИТСга қарши кура-
шиш марказларида ОИВни юқтирган одамларнинг клиник ҳолати, иммун мавқеи ва 
вирус юкини динамикада аниқлаш бўйича лаборатория таҳлилларини ўтказиш учун 
имконият яратилган. 
Ҳозирги кунда мамлакатда 140 дан зиёд «ишонч хоналари» мавжуд бўлиб, улар 
аҳолининг ОИВга нисбатан заиф бўлган гуруҳларини ахборот-таълим хизматлари
маслаҳат бериш, шприц ва игналарни алмаштириш билан таъминлайди ҳамда за-
рурат бўлганда, мурожаат этганларни турли тиббий ва психологик ёрдам олиш учун 
тегишли муассасаларга юборади. 
ОИВ инфекцияси тарқалишига самарали қарши курашиш тизимини янада такомил-
лаштириш ҳамда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш-
нинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вази-
фаларни изчил амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
2018 йил 25 январдаги «Ўзбекистон Республикасида одамнинг иммунитет танқислиги 
вируси келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши курашиш тизимини яна-
да такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. 
2014 йилдан бошлаб Ўзбекистонда давлат бюджети ҳисобидан давлат маблағла-
ри улушини босқичма-босқич ошириш йўли билан ретровирусга қарши терапия тақ-

«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси», 2013 йил, 9-сон, 239-модда


8
дим этила бошланди. 2017 йилда ОИВни юқтириб олганларни даволаш учун давлат 
ҳисобидан 1,8 миллион АҚШ доллари сарфланди. Ўзбекистон Республикаси Пре-
зидентининг «Ўзбекистон Республикасида одамнинг иммунитет танқислиги вируси 
келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши курашиш тизимини янада тако-
миллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ барча беморларни 
давлат бюджети ҳисобидан даволашга босқичма-босқич ўтиш вазифаси қўйилган.
Ушбу Таҳлилий шарҳ барча манфаатдор ташкилотлар эътиборини ОИВ билан 
яшовчи одамлар ва уларнинг яқинлари ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг миллий стан-
дартларига қаратишга уринишдир.


9

Download 0.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling