Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Тошдау андижон филиали
Қуйидаги жавобларни тўғри ёки нотўғрилигини тасдиқланг
Download 0.73 Mb.
|
Амалий маш.китоб
2. Қуйидаги жавобларни тўғри ёки нотўғрилигини тасдиқланг:
Қишлоқ ҳўжалиги ҳам халқ хўжалигининг муҳим соҳаси бўлиб, аҳоли истеъмол қилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг 95 %га яқинини беради. Бугунги кунда республикамиз аграр-индустриал мамлакат ҳисобланади, аҳолисининг 60%и қишлоқларда яшамоқда, қишлоқ хўжалигига яроқли ерларнинг катта қисмида эса аҳоли истиқомат қилмоқда. Ўзбекистон табиий, табиий-иқлим ва тупроқ жиҳатидан ҳам деҳқончилик қилиш учун қулай жойга жойлашган. Ўзбекистон пахтаси, қоракўл териси, пилласи, полиз, узум маҳсулотлари билан жаҳонга ўз шуҳратини ёймоқда. Ҳозир пахта етиштириш жиҳатидан жаҳонда бешинчи ўринни (Хитой, АҚШ, Ҳиндистон, Покистон), пахта толаси экспорт қилиш жиҳатидан 2-ўринни эгаллаб келмоқда. Қишлоқ хўжалигда 2 млн.га яқин меҳнат ресурси банд бўлиб, мамлакатда иш билан банд бўлган аҳолининг 13,7%га тенгдир. Қишлоқ ҳўжалиги мамлакатимизнинг моддий ресурслари: трактор, қишлоқ ҳўжалиги машиналари, комбайнлар, автомобиллар, ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари, кимёвий ўғитларнинг кўп қисмини истеъмол қилувчи (сотиб олувчи) муҳим ва катта соҳа ҳисобланади. Бу фан иқтисодий қонунлар ҳаракати натижасида ишлаб чиқариш муносабатлари ва ишлаб чиқарувчи кучларида юз берадиган ўзгаришларни назарий ва амалий асосларини ўргатишга қаратилмаган. Қишлоқ хўжалик иқтисодиёти айрим ҳодисаларни чуқур ўрганмаса ҳам, ундан олинган натижаларни умумлаштирилган ҳолда амалга ошириш йўлларини ўргатади. Ҳозирги даврда қишлоқ хўжалигида етиштирилаётган маҳсулотларнинг 99 фоизи нодавлат корхоналари ишлаб чиқармоқдалар. Мамлакат деҳқончилиги суғоришга асосланганлиги учун катта миқдордаги сув ресурсларини талаб этади. Лекин бу талаб ички сув ресурслари билан атиги 40 фоизгагина қондирилмоқда. Барча турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларни ишлаб чиқаришда республика иқтисодиётида банд бўлган меҳнат ресурсларининг ярми қатнашади. Пахта, ғалладан ташқари бошқа турдаги маҳсулотларни етиштириб, уларни сотишда эркинлик берилди. Тадбиркорларга ишлаб чиқаришини ривожлантириш учун турли хилдаги имтиёзли кредитлар ажратилмоқда. Жавоблар ва уларни текшириш жадвали
Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling