Ўзбекистон Республикаси ишлоқ ва сув Хўжалиги


Download 130 Kb.
Sana10.02.2023
Hajmi130 Kb.
#1187051
Bog'liq
1.Ma\'naviyat


Ўзбекистон Республикаси ишлоқ ва сув Хўжалиги
Вазирлиги


Андижон қишлоқ хўжалик институти


Гуманитар фанлар кафедраси


«Тасдиқлайман»
Институт ўқув-ишлари
Бўйича 1-проректори,
доцент______З.Жумабоев.
«____»______2005 йил.
«Маънавият асослари» фанидан
иш дастури.

Иқтисодиёт – 5340100, Бухгалтерия хисоби ва аудит-5340900, қишлоқ хўжалигини механизациялаш-5630100, СХМ-56502000, КПТ-5140900, ФХ Бошқариш-5610100, Агрономия-5620200, Экология-5850300, КХМС-5620500, ЎҲҚ-5620300 йўналишларининг кундузги бўлим факультетларининг талабалари учун.


/24 соатлик ўқув дастурига мос/


2005-2006 ўқув йили.


Кундузги:
Иқтисодиёт – III сем.
Агрономия – IV сем.
КХМ – VI сем.
Босқич – 2
Амалий машғулот – 12 с.
Маъруза – 12 соат.
Андижон – 2005 йил.

Ушбу иш дастури проф. С.Отамуродов, доц. Д.Ғаниев, С.Хусановлар томонидан тузилган /Т. 2000 й/. Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта Махсус таълим вазирлигининг ўқув дастури, дарслик ва ўқув қўлланмаларини қайта кўриб чиқиш ва янгиларини яратиш бўйича Республика мувофиқлаштириш комиссияси томонидан тақдим этилган ўқув юртлари учун ўқув дастурига асосан тайёрланди.




Тузувчи: ф.ф.н. катта ўқитувчи:
_______ Т.Я.Абдуллаев.
Кафедра йиғилишида мухокама
Этилди ва тасдиқланди.
1-сонли баён, 28 август 2005 й.


Ma’naviyat asoslari kursi yuzasidan
ma’ruza va amaliy mashg’ulotlar.





Mashg’ulotlar mavzulari



Ajratilgan soatlar

Kunduzgi ta’l

Sirtki ta’lim

Ma’r.

Amal
mash

Ma’r.

Amal mash.

  1. bob. Ma’naviyat asoslari predmeti, rivojlanish qonuniyatlari,

tushunchalari va jamiyat taraqiyotida tutgan o’rni.

1.

Islom Karimovning milliy-ma’naviy tiklanish konsepsiyasi va uning milliy mustaqillikni mustaxkamlashdagi ahamiyati.

1


1


0,5


_


2.

Ma’naviyatning predmeti, tushunchalari ularning o’zaro munosabatlari va hususiyatlari.

1


1


0,5


_


3.

Ma’naviyatning tarkibiy qismlari, ularning o’zaro munosabatlari va rivojlanish hususiyatlari.

0,5


0,5


_


_


4.

Ma’naviyat, iqtisodiyot va ularning o’zaro bog’liqligi

0,5

0,5

0,5

_

5.

Ma’naviyatning siyosat, huquq va hokimiyatdagi o’rni

0,5

0,5

0,5

_

6.

Ma’naviyat, milliylik va umuminsoniylik

0,5

0,5

0,5

_

2 – bob. Ma’naviyatning tarihiy nazariy – ilmiy va amaliy zaminlari.

7.

Qadimgi Markaziy Osiyo halqlari ma’naviyatining shakllanish jarayonlari.

1


1


0,5


_


8.

Islom dinida ma’naviyat va shahs ma’naviy qiyofasining talqini

1

1

0,5

_

9.

Amir Temur va Temuriylar sulolasi davrida ma’naviyat

0,5

0,5

0,5

_

10.

Jadidchilarning ma’rifatparvarlik harakati va uning halq ma’naviyatini ko’tarishdagi tutgan o’rni.

0,5


0,5


_


_


11.

Mustamlakachilik va qaramlik sharoitida ma’naviyat

1

1

0,5

_

Ma’naviyat asoslari kursi yuzasidan
ma’ruza va amaliy mashg’ulotlar
Kalendar ishchi reja





Oy va
kunlar



Mashg’ulotlar mavzulari

Ajratilgan soatlar

Sirtki ta’lim.

Ma’r

Amal
mash

Izoh

1.bob. Ma’naviyat asoslari predmeti, rivojlanish qonuniyatlari, tushunchalari va jamiyat taraqiyotida tutgan o’rni.

1.

Sentabr

Islom Karimov milliy – ma’naviy tiklanish kotsepsiyasi va uning milliy mustaqillikni mustahkamlashdagi ahamiyati.

0,5


_





2.

Sentabr

Ma’naviyatning predmeti, tushunchalari ularning o’zaro munosabatlari va hususiyatlari.

0,5


_





3.

Sentabr

Ma’naviyatning tarkibiy qismlari, ularning o’aro munosabatlari va rivojlanish hususiyatlari.

_

_




4.

Sentabr

Ma’naviyat, iqtisodiyot va ularning o’zaro bog’liqligi.

0,5

_




5.

Oktabr

Ma’naviyatning siyosat, huquq va hokimiyatdagi o’rni.

0,5

_




6.

Oktabr

Ma’naviyat milliylik va umuminsjniylik

0,5






2 – bob. Ma’naviyatning tarihiy – ilmiy va amaliy zaminlari.

7.

Oktabr

Qadimgi Markaziy Osiyo halqlari ma’naviyatining shakillanish jarayonlari.

0,5

_




8.

Oktabr

Islom dinida ma’naviyat va shahs ma’naviy qiyofasining talqini

0,5

_




9.

Noyabr

Amir Temur va Temuriylar sulolasi davrida ma’naviyat.

0,5

_




10.

Noyabr

Jadidchilarning ma’rifatparvarlik harakati va uning halq ma’naviyatini ko’tarishdagi tutgan o’rni.

_

_




11.

Noyabr

Mustamlakachilik va qaramlik sharoitida ma’naviyat.

0,5

_




3 – bob. Ma’naviyat taraqiyotining mezonlari.

12.

Noyabr

Ma’naviyat barkomol inson tushunchasi, uning shrqona ta’rifi. I.Karimov asarlarida barkamol insonni tarbiyalash

0,5


_





13.

Dekabr

Vatanparvarlik, insonparvarlik va o’z millatiga sadoqat shhs ma’naviyati mezonlari.

0,5


_





14.

Dekabr

Iymom, diyonat, adolat, mehr-shavqat, e’tiqod poklik, halollik va vafodorlik shahs ma’naviy fazilatlari.

0,5







15.

Dekabr

Miliylik o’zlikni anglash, uni mustahkamlash, millatlararo totuvlikni ta’minlash shahs ma’naviyati belgilari. Huquqiy vodhonlik, qonunga itoatkorlik davlat tizimiga hurmat va fuqarolik burchuga sadoqat – shahs ma’naviy barkomolligi mezonlari.

_

_




16.

Yanvar

Shahs ma’naviyatini rivojlantirish omillari va vositalari.

_

_










JAMI:









1-Мавзу: И.Каримовнинг миллий-маънавий тикланиш концепцияси ва унинг миллий мустақилликни мустахкамлашидаги ахамияти. Маънавият предмети, тушунчалари, уларнинг ўзаро муносабатлари ва хусусиятлари.
/2 соат/
Мавзуни мақсади: Талабаларга И.Каримовнинг Ўзбекистонни янгилаш ва ривожлантиришнинг йўли: умуминсоний қадриятларга содиқлик, ҳалқимизнинг маданий меросини мустахкамлаш ва ривожлантириш. Инсоннинг ўз имкониятларини эркин намоён қилиш, ватанпарварлик каби негизларига асосланиш тўғрисидаги концепцияси маънавий тикланишимизнинг назарий-методологик асоси эканлигини тушунтириш. Шу билан бирга «маънавият» тушунчаси, унинг мохияти: маънавият асослари курсининг предмети-инсон ва жамият маънавий хаёти, унинг мақсади комил инсон, иймон-этиқоди бутун, иродаси бақувват, эркин фуқаро маънавиятини шакллантириш ва жамият маънавий салохиятини ривожлантириш эканлиги ҳақида фикр алмашиш.
Марузанинг услуби: И.Каримовнинг «маънавият» тушунчасига бергантаърифидан келиб чиққан холда, талабаларни фикрларини ўрганиб, ҳаётий мисоллар ёрдамида махаллий материаллар, институт хусусиятидан келб чиқиб, хулосалар чиқара олишга талабаларни йўналтириш.
Техниқ услуби ва воситалари: Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда маънавий-марифий сохада қўлга киритилган ютуқлар акс этган видео тасмалардан фойдаланиш, тарқатма материаллар асосида талабалар билимини мустахкамлаш.


Маруза режаси:

  1. И. Каримовнинг миллий-маънавий тикланиш концепциясининг мохиятини тушунтириш.

  2. И.Каримовнинг «маънавият» тушунчасига берган таърифини чуқур ўрганиш.

  3. И.Каримовнинг миллий ғоя ва миллий мафкура тўғрисидаги концепцияси. Маънавиятни тиклаш ва юксалтиришга мамлакатда амалга оширилаётган барча ислохатлар тизимида устувор вазифа сифатида қаралиши ва унинг сабабларини тахлил этиш.

  4. маънавий жамиятни ривожлантиришнинг мухим омилларидан бири эканлиг, уни шахс фаоллигини ва мехнат унумдорлигини ошириш, жамиятда тотувлик, якдилликни таъминлаш ва умуммиллий манфаатларни уйғунлаштиришда қудратли куч эканлигини талабаларга етказиш.

  5. Шахснинг ўз-ўзини англаши, билимдорлик, қалби поклик, сахийлик, самимийлик, хайрихохлик, имонлилик, халоллик, этиқодлилик, диёнатлилик, мехр-шафқат, виждонлилик, ростгўйлик… каби тушунчаларининг маънавий категориялар эканлигини тушунтириш.

Маруза баёни:
Манавият – одамларнинг рухий ва ақлий оламининг мажмуидир. Маъанвият жамиятнинг, миллатининг ёки айрим бир кишининг ички хаёти, рухий кечинмалари, ақлий қобилияти, идрокини мужассамлаштирувчи тушунча.
Маънавият кенг тушунча бўлиб, маърифат, маданият тушунчаларини ҳам ўз ичига қамраб олади.
Шу ерда президентимиз И.А.Каримовнинг фикрини эътибор этсак, мақсадга мувофиқ бўлади.
«Маънавият хақида гап кетар экан, мен аввало, инсонни рухий покланиш ва юксалишига даъват этадиган, инсон ички оламини бойитадиган, унинг иймон-иродасини, эътиқодини мустахкамлайдиган, виждонини уйғотадиган қудратли ботиний кучни тасаввур қиламан». (Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда. «Ўзбекитсон овози. 15.04. 1999 й»).
«миллий қадирятларимизни тиклаш, ўзлигимизни англаш, миллий ғоя ва мафкурани шакллантириш, муқаддас динимизнинг маънавий хаётимиздаги ўрнини ва хурматини тиклаш каби мустақиллик йилларида бошлаган эзгу ишларимизни изчиллик билан давом эттириш, уларни янги босқичга кўтариш ва таъсирчанлигини кучайтириш маънавият сохасидаги энг асосий вазифамиз», - дейди И.А.Каримов.
Маънавият – исломда лашкар рухи маъносини ҳам англатар экан (проф. Х.С.Караматов).
Инсон табиатнинг онгли ва олий махсули бўлиб, юксак даражада англаш қобилияти фақат инсонгагина хосдир.
Маънавият-инсоннинг кўрки, унинг ички ва ташки оламининг намоён бўлиши, рухий оламининг негизидир. Инсонни шахс сифатида камол топиши ҳам маънавиятнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ ва унинг юксак маънавият эгаси даражасида кўтарилиши жамият хаётининг ўзгариши, янгиланиши жараёнларига хамоханг бўлади.
Биз ўрганишга жазм қилаётган маънавият ва маърифат асослари қурсида юқори қисқача тазда баён қилинган фикирларни тарофлича тахлил қилишга харакат қиламиз.
Мазкур қурснинг ўрганиш объекти-инсоннинг маънавий олами хисобланиб, ана шу оламни билим, илм, тарбия асосида такомиллаштириш вазифаларидан иборат, бундан мақсад эса мустақилликни янада теранрок хис қилиш эртанги кунимизни буюк бўлиши учун мавжуд ва вақтинчалик бўлмиш иқтисодий, ижтимоий сохадаги қийинчиликларни кишиларнинг рухий оламига салбий таъсирини олдини олиш, айниқса, ёшларимиз онгига сингиб қолиши мумкин улагн рухий тушкунлик, ишончсизлик, боқимандалик, мутелик каби иллатларга қарши курашдир.
Маълумки, ХХ аср маънавиятида ахлоқ-одоб мезонларида «ижтимоий тенгликка асосланган жамият»ларда ҳам аслида «ғолиблар» ва «мазлумлар» маънавияти, ғарб ва шарқ одоб-ахлоқи, амалдорлар ва тобелар маънавияти ва ахлоқи, хамелеонсифат «инсонлар» ва ўзлигига содиқ инсонлар эътиқоди, мутелик рухияти, хатто ирсиятига ҳам кириб қолаёзганлар маъанвият билан ўзларини мақтаб-мақтаб охири йўқ нарсаларга ўзларини ҳам ишониб ва ўзларини «виждонэкспорт» қилувчилармиз деб хисоблагувчи «виждонли»лар ахлоқи ва маънавияти каби қутблар вужудга келиб қолган эди. Халқимиздаги андишани қўрқоқликка, хаё-ибо кабиларни билимсизликка йўювчилар қатламлари шаклланган эди.
Аммо «ойни этак билан ёпиб бўлмаганидек», тарихий хақиқат қарор топди, юртимиз эрк йўлига, мустақиллик йўлига чиқиб олди. Бу йўлда хормай-толмай борадиган буюк келажакни яратишда рухан кучли, маънавий баркамол одамларнинг ўрни, роли ва ахамияти бекиёсдир.

Маънавият ва маърифат асосларини ўрганиш ана шундай инсонларни тарбиялашда жамиятга ёрдам беради деган умиддамиз.


Мазкур қурсни ўрганишда миллий, умуминсоний қадриятлар муштараклиги, тарихийлик, узвийлик, холислик, факт ва далилларга, хақиқатга тик қараш каби мезонларга таянамиз ва уларни бахоли кудрат тахлил қилишга харакат қиламиз.


Инсон ўзини-ўзи англай бошлабдики, нафақат бугунги кунни, балки эртанги куни, келажаги хақида бош қотира ьошлаган. Ана шу жараёнда наслни сақлаб қолиш, демакки, инсониятни сақлаб қолишда иқтисодий, ижтимоий, кейинроқ эса сиёсий, хуқуқий масалаларни хал этишда ҳам юксак ақлзаковотга, таълим-тарбияга, ахлоқ-одоб мезонларига риоя этган холда хал этиш зарурлигини чуқурроқ хис эта бошлади, яъни инсонни ички дунёси, рухий олами ўз мураккабликларига эга эканлигини теран тушуна бошлади ва ана шу оламни ана шу дунёни маънавият дунёси деб қабул қилишга одатланган. Биз қуйида «маънавият» деб аталмиш уммон тўғрисида бахоли қудрат фикрлашга, фикр алмашишга харакат қилмоқчимиз.


Маънавият тушунчаси ўзининг келиб чиқиши билан фалсафий категория хисоблаш тушунчасига боғлиқдир.
«Рух» тушунчаси эса арабча (жон) маъносини англатади. Ислом динида инсон ўлганда ёки ухлаганда танани тарк этувчи номоддий нарса.

Философияда «рух»-миянинг хусусияти, кишиларнинг моддий, ижтимоий-тарихий фаолияти натижасидир. Жамиятнинг маънавий (рухий) хаёти-ижтимоий борлиқнинг инъикосидир. Демак, рух моддий бўлмаган, яъни маънавий асосни англатувчи фалсафий тушунча хисобланади.


«Рух» тушунчасининг мохияти тарихан ўзгариб келган.
Масалан: Ибтидоий жамоа тузуми даврида хали кишилар тана ва жон (рух) тўғрисида маълум тасаввурга эга бўлмаган вақтда, соф рух тўғрисида ҳам тушунча йўқ эди ва уларнинг фикрига хар бир моддий нарса ва ходисанинг ўз рухи бўлиб, у ўша нарсанинг пайдо бўлиши билан пайдо бўлади, ўлгач йўқ бўлади деган содда тасаввур бўлган.
Кейинчалик, масалан Аристотель олам асосининг бошланишида акл (нус) ётади, деб билган ва у тартибсиз материяни шакллантирувчи куч, яъни «шаклларнинг шакли» хисобланган.
Ўрта асрлар мутафаккирлари ҳам шунда хисоблашган. Аммо академик М.Хайруллаевнинг ёзишича, Форобий «рухнинг танага кадар мавжуд бўлиши мумкин эмас, рухнинг бир танадан иккинчи танага кўчиб юриши ҳам мумкин эмас», деган экан (М.Хайруллаев. Форобий.Т., 1963, 83б.).
Биз рух тушунчаси хақида маълум тасавурга эга бўлдик, энди «маънавият» тушунчаси нима у каердан келиб чиққан, мохияти, мазмуни нимадан иборат, деган саволларга жавоб қидирамиз.
«Маънавият» тушунчаси хақидаги манбалар билан танишиш жараёнида луғавий маъносини учрата олмадик. Аммо, республикамиз президенти И.Каримов асарларида, ижтимоий-гуманитар соха мутахассисларининг илмий мақоли ва монографиялари билан танишиш чоғи бу тушунчанинг мохиятига катта эътибор берилганлигини ва чуқур тахлил қилинганининг гувохи бўлдик. Жумладан И.А.Каримовнинг «Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли»,-Т., 1992; «Юксак малакали мутахасислар-тараққиёт омили», -Т., 1995; «Хозирги босқичда демоқратик ислохатларни чуқурлаштиришнинг мухим вазифалари тўғрисида», -Т., 1996. каби рисолаларида маънавият масалалари атрофлича ва янгича мазмунда тахлил қилинади.
Президентимиз таъкидлаганларидек ўз тараққиёт ва ислохат йўлимизда тезкорлик билан илгари силжишга кучли рухий қувват берадиган миллий маданиятимиз, шарк фалсафасининг хаётбахш ва теран булокларидан бараманд бўлиш мухимдир. (И.А.Каримов. «Юксак малакали мутахассислар-тараққиёт омили», -Т., 1995й.-5б).
Бу фикрларни республикамиз олимлари ижодий ривожлантирмлқдалар.
Академик Э.Юсуповнинг ёзишича, жамиятнинг шахснинг моддий хаёт шароитлари ўзгариши ўз-ўзидан маънавий камолотга олиб келмайди. Тубан маънавиятли одам бой бўлиб қолса, бирданига… юксак инсоний фазилатлар чўққисига кўтарилиши мумкин эмас. Маънавият ҳам муайян ижтимоий, маънавий замин асосида юксалади. Инсоннинг маънавий олами асосан, ижтимоий тараққиётнинг махсули бўлса таъсир кўрсатадиган, уни белгилаб берадиган омил ҳамдир. (Э.Юсупов. Маънавий камолот омиллари. Т., 1995, -3б).
Бу фикрда бир эътирозли жойи борга ўхшайди. Тубан маънавиятли одам бой бўла оладими? (Бунга тингловчилар фикрини каратиш зарур).
Профессор С.Отамуродовнинг фикрича «маъанвият хар бир инсоннинг ички рухияти, акл-заковати, ўзини-ўзи англаши, яхшиликларга тўла қалби, доимо онгли равишда олдинга интилиш салохиятидир». (С.Отамуродов. «Маънавият ва маърифат асослари» курсини ўрганишда «Маънавият ва сиёсат, хуқуқ, мафкура» мавзусидаги маърузасидан, Т., 25.02. 1997).
Профессор М.Имомназаровнинг фикрича эса маънавият тушунчасининг қамрови нихоятда кенг, уни бир жумлада ифодалаш қийин. Унинг ёзишича, «маъанвият инсон қалбидаги илохий нур, олий хақиқат нури бўлиб, …хак асрори шундай сехрли тилсимки, уни тугал ечишига ахли башар қудрати етмайди». (М.Имомназаров. Миллий маънавиятимизнинг такомил босқичлари. Т., 1996) ва профессор М.Имоназаров «маънавият» тушунчасига мукаммал таъриф беришга уринмаслигини айтади. Олимнинг мана шу фикрларига қўшилган холда биз ҳам ўз билганларимиз билан хурматли талабаларимиз иблан фикр алмашмоқчимиз.
Шуни таъқидраш жоизки, маънавият-моддийлик неъматидир. Чунки инсоннинг ўзи ҳам моддийлик ва маънавият бирлигини мужассамидир.
Кишилар хаёти ва фаолиятининг турли кўринишлари, улар яратган моддий ва маънавий бойликлар маданият тушунчаси орқали ҳам ифодаланилади. Маданият тушунчаси инсоният тарихий тараққиётининг маълум бир даврлари, масалан, ибтидоий –жамоа даври, ёки капиталистик жамият каби, шунингдек, инсон фаолияти ёки турмушининг маълум сохалари, масалан, мехнат маданияти, турмуш маданияти каби ва нихоят, том маънода маданият тушунчаси кишиларнинг фақат маънавий хаёти сохасига нисбатан ишлатилади.
Маданият тушунчаси аслида лотинча Ciltura- қайта ишламоқ, тарбия, маълумот ривожланиш каби маноларини берар экан. (Қаранг: Философский энциклопедический словарь. М., 1989, стр. 293) ва бу тушунча Европа ижтимоий-фалсафий тафаккурига ХVIII асрнинг II ярмидан кириб келган бўлиб, унинг илдизлари Хитойда (Жень), Хиндистонда (дхарма)каби таълимотларда учрайди (жень-иноснпарварлик, очиккўнгиллилик).
XVIII аср француз маърифатпарварларидан Вольтер, П.Тюрго кабилар маданий тарихий тарақиёт мазмунини, асосини инсон «Ақлий» тараққиётидан иборат деб билиб, «маданият» ва «цивилизация» («тараққиёт») каби тушунчалар ривожланган миллатларга, халқларга хос деб билиб, бу тушунчаларни «ёввойилик» ва «варварлик» тушунчалари билан ифодаланувчи хақларга хос ва мос эмас, деб билишга уриндилар.
Лекин ана шу даврдаёқ, бошқа бир француз маърифатпарвари Ж.Ж.Руссо «маданиятли», «цивилизацияли» миллатларнинг бузилган, маънавий-маиший, ахлоқий тубанлашган кўринишларига қарши ижтимоий тараққиётнинг куйи босқичларида яшаётган халкларнинг самимий, камтар, содда, андиша, ибо, хаёга асосланган ахлоқини қарши қўяди. Бундай ахлоққа эга бўлган халқлар қаторида хозирги Марказий Осиё халқлари бор эди. Демак, маънавий, рухий етуклик моддий етукликсиз ҳам бўлиши мумкин экан. Ана шу хислатлар жамият хаётининг ўзгариши янгиланиши жараёнида ўзлигини йўқотмаган холда бойиб боради.
Маданият-арабча мадана-шахар, кент-маъноларини билдиради. Қадимда араблар кишиларни-бадавий, сахроий турмуш ва маданий ва маданий турмуш гурухларига бўлганлар. Бадавийлик-кўчманчи хаётни, маданийлик-ўтроқ, шахарга хос турмуш тарзини акс эттирган.
Маданий атамаси кенг маънода, жамиятнинг ишлаб чиқариш, ижтимоий ва маънавий хаётида қўлга киритилган ютуқлар йиғиндисини бирор ижтимоий гурух ёки халкнинг маълум даврда қўлга киритган шундай ютуқлари даражасини, ўқимишлилик, таълим-тарбия кўрганлик, зиёлилик, ҳамда турмушнинг маърифатли кишилар эхтиёжларига мос келадиган шароитлари мажмуини билдиради (қаранг: А.Иброхимов ва бошқалар. Ватан туйғуси. 114-115б).
Маънавият маърифатсиз мавжуд бўлолмайди. Инсон аклини танибдики, маърифат-унинг доимий ҳамрохи. Ёзув пайдо бўлгач эса, у янада такомиллаша бошлади. Ўрта Осиё халқлари илмли, билимли, зиёли каби тушунчалар маърифат тушунчасининг синонимлари сифатида қўлланилади. Билимни, илмни, зиёни, фан-техника тараққиёти ютуқлари халқ оммаси орасида таргиб «маърифатпарварлик» тушунчаси ифодаланади ва бу тушунча «инсонпарварлик», «халқпарварлик» ва «миллатпарварлик» тушунчалари каби инсониятнинг маънавий камолоти учун хизмат қилади.
Айрим манбаларга қараганда, маърифатпарварлик XVII-XVIII асрларда ғарбий Европа мамлакатларида пайдо бўлган.
«Маърифатпарварлик» терминини дастлаб Ф.Вольтер, И.Гердер каби мутафаккирлар ишлатган. 1784 йилда И.Кантнинг «маърифатпарварлик нима» номли мақоласидан сўнг янада кенроқ қўлланила бошланган.
Маърифатпарварлик феодализмдан капитализмга ўтиш давридаги ғоявий харакат хисобланиб, жамиятни ақл-идрок асосида қайта қуриш мумкинлигига ишонч, диний ақидалар устидан илм тантанаси сифатида талқин қилинади.
Ўрта Осиё ва шарқ халқларида маърифатпарварлик илдизлари ғарбий Европага қараганда ҳам анча узоқ тарихга бориб тақалади. Жумладан, «Авесто» (эрамиздан аввал XI-IV асрлар) қадимий аждодларимизнинг тарихини ўз ичига олган муқаддас китоб, Фирдавсийнинг «Шохнома»си, «Калила» ва «Димна», кейинчалик ислом дини билан боғлиқ бўлган хаётимиз, буюк аломаларимиз Ал-Термизий, Имом Ал-Бухорий, Фаробий, Аз-Замахшарий, Ахмад Яссавий, Бахоуддин Накшбандий, Нодира, Алишер Навоий, Амир Темур, Бобур, Увайси, Ахмад Дониш, Фурқат, Дилшод Анвар Отин, Нозимахонимлар0булар хақиқий маърифатпарварлардир ва улар умумжахон маънавий маданияти хазинасига ўлкан хисса бўлиб қўшилган бебахо бойликларимиздир. Булар хақида биз кейинги маърузамизда батафсил тўхталамиз.



  1. ТАЯНЧИБОРЛАР:

Маънавият ва маърифат мерос, маънавият ва маданият, миллий маънавият, ахлоқ-одоб мезонлари, рух маърифатпарварлик.





  1. Мустахкамлаш учун саволлар.

  1. Маънавият деганда нимани тушунасиз?

  2. Ғарбий Европа ва Шарқий халқлари мутафаккирларининг маънавият ва маърифат хақидаги фикирларини тахлил қилинг.

  3. Ўрта Осиё ва Шарқ мутафаккирларининг маънавият ва маърифат хақидаги фикирларини келтиринг.

Фойдаланилган адабиётлар.

1. Ўзбекистон Республикасининг Конститутцияси. Тошкент: «Ўзбекистон», 1992й.


2. Каримов И.А. Ўзбекистон : Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли. Т.: «Ўзбекистон», 1992й.
3.Каримов И.А. Биздан озод ва одоб Ватан қолсин. 2-жилд. Т.: «Ўзбекистон», 1994й.
4. Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хафсизликка тахдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. Асарлар. Т.: «Ўзбекистон», 1998й.
5. Каримов И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Т.: «Ўзбекистон», 1998й.
6. Каримов И.А. Олллох қалбимизда, юрагимизда. Т.: «Ўзбекистон», 1999й.
7. Каримов И.А. Баркамол авлод орзуси. Т.: «Шарқ», 1999й.
8.Каримов И.А. «Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон хаёт-пировард мақсадимиз». 8- жилд. Т.: «Ўзбекистон», 2000й.
9. Каримов И.А. «Донишманд халқимизнинг мустахкам иродасига ишонаман». – «Фидокор» 2000й 8 июн.
10. Ўзбекистон Республикаси қонунлари. Т.: «Ўзбекистон», 1999й.
11. Каримов И.А. Биз танлаган йўл – демократик тараққиёт ва маърифат дунё билан хамкорлик йўли. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ўн ибринчи сессиясидаги нутқи.
12. Каримов И.А. Ўзбек халқи хеч қачон хеч кимга қарам бўлмайди. Т.: «Ўзбекистон», 2005й.
13. Азизхўжаев А.А. Мустақиллик: курашлар, изтироблар, қувончлар. «Академия» нашриёти, 2001й.
144. Азизихўжаев А.А.Миллий ифтихор. «Ўзбекистон овози» 30 март, 1995й.
15. Юсупов Э. Маънавият мезонларига янгича ёндошув. «Ўзбекистон овози» 30 март 1995й.
16. Сафо Очил. Мустаққиллик маънавияти ва тарбия асослари. Т.: «Ўқитувчи», 1995й.
17. Имомназаров М.С. Миллий маънавиятимизнинг такомил босқичлари. Т.: Шарқ, 1996й.
Download 130 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling