Иккинчи тажриба гуруҳи ҳайвонлари ҳар бири 60 кун давомида 9 кг
омихта ем ва 9 кг сассиқ коврак дони ва кушимча 1г/кг тирик вазнига
Азкамар бентонити қабул қилди, улар организмига 270 грам ёки ҳар куни
128,5 мг/кг
тирик вазнига кумарин, терпен ва бошқа биологик актив
моддалар тушганлиги аниқланди.
Тажрибадаги ҳайвонларда тажриба
давомида клиник текширишлар
олиб борилганда иккинчи тажриба гуруҳи ҳайвонлари клиник-физиологик
кўрсаткичлари назорат гуруҳи ҳайвонларникидан фарқ қилмаганлиги қайд
этилди. Юрак уришида, нафас олишида ва тана ҳароратида назорат гуруҳига
нисбатан характерли фарқлар кузатилмади (2-3-жадваллар).
Биринчи тажриба гурухидаги хар бир хайвонга 150г
сассик коврак
дони берилганда .тажрибанинг 28-кунидан бошлаб улар куз корачигининг
катталашиши ич кетиши юрак ва нафас олишининг
тезлашганлиги хамда
хароратнинг озрок кутарилганлиги кайд этилди.
Олинган натижалар таҳлили сассиқ коврак донини қўчқорлар
маҳсулдорлигига 28 кун давомида ижобий таъсир этишини кўрсатди. Аммо,
тажрибадаги ҳайвонлар рационига узоқ вақт аралаштириб бериш заҳарланиш
клиник белгиларини намоен қилиб, улар тирик вазнининг ўсишини
пасайтиради, бу эса сассиқ коврак дони таркибидаги кумаринлар ва бошқа
биологик актив моддаларнинг заҳарлилигидан ва уларнинг орган ва
тўқималарда юқори кумулятив хусусиятга эга эканлигидан далолат беради.
Do'stlaringiz bilan baham: