Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тўғрисида н и з о м


V. Вазирлик фаолиятини ташкил этиш


Download 119.32 Kb.
bet4/4
Sana19.06.2023
Hajmi119.32 Kb.
#1611760
1   2   3   4
Bog'liq
Ўзбекистон

V. Вазирлик фаолиятини ташкил этиш
17. Вазирликка белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган Вазир бошчилик килади.
Вазирнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган уч нафар ўринбосари, шу жумладан икки нафар биринчи ўринбосари бўлади.
18. Вазирнинг сув хўжалиги масалалари билан шугулланувчи биринчи ўринбосари айни вактда Сув хўжалиги бош бошкармасининг бошлиги хисобланади.
Ўзбекистон Кишлок хўжалиги илмий-ишлаб чикариш марказининг бош директори лавозимига кўра вазир ўринбосари хисобланади.
Ўрмон хўжалиги бош бошкармаси бошлиги лавозимига кўра вазир ўринбосари хисобланади.
Сув хўжалиги бош бошкармаси бошлигининг ўринбосарлари ижтимоий ва маиший хизмат кўрсатиш даражаси бўйича вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
19. Вазир:
-Вазирлик фаолиятига рахбарлик килади хамда Вазирликка юкланган вазифалар ва мажбуриятлар бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
-вазир ўринбосарлари ўртасида вазифаларни таксимлайди;
-Вазирлик марказий аппаратининг штат жадвалини белгиланган тартибда тасдиклайди ва зарурат бўлганда ходимларнинг штатда белгиланган сони ва мехнатга хак тўлаш фонди доирасида Вазирлик марказий аппаратининг ва ўзига карашли бюджет ташкилотларининг тасдикланган тузилмасига ўзгартиришлар киритиш хукукига эга;
-Вазирлик марказий аппарати ходимларини, унинг худудий органлари рахбарларини, шунингдек тасарруфидаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг рахбарларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод килади;
-Вазирлик марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари тўгрисидаги низомларни, кишлок хўжалиги тармоклари ва сохаларини ривожлантириш муаммолари бўйича Кенгашлар тўгрисидаги низомларни, Ирригация тизимлари хавза бошкармалари, Магистрал каналлар (тизимлар) ва ирригация тизимлари бошкармалари тўгрисидаги низомларни, шунингдек тасарруфидаги бюджет ташкилотлари тўгрисидаги низомларни (уставларни) тасдиклайди;
-Вазирликнинг, унинг худудий органларининг, тасарруфидаги ташкилотларнинг ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруклар, фармойишлар ва йўрикномалар чикаради, уларнинг ижроси устидан назоратни ташкил килади;
-худудий органлар ва тасарруфидаги ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси конун хужжатлари бузилган холда кабул килинган карорларни (кўрсатмаларни) бекор килади;
-конун хужжатларида белгиланган ваколатлар доирасида бошка ваколатларни амалга оширади.
20. Вазирликда 15 кишидан иборат таркибда хайъат тузилади. Унинг таркибига Вазир (хайъат раиси), унинг ўринбосарлари, кишлок хўжалиги тармоклари ва сохаларини ривожлантириш муаммоларини ҳал этиш бўйича Кенгашлар раислари, айрим бўлинмалар, агросаноат комплекси тизими вазирликлари ва идоралари рахбарлари, шунингдек Вазирлик марказий аппаратининг бошка рахбар ходимлари киради. Хайъатнинг шахсий таркиби Вазирлар Махкамаси томонидан тасдикланади. Хайъат карорлари Вазирнинг буйруклари билан хаётга жорий этилади.
21. Коракалпогистон Республикаси Кишлок ва сув хўжалиги вазирлиги, вилоят кишлок ва сув хўжалиги бошкармалари хамда туман кишлок ва сув хўжалиги бўлимлари, Ирригация тизимлари хавза бошкармалари, Магистрал каналлар (тизимлар), ирригация тизимлари бошкармалари Вазирликнинг худудий органлари хисобланади.
Коракалпогистон Республикаси Кишлок ва сув хўжалиги вазирлиги, вилоят кишлок ва сув хўжалиги бошкармалари хамда туман кишлок ва сув хўжалиги бўлимлари тегишли равишда Коракалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва туманлар хокимликларига хамда Вазирликка бўйсунадилар ва хисоб берадилар.
22. Коракалпогистон Республикаси Кишлок ва сув хўжалиги вазири Ўзбекистон Республикаси Кишлок ва сув хўжалиги вазири билан келишилган холда Коракалпогистон Республикаси Жокарги Кенгеси томонидан лавозимга тайинланади. 
Вилоят кишлок ва сув хўжалиги бошкармалари рахбарлари вилоятлар хокимлари такдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Кишлок ва сув хўжалиги вазири томонидан лавозимга тайинланади.
23. Туман кишлок ва сув хўжалиги бўлимлари бошликлари туман хокимлари такдимномасига кўра Коракалпогистон Республикаси Кишлок ва сув хўжалиги вазири хамда вилоят кишлок ва сув хўжалиги бошкармалари бошликлари томонидан лавозимга тайинланади.
24. Ирригация тизимлари хавза бошкармалари бошликлари ва уларнинг ўринбосарлари, Магистрал каналлар (тизимлар), ирригация тизимлари бошкармалари бошликлари лавозимга Вазир томонидан танлов асосида тайинланади.
Танловни ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Кишлок ва сув хўжалиги вазири томонидан тасдикланади.
Вазирлик ва унинг худудий органлари эксперт ва маслахат органлари ташкил этишга хаклидир, улар тўгрисидаги низомлар тегишли равишда Вазир ёки худудий орган рахбари томонидан тасдикланади.
25. Бюджетдан ажратиладиган маблаглар ва корхоналарнинг хўжалик хисобидаги фаолиятидан олинадиган даромадлар Кишлок ва сув хўжалиги вазирлигини ва унинг бўлинмаларини маблаг билан таъминлаш манбалари хисобланади.
26. Ўзбекистон Республикаси Кишлок ва сув хўжалиги вазирлигида белгиланган тартибда Ижтимоий ривожлантириш ва рагбатлантириш жамгармаси ташкил этилади, Вазирлар Махкамасининг мазкур карорига 2-иловада кўрсатилган, Вазирлик таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотларнинг, шу жумладан тузилган шартномалар асосида ширкат хўжаликлари (кишлок хўжалиги кооперативлари)нинг хўжалик фаолиятидан (ихтиёрий тартибда) ажратиладиган маблаглар Жамгарманинг манбалари хисобланади.
Жамгарма маблаглари илмий-кидирув, маърифий, босмахона ва ноширлик ишларига йўналтирилади. Вазирликнинг марказий аппарати ва худудий бўлинмалари таъминотини молиялаштириш хам Жамгарма хисобидан амалга оширилади.
Ижтимоий ривожлантириш ва рагбатлантириш жамгармаси тўгрисидаги низом Вазир томонидан тасдикланади.
27. Вазирлик фаолияти конун хужжатларида белгиланган тартибда тўхтатилади.
Download 119.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling