Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти


Download 1.09 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/49
Sana21.11.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1792724
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   49
Bog'liq
Маъруза матни

Биосферанинг тирик моддаси каторига продуцентлар, консументлар 
ва редицентлар хам киради:
Продуцентлар – бирламчи маҳсулотларни келтириб чикарадилар. 
Уларга ер юзасидаги ўсимликлар киради. Консументлар – бирламчи ва 
иккиламчи маҳсулотларни исътемол килувчилар. Масалан: ўсимликхур, 
йиркичлар. 
Консументлар - маҳсулотни исътемол қилган ҳолда органик 
моддаларни бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтказади. Улар шу билан ерда 
ҳаетнинг хилма-хиллигини келтириб чикаради. Бу уз навбатида турларнинг 
эволюциясига олиб келади.
Редуцентлар – органик моддаларни минерал моддаларга кадар 
парчаловчилардир. Улар сайѐрада ўлик колдиклардан иборат бўлган қаттик 
мозорни келиб чикишига йул кўймайди. 
Биомасса тушунчаси. Биомасса – биосферадаги тирик моддаларнинг 
умумий массасидир. Ҳозирги вақтда ўсимликларнинг 500 мингга якин тури, 


хайвонларни 1, 5 млн.га якин тури аникланган. Шуларнинг 93% курукликда, 
7% и сувда яшаши маълум. 
Қурукликда ўсимлик ва ҳайвонларни биомассаси 2,42х10 тонна. 
Умумийси 2,4232 х 10 тоннага тенг бўлади. Кўриниб турибтики ер юзасини 
70%ни сув эгаллаган бўлса, хам ер биомассасининг 0,13% ни хосил қилади. 
Биомассани ўсимлик ва хайвонга нисбатан курилса ўсимликлар ер 
биомассасининг 99% ташкил этса, хайвонлар ер биомассасини 1% камрогини 
ташкил этади. Хайвонларни ичида 96% умурткасизлар 4% умурткалилар 
ташкил этади. Умурткалиларни 10% ни сут эмизувчилар ташкил этади. 
Келтирилган маoлумотлардан шу нарса маълум бўладики ерда яшайдиган 
организмларнинг асосий купчилиги ҳали эволюциялар юкори погонага 
кутарилганлигидек далолат беради. Тирик моддалар узининг массасига кура, 
0.01-0,02% хосил этса хам, биосферанинг асосий функцияларини амалга 
оширишда энг мухим рол уйнайди. Тирик моддалар биосферанинг энг 
мухим таржибий кисми бўлиб, геокимиевий жараенлар натижасида ернинг 
бошқа кобикларига жуда ката таъсир курсатади. 
Куруклик юзасининг асосий кисмини тупроқ эгаллайди. Тупроқнинг 
хосил бўлишида тог жинслари бирламчи ахамиятга эга. Тог жинсларига 
микроорганизмлар, уситмлик ва хайвонларнинг Таъсирида ернинг тупроқ 
катлдами 
аста-секин 
шаклланади. 
1тонна 
кора 
тупроқда 
микроорганизмларнинг сони 25х10 га етиши мумкин. Шундай килиб тупроқ 
биоген усулда хосил бўлади. У органик ва анорганик моддалардан хамда 
Тирик организмлардан ташкил топади. Биосферадан ташкарида тупроқ хосил 
бўлиши мумкин эмас. Тупроқда кечадиган жараенлар моддаларнинг 
биосферада айланишининг таркибий кисмини ташкил этади. 
Океан сувларнинг 100 м. гача бўлган катламида бир хужайрали сув 
утлари микропланкатонни хосил қилади. Сайерамиздаги фотосинтез 
жараенининг 30%га якини сувда кечади. Океаннинг тубида жуда куп 


бактериялар мавжуд бўлиб, улар органик моддаларни анорганик моддаларга 
айлантиради. 

Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling