Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Тошкент ирригация ва мелиорация институти
ЛОЙИҲАЛАШТИРИШНИНГ ТАШКИЛИЙ ШАКЛИ
Download 127.89 Kb.
|
Ãèäðîòåõíèêà èíøîîòëàðè âà ìó àíäèñëèê êîíñòðóêöèÿëàðè” êàôåäðàñ
- Bu sahifa navigatsiya:
- МЕТАЛЛ КОНСТРУКЦИЯДА ИШЛАТИЛАДИГАН МАТЕРИАЛЛАРНИНГ АСОСИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ.
ЛОЙИҲАЛАШТИРИШНИНГ ТАШКИЛИЙ ШАКЛИ.
Лойиҳалаштириш бир ёки икки босқичда бажарилади. Бир босқичда – ишчи лойиҳа қайта ишлатиладиган лойиҳа асосида қуриладиган ва техник жиҳатдан мураккаб бўлмаган биноларни қуришда қўлланилади. Икки босқичда – лойиҳа ва иш ҳужжатлари бажарилади. Лойиҳалаш босқичида бинонинг меъморчилиги (архитектураси) қисқа тасвирлаб берилади ва қурилиш зарурлиги асосланади. Иншоотларнинг конструктив шакллари аниқланади ва керакли элементлар танлаб олинади. Агарда, шу бино қурилишида металл конструкцияларни ишлатиш мақсадга мувофиқ бўлса унда тарх ва қирқимларда асосий кўтариб турадиган элементларнинг схемаси келтирилади ва шу конструкцияни ишлаб чиқариш, қурилиш майдонига транспорт орқали олиб бориш имкониятлари кўриб чиқилади. Иш ҳужжатларига металл конструкциялар иш чизмалари (КМ) ва мураккаб тугунларнинг ва деталларнинг чизмалари киради (КМД). КМнинг ишчи лойиҳасига қуйидаги материаллар кириши керак: Тушунтириш хати, бино синчига таъсир этаётган юклар жаъми, бино тархи, конструкция жойланиши, элементлар ҳисоби, бириктирилган жойи ва металлнинг кесими бўйича тўлиқ тафсилотли рўйҳати. МЕТАЛЛ КОНСТРУКЦИЯДА ИШЛАТИЛАДИГАН МАТЕРИАЛЛАРНИНГ АСОСИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ. Металл конструктив материал бўлганлиги туфайли унинг механик хусусиятларига, пайвандланувчанлигига ва узоқ муддат ишлашига қараб баҳоланади. Пўлатни мустаҳкамлиги, эластиклиги, пластиклиги, мўртлик даражаси, юқори ҳароратда «оқувчанлиги» сифатини белгилайди. Пайвандланувчанлик пўлатнинг кимёвий таркибига ва уни ишлаб чиқариш технологиясига боғлиқ. Конструкцияда пўлатнинг узоқ муддат ишлашига ва унинг кучлан-ганлик ҳолатига конструкциянинг шакли, ташқи таъсирларнинг турлари ва миқдори, йўналиши ва таъсир тезлиги, муҳитнинг агрессив даражаси ва ҳарорати катта таъсир кўрсатади. Мустаҳкамлиги бўйича пўлатлар учта гуруҳга бўлинади: 1) Мустаҳкамлиги оддий -185285 МПа, -365390 МПа 2) Мустаҳкамлиги юқори -295390 МПа, -430540 МПа 3) Мустаҳкамлиги баланд -440 МПа, - 590 МПа. Пўлатларнинг механик хусусиятлари ички атом тузулишига боғлиқ. Унинг асосини феррит деган заррачалар ташкил қилади. Феррит ўзи кам мустаҳкамга эга ва жуда пластик материалдир. Унинг мустаҳкамлигини ошириш учун углерод қўшилади (кам углеродли пўлат) ёки бошқа металл қўшишади (марганец, кремний, ванадий, хром ва б.). Легирлаш ва товлаш усуллар билан баланд мустаҳкамликга эга пўлат олинади. Кам углеродли пўлатнинг атом структураси куб шаклига ўхшаган. Куб марказида углерод атоми жойлашади, қирраларининг учида темир +е атоми туради. +е3С-қоришма феррит, карбид-цементит пайдо бўлади. Турли тоифали пўлатларни кимёвий таркибини ифодалаш учун ГОСТларда қуйидаги белгилаш тартиби қабул қилинган: Дастлабки иккита рақам фойизнинг юздан бир улушида углероднинг ўртача миқдорини кўрсатади, ҳарфлар билан эса пўлатнинг таркибий қисмини ташкил этувчи кимёвий элементларнинг шартли номлари белгиланади. ҳарфдан кейинги рақамлар эса шу элементнинг фоиз ҳисобидаги миқдорини кўрсатади. Агар бу миқдор бир фоиздан кам бўлса у кўрсатилмайди. Пўлатнинг таркибига кирган қўшимча элементлар миқдори 0,3% кам бўлганда улар белгида кўрсатилмайди. Download 127.89 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling