Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти
Download 0.82 Mb. Pdf ko'rish
|
lizing munosabatlari samaradorligini oshirish jollari ozqishloqxozhalikmashlizing kompaniyasi andizhon viloyati filiali materiallari asosida
Хулоса ва таклифлар
Олиб борилган илмий изланишлар натижасида қуй идаги хулосалар ва илмий ҳамда амалий таклифлар ишлаб чиқилди: 1. Лизингни ривожланиши бевосита бозор муносабатларининг ривожланиши билан боғлиқ . Жаҳон амалиёти кўрсатишича лизинг муносабатлари турли мулкчилик шаклларига ва ишлаб чиқариш услубига асосланган жамиятнинг тараққиёти учун ижобий таъсир кўрсатади. Шу боисдан ҳам, Ўзбекистон иқтисодиётида лизингдан самарали фойдаланишни ташкил этиш бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан бирига айланди, десак хато қилмаймиз. 2. Лизингни иқтисодий моҳиятига қуйи дагича мазмундаги таъриф бериш тавсия этилди: “Лизинг тизимининг иқтисодий моҳияти – бу мулкдан фойдаланиш, у орқали фойда олиш ва мулкка эгалик қилиш йўлида мулкни сотувчи, мулкка эгалик қилиш ҳуқуқига эга бўлиш асосида ва бошқа шахсга фойдаланишга бериш мақсадида уни сотиб олувчи ва мазкур мулкдан фойдаланувчи иқтисодий манфаатларининг ўзаро тўқнашиши ҳамда бу манфаатларнинг ўзаро келишув асосида бирлашиши ва амалга оширилишидир”. 3. Тадқиқотлар натижасида республика лизинг бозорида 2002 -2012 йилларда фаолият юритган 46 ихтисослашган лизинг компаниялари, 21 та тижорат банклари ва 20 та бошқа тошкилотлар томонидан кўрсатилаётган лизинг хизматлари тизимининг қуйидагилар асосида бир -биридан фарқланиши: - лизингга бериладиган асосий воситаларнинг турлари; - лизинг олувчиларнинг мулкчилик шакли, корхонанинг фаолият тури ва ҳажмига қўйиладиган талаблар; - лизингга бериш муддатининг давомийлиги; - лизинг объекти қийматининг миқдорининг чегараси; 62 - лизинг шартномаси бўйича лизинг тўловларининг қайси валюта курсида тўланиши; - лизинг объекти қийматига нисбатан бўнак тўлашнинг миқдори; - лизинг шартномаси бўйича таъминот берилишини талаб этишнинг миқдори; - лизинг шартномаси бўйича берилиши талаб этиладиган таъминотнинг тури; - лизинг объектининг ким томонидан суғурта қилдирилиши; - лизинг шартномаси бўйича йиллик лизинг маржаси фоизининг ставкаси; - лизинг тўловларининг амалга оширилиши даврийлиги даражаси; - лизинг олувчидан воситачилик йиғимларининг ундирилиш ёки ундирилмаслиги; - лизинг объектини ва унинг сотувчисини ким томонидан танланиши. 4. Тадқиқот жараёнида, мамлакатимизда 2002 -2007 йиллардаги лизинг жараёнлари ривожланиш динамикасини чуқурроқ таҳлил этиш мақсадида республика лизинг бозори ва бу соҳада амалга оширилган ишлар биринчи марта “лизинг берувчиларнинг молиявий гуруҳлари” кесимида ўрганилди. Республикадаги барча лизинг берувчилар шартли равишда учта “молиявий гуруҳ”га ажратилди. 5. Тадқиқот натижаларига кўра республика АСМда лизинг фаолияти самарадорлигини янада оширилиши, лизинг хизмати кўрсатувчи банклар ва лизинг компанияларини амалда қўлланилаётган чекловлардан холи қилиш бўйича қуйидагиларни амалга ошириш: - узоқ муддатга лизингга техника олиш ҳуқуқига эга бўлган қишлоқ хўжалик корхоналари турини МТП, ширкат ва фермер хўжаликлари, “Қишлоқхўжали ккимё” АЖнинг туман бўлинмалари билан чегараламаслик, балки бу ҳуқуқдан фойдаланиш имкониятини барча турдаги қишлоқ хўжалиги корхоналарига бериш; 63 - Республика АСМ лизингини молиялаш жамғармасидан лизингни молиялаштириш бўйича олинадиган “қарз” маблағинининг хориж ёки МДХ давлатларидаги корхоналардан лизингга бериш мақсадида техника сотиб олиш учун йўналтирилишига рухсат бериш; - Республика АСМ лизингини молиялаш жамғармасидан олинадиган “қарз” маблағининг республика ичидаги “Ўзқишлоқхўжаликмаш -холдинг” компанияси тизимига кирмаган бошқа корхоналарга ҳам техника сотиб олиш учун йўналтирилишига рухсат бериш; - лизинг берувчининг даромади (лизинг маржаси) фоизини Марказий банк қайта молиялаш ставкаси даражаси билан чегараламаслик, яъни ушбу кўрсаткич бозордаги талаб ва таклиф қонунларидан келиб чиқиб лизинг берувчи ва лизинг олувчи ўртасида келишилган ҳолда эркин аниқланишини жорий этиш; - Марказий банкдан лизингни молиялаштириш бўйича тижорат банклари ёки лизинг компаниялари томонидан олинадиган мақсадли кредит фоизи ставкасини йиллик 14 фоиз даражасида эмас, балки йиллик 5-7 фоиз даражасида белгилаш; - лизинг тўловини ва лизингни молиялаштириш бўйича олинган “қарз” маблағлари қайтарилишини қишлоқ хўжалик корхонасининг мавсумий тўлов имкониятларига мослаштириш, яъни лизинг тўлови ва “қарз” маблағи қайтарилишини ҳар олти ойда бир марта амалга оширилишини белгилаш; - лизинг олувчининг буюртмаси бўйича лизинг берувчи банк томонидан лизинг операциясини амалга ошириш ёки оширмаслик тўғрисида қарор қабул муддатини камайтириш, яън и буюртма банкка келиб тушган кундан бошлаб 30 иш куни эмас, балки 15 иш куни этиб белгилаш; - банк томонидан кўрсатиладиган лизинг хизматининг умумий суммаси 1-босқичли банк капиталининг 25 фоизидан ошиб кетмаслиги тўғрисидаги чекловни олиб ташлаш таклиф этилди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling