43
ХII БОБ. МАШИНА-ТРАКТОР АГРЕГАТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ
САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШНИНГ КОМПЛЕКС ЙЎНАЛИШЛАРИ
Ҳозирда республикамиз фермер хўжаликларидаги
агротехник тадбирлар
юқори қувватли ғилдиракли ва занжирли тракторлар асосида тузилган машина-
трактор агрегатлари (МТА) ёрдамида бажарилмоқда.
Мазкур агрегатларнинг иш
унуми ва сифатини кескин ошириш мақсадида қўйидаги ташкилий-хўжалик,
техник ва технологик резервлардан самарали фойдаланиш йўлга қўйилади.
12.1.
Ташкилий-хўжалик
резервлари
ва
улардан
самарали
фойдаланишнинг асосий йўналишлари
- фермер хўжаликлари, муқобил ва туман машина-трактор парклари (бундан
буён-техника эгалари) ишлаб чиқариш фондларини кенгайтириш (техника
паркини бақувват тракторлар, кенг қамровли ва
комбинациялашган машиналар
ҳамда малакали механизатор, муҳандис-техник
ходимлар билан бутлаш;
ресурстежамкор машиналашган технологияларни кенг жорий этиш;
замонавий
таъмирлаш, техник хизмат кўрсатиш (ТХК) базаларини барпо этиш), фермер
хўжаликларига замонавий қишлоқ хўжалиги машиналарини узоқ муддатли лизинг
асосида етказиб бериш ҳажмларини ошириш;
- техника эгаларининг машина парки структурасини мақбуллаштириш
(техника эгалари ҳудудида етиштирилаётган экин турлари бўйича
технологик
карталарни тузиш; аниқ тур ва маркадаги машиналарнинг талаб этиладиган
сонини аниқлаш; паркнинг техник тайёргарлик коэффицентини ҳисоблаш);
- машиналардан далада фойдаланиш
тизимларини такомиллаштириш
(ҳайдов агрегатлари, комбайнларни
механизациялашган бригада, отряд ёки
комплексларга жамлаб ишлатиш; механизатор,
чилангар, муҳандис-техник
ходимларнинг рационал сони ва таркибини асослаш).