Ўзбeкистoн рeспубликaси қишлoқ вa сув xўжaлик вaзирлиги ўзбeкистoн рeспубликaси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги aндижoн қишлoқ XЎжaлик институти


Download 0.53 Mb.
bet6/14
Sana26.06.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1656124
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Ирода.12-а мавзу

5. Ички қаршиликларни енгиш
Ички қаршиликлар кишининг ўзига хос бўлган маълум ҳолатидир. Киши тинч, ҳаракатсиз ва ҳеч қандай фаолиятсиз ҳолатда бўлиши мумкин. Масалан, бундай ҳолат дам олаётганда, ухлаётганда, толиққан пайтда ва касал пайтда бўлади. Бирон иш билан шуғулланмай ҳаракатсиз ўтиришга, яъни ялқовликка ундовчи майл ҳам шундай ҳолатдандир.
Иродавий зўр бериш воситаси билан аввало организмнинг пассив ҳолатини ўзгартириб, уни актив ҳолатга келтириш лозим бўлади. Масалан, ўринда ётган киши, турсаммикан ёки турмасаммикан, - деб бир оз ўйлагандан сўнг (мотивлар кураши), туришга қарор қилади ҳамда ўзини мажбур қилиб ўрнидан туради. Ялқовликни енгиш учун баъзан жуда кўп зўр беришга тўғри келади.
Иродавий зўр бериш воситаси билан кишининг ақлий-фаолияти ҳам актив ҳолатга келтирилади. Масалан: лекция бошланиши биланоқ студент ирода кучини ишга солиб, диққатини бир ерга тўплайди, ироданиинг барқарорлигини сақлаб туради, тафаккур ва эсда олиб қолиш жараёнларини кучайтиради.
Кўпинча, кишининг ўзида бўладиган ихтиёрсиз ҳаракатнинг пайдо бўлишини иродавий зўр бериш билан енгиши, сусайтириши ва йўқ қилиб юборилиши лозим бўлади. Айни шу чоғда кераксиз ҳаракатларни ўзгартириш ёки тўхташига тўғри келади. Жуда қаттиқ сингиб кетган, лекин салбий,зарарли одатларга қарши иродавий зўр бериш билан кураш олиб бориш ва ташкил топган стереотипларни, яъни бир қолипга тушиб қолган салбий ҳаракатларни бузиш лозим бўлади.
Пайдо бўлаётган ихтиёрсиз ҳаракат, кўпинча, қабул қилинган иродавий қарорга нисбатан бошқача (баъзан қарама-қарши) йўналишга мойил бўлади. Масалан, кишининг ҳиссиётини акс эттирадиган баъзи иш-ҳаракатлари шулар жумласидандир. Ихтиёрсиз ҳаракатнинг пайдо бўлиши керакли иродавий ҳаракатни сусайтириб ёки батамом тўхтатиб қўйиши мумкин. Шунинг учун, қабул қилинган қарорни бажаришда пайдо бўладиган ихтиёрсиз ҳаракатни иродавий зўр бериш билан енгишга тўғри келади. Масалан, парашютчилар биринчи марта ўзларини самолётдан ташлаганларида (иродавий ҳаракатларида) табиий равишда пайдо бўладиган қўрқиш ҳиссини енгиб боришлари лозим бўлади.
«Ҳаракат қилишнинг ўзига қандай ўрганилган бўлса, - дейди И.М.Сеченов, - ҳаракатни тўхтатиб қолишни бошқаришга ҳам худди шундай ўрганиш керак». (Избранные произведения, Т.Г.М.Л. изд.АПИ. РСФСР, 1952 й, 96-бет).
Киши – иродавий зўр берганида, ихтиёрсиз ҳаракатни батамом йўқотиб юбормайди, балки уни бир оз ўзгартиради ёки бундай ҳаракатнинг пайдо бўлишига йўл қўймайди. Ихтиёрсиз ҳаракатни босишга вазминлик деб аталади. Вазминликнинг нерв-физиологик асоси иккинчи сигнал системасининг биринчи сигнал системаси орқали мия пўстининг остки қисмига тормозлантирувчи таъсир ўтказишдан иборатдир.
Ирода – аввало кишининг ўз-ўзини, ўз интилишлари, ҳиссиётлари ва эҳтиросларини қўлида тута билиши демакдир. Ирода – кишининг ўз-ўзини ирода қила билиши, ўз ҳулки ва фаолиятини онгли равишда тартибга солиш ва бошқара олиш қобилиятидир.
Одамнинг ички тўлқинларини енга олиш, ўзини бошқариш ва ўз устидан ҳукмронлик қила билиш қобилиятини одатда ички ирода деб юритилади.

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling