«ирода кучини баҳолаш»тести


Download 15.07 Kb.
Sana14.12.2022
Hajmi15.07 Kb.
#1003017
Bog'liq
ИРОДА КУЧИНИ БАҲОЛАШ тести 2021


«ИРОДА КУЧИНИ БАҲОЛАШ»ТЕСТИ
Тест Н.Н.Обозов томонидан 1997 йили ишлаб чиқилган ва ирода кучи намоён бўлишининг умумий тавсифномасини ўрганиш учун тавсия қилинган.
Йўриқнома:
Келтирилган 15 та саволларга шундай жавоб бериш мумкин: «ҳа», «билмайман» ёки «бўлиши мумкин», «бўлиб туради» ва «йўқ». Агар сиз қўйидагича жавоб берсангиз:
«ҳа» унда бунга- 2 балл қўйилади;
«билмайман» ёки «бўлиб туради», «бўлиши мумкин»- 1 балл;
«йўқ»-0 балл
1дан 15 чи саволгача давомли жавобларда олинган балларини умумлаштириш зарур.
Сўровнома матни
1.Сизга қизиқ бўлмаган бошлаган ишингизни тугатиш ҳолатидамисиз, агарда вақт ва шароит ундан кечиш ва кейинчалик яна унга қайтиш имкониятини берса ҳам?
2.Сиз, қачон сизга ёқимсиз нарсани қилиш керак бўлганда, ҳеч қандай қийинчиликсиз ички қарама-қаршиликларни енга олганмисиз?
З.Сиз қачондир ишда ёки ҳаётингизда конфликт ҳолатга тушганингизда, бу ҳолатга максимал объективликдай қараб, ўзингизни қўлга ола биласизми?
4.Агарда сиздан парҳез қилиш талаб қилинган бўлса, сиз барча мазали нарсаларни ейишга эҳтиёжингизни енга оласизми?
5.Сиз эрталаб кеча режалаштирилгандан эртароқ тўришга куч топа биласизми?
6.Сиз гувоҳлик бериш учун воқеъа содир бўлган жойда қоласизми?
7.Сиз хатларга тез жавоб бера оласизми?
8.Агар сизда самолётда учиш ёки тиш шифокори хонасига бориш олдидан қўрқув пайдо бўлса, сиз алоҳида қийинчиликларсиз бу ҳиссиётни енга оласизми ва охирги моментда ўзингизнинг фикрингизни ўзгартирмайсизми?
9.Сизга шифокор таклиф қилган жуда ёқимсиз дорини қабул қиласизми?
10.Сиз қизиққонлик билан берган ваъдангизда турасизми?. Агарда уни бажарсангиз сизга бироз қийинчиликлар келтирилса, сиз сўзини бажарадиган одаммисиз?
11.Агарда бу зарур бўлса, сиз ҳеч қандай икқиланмасдан нотаниш шаҳарга сафарга жунайсизми?
12.Сиз кун тартибига қатъий риоя қиласизми: вақтида туриш, овқатланиш, машғул бўлиш, тозалаш ва бошқа нарсалар.
13. Сиз кутубхонадан қарздорларга ёмон муносабатда бўласизми?
Н.Жуда қизиқарли телекурсатув сизга тезда ва муҳим бажариладиган ишни қолдиришга мажбур қиладими? Бу шундайми?
15.Сизни қарама-қарши томон сўзлари қанчалик хафа қиладиган бўлмасин тортишувни тўхтатиб ва жим бўла оласизми?


Натижаларни қайта ишлаш ва мувофиқлаштириш
Олинган балларнинг умумий йиғиндиси ҳисоблаб чиқилади. Агарда у қуйидагича чегарада жойлашса:
О дан 12 баллгача -сизнинг иродангиз кучсиз. Сизни осонгина ишонтириш мумкин. Аммо, ўзининг «ожиз жойларини» билиш инсонни янада кучлироқ қилади. Ўзингизнинг иродавий бошқаришингизни такомиллаштириб, ўзингиз устингизда ишланг.
13дан 21 баллгача-сизда ирода кучи ўртача. Сиз ҳар хил ҳолатларда турлича ҳаракат қиласиз, айрим ҳолларда ён беришни, айрим ҳолларда эса қаътиятлилик ва сабр-бардошлиликнинамоён қиласиз.
Айнан бу ҳолат ҳар хилликда сизнинг мулоқотда ва ишдаги ёқимлилигингиз кўринади.
-22 дан 30 баллгача-сизда ирода кучи юқори. Сиз иродали одамсиз. Лекин, эсингизда бўлсин сиз ёлғиз эмассиз, ён беришлар, келишишлар ва ўзаро муносабатлар ҳам мулоқот давомида муваффақиятларга олиб келади.
Download 15.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling