Мавзу: Транспортда рисклар Ишнинг мақсади


Download 154.79 Kb.
bet1/6
Sana28.02.2023
Hajmi154.79 Kb.
#1237386
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
9-Амалий машғулот


9-Амалий машғулот


Мавзу: Транспортда рисклар

Ишнинг мақсади: Транспортда етказиб бериш занжирларидларда хавф-хатарлар, тавакалчилик концепциясини таҳлил этиш ва занжирларида ҳодисаларни бошқариш усулларидан фойдаланиш.


Ўзини тутишнинг мавҳумлиги етказиб берувчилар ва фокус компаниясининг бошқарув фаоллиги ва нимани афзал кўриши (манфаатлари) бмлан шартланади. Шахсиятга боғлиқ бўлган мавҳумлик ва мантиқий мавҳумлик ўзига хос ва ҳали яхши ўрганилмаган соҳалар бўлиб ҳисобланади. Улар одамнинг фикрлаши ва билимларидаги мавҳумликни, шунингдек сунъий интеллектуал тизимлардаги билимлар ва хулосаларнинг мавҳумлигини акс эттиради.


Мавҳумлик омилларини етказиб беришлар занжирларини режалаштириш босқичида ҳам, режани амалга ошириш босқичида ҳам ҳисобга олиш зарур бўлади. 1-жадвалда мавҳумликнинг етказиб беришлар занжирига кўрсатадиган таъсирига мисоллар келтирилган.

1- жадвал.


Мавҳумликнинг етказиб беришлар занжирига кўрсатадиган таъсирига мисоллар

Омил

Мисол

Оқибатлари

Юкларнинг ўғирланиши ва шикастланиши

Чакана савдо

Ишлаб чиқариш



Европада кўриладиган зарар йилига 13,4 млрд евро
Европада кўриладиган зарар йилига 4,6 млрд евро
Кўриладиган зарар йиллик айланмадан 15% гача

Терроризм, қароқчилик

2001 йил 11 сентябрь
Сомали, 2008 йил

Ford нинг 5 та заводининг тўхташи
Кўпгина етказиб беришлар занжирларида етказиб беришларда узилишлар

Табиат катаклизмалари

Таиланддаги ер қимирлаши, 1999 йил
Саксониядаги сув тошқини, 2002 йил

Японияда ер қимирлаши, 2007 йилнинг ёзи



Apple компаниясида компьютерлар ишлаб чиқаришнинг тўхтаб қолиши
Дрездендаги VW да ишлаб чиқаришнинг сезиларли даражада қисқариши
Toyota нинг етказиб беришлар занжирларидаги узилишлар оқибатида 50000 та автомобиль ишлаб чиқарилмаган

Сиёсий инқирозлар

2009 йилдаги “Газ” инқирози

Шарқий Европага газ етказиб беришнинг тўхташи, ГАЗПРОМ ва истеъмолчиларнинг миллиардлаб зарар кўриши

Молиявий инқирозлар

2008-2009 йилларнинг куз-қиши

Ишлаб чиқаришларнинг ёпилиши ёки қисқариши, етказиб беришлар занжирларидаги узилишлар

Мувофиқлаштириш муаммолари

Талабнинг тебраниши

Етказиб беришлар занжирида ички мувозанатнинг бузилиши


Мувофиқлаштириш


даги хатолар

Етказиб беришларнинг йўқлиги



Буюртмалар йўқлигидан келадиган йўқотишлар, йиллик айланмадан 15% гача жарималар
2006 йилда 1,3 миллионта Daimler Chrisler автомобилларининг савдодан қайтариб олиниши (реал муаммолар бор-йўғи 200000 та автомобилда бўлган)
1996 йилда Apple да 1 млрд долларлик бажарилмаган буюртмалар ҳажми, акциялар нархининг 50% га тушиши
Асосий етказиб берувчида ёнғин содир бўлганлиги туфайли Toyota да 6 ҳафта давомида ишлаб чиқаришнинг тўхтаб қолиши










Етказиб беришлар занжирини самарали бошқаришнинг вазифаси бошқарувчи таъсирлар даражаси (яъни, моҳиятига кўра, етказиб беришлар занжирининг режаси ва унинг ресурс таъминоти) билан қўзғатувчи таъсирлар даражасининг мувозанатини таъминлашдан иборат.
Бозор муносабатлари назариясига таваккалчилик тушунчасини биринчи бўлиб француз иқтисодчиси Р.Кантильон олиб кирган, у таваккалчиликни ҳар қандай савдо фаолиятининг рақобат қоидалари бўйича олиб бориладиган хусусияти сифатида кўриб чиққан. Хавф-хатарлардан мавҳумликнинг миқдорий баҳолаш мумкин бўладиган қисмининг баҳоси сифатида фойдаланишни биринчи бўлиб Франк Кнайт таклиф қилган. Таваккалчилик тушунчасини талқин қилишнинг калейдоскопик кўплиги пайдо бўлган. Мисол тариқасида улардан бир нечтасини келтирамиз:

  1. Таваккалчилик – омад келишидан умид қилган ҳолда ҳаракат қилишдир;

  2. Таваккалчилик – содир бўлиши ёки бўлмаслиги мумкин бўлган хавфли воқеълик ёки жараён билан боғланадиган ҳодисадир;

  3. Таваккалчилик – қабул қилинган ишлаб чиқариш сиёсати ёки молиявий сиёсат натижасида ресурсларни йўқотиш (даромад олмаслик ёки қўшимча харажатлар пайдо бўлиши) хавфидир (эҳтимолидир);

  4. Таваккалчилик – бу тадқиқ қилинаётган жараённинг кўрсаткичларини ёмонлаштириши мумкин бўлган ҳоҳланмайдиган вазиятлар ва асоратларнинг потенциал мумкин бўлган пайдо бўлиши билан боғланадиган мавҳумликдир.

Ҳозирги кунда турли предмет соҳаларида хавф-хатарларни аниқлаш ва уларни бошқаришда субъектив омилларнинг роли ва аҳамияти ҳар қачонгидан ҳам кўра кўпроқ ўсмоқда. Хавф-хатар тушунчасининг қуйидаги замонавий талқин қилинишлари шундан далолат беради:
-хавф-хатар – ҳар қандай ишлаб чиқарувчининг фаолиятининг якун топишининг мавҳумлигини ва муваффақиятга эришилмаган тақдирда мумкин бўладиган салбий асоратларни акс эттирадиган вазиятнинг тавсифидир;
-хавф-хатар тушунчаси мураккаб, тизимли тавсифга эга: бир томондан хавф-хатар – одам фаолиятидаги мавҳумлик ва зиддиятлиликнинг ўлчовидир, иккинчи томондан эса – корхонанинг белгиланган мақсадларга эришишида назорат қилинадиган (ички) омилларни ва назорат қилинмайдиган (ташқи) омилларни ҳасобга олиш билан муваффақият қозониш ёки қозонмаслик даражасини акс эттирадиган объектив/субъектив иқтисодий категориядир;
-хавф-хатар – мавҳумлик шароитларида қарорлар қабул қилинадиган вазиятнинг қарор қабул қиладиган шахс учун у ёки бу қарор оқибатида зиён етиши мумкинлигини акс эттирадиган умумлаштирилган объектив тавсифидир;
-хавф-хатар – бу хавфнинг бир пайтнинг ўзида зиён етиши мумкинлигини ҳам, унинг катталигини ҳам кўрсатувчи ўлчовидир.
Хавф-хатарлар тушунчаси бир қатор Халқаро стандартларда асосий тушунчалардан бири бўлиб ҳисобланади: ISO/1EC15288 «Тизимли муҳандислик – Тизимларнинг ҳаёт цикли жараёнлари» (Systemengineering. System life cycle processes (IDT) ва ISO/PAS 28000 : 2007 «Етказиб беришлар занжирларининг хавфсизлигини бошқариш тизимлари» (Specification for security management systems for the supply chain).
Ҳақиқатан ҳам объект, функция, тизим ва ҳоказоларни бошқариш мумкин. Хавф-хатар эса унинг вужудга келиши қандайдир бир даражада мавҳумлик билан боғланадиган ҳодисанинг эҳтимолли баҳоси ҳисобланади. Шу сабабли мавҳумлик омилларини ҳисобга олиш муаммосини хавф-хатарларни бошқариш муаммоси сифатида эмас, балки хавф-хатар омилини ҳисобга олиш билан тизимнинг (тармоқнинг) фаолият кўрсатишини ташкил қилиш муаммоси сифатида ифодалаш тўғрироқ бўлади.
Бир қатор тадқиқотларнинг кўрсатишича, амалиётда менежерлар хавф-хатарни бошқача талқин қиладилар. Уларга барча режаларнинг бажарилишига 100% ли кафолат умуман керак эмас, улар кўпроқ фойда олиш имкониятини қўлга киритиш учун таваккал қилишга ҳар доим тайёр бўладилар. Ҳар бир менежер хавф-хатарни турлича талқин қилади (масалан, Ю.Козелецкийнинг ишларида шахсларнинг хавф-хатарни қабул қилишга нисбатан турли типлари кўрсатилган). Бунинг устига, худди ўша бирта менежер томонидан хавф-хатарнинг қабул қилиниши вазиятга боғлиқ равишда сезиларли даражада фарқ қилиши мумкин.
“Хавф-хатар” тушунчасининг моҳиятига юқорида келтирилган қарашларни жамлаш билан хавф-хатарни тавсифлайдиган учта принципиал жиҳатни қайд қилиш зарур бўлади:
1. Хавф-хатар – бу ҳодисанинг эҳтимолли баҳосидир;
2. Хавф-хатар зарар кўришларга/йўқотишларга олиб келадиган салбий якун топиш билан боғланади;
3, Хавф-хатар мавҳумлик орқали дунёга келади.
Барқарорлик хавф-хатарга қараганда бойроқ тушунча ҳисобланади. Мураккаб динамик тизимларда мавҳумликка ҳам динамик нуқтаи-назардан қараш лозим бўлади. Бунинг устига, барқарорлик хавф-хатарларни ҳам, етказиб беришлар занжирини амалга оширишда бузилишларни режалаштириш ва бартараф қилиш босқичида уларни камайтириш услубларини ҳам кўриб чиқиш имконини беради.
Етказиб беришлар занжирларининг ташқи муҳит билан ўзаро ҳаракатларини таҳлил қилиш билан етказиб беришлар занжирларида ишларнинг мақсадли йўналтирилган бажарилишини таъминлайдиган омилларни учта асосий гуруҳга ажратиш мумкин:

  1. мақсадли йўналтирилган қўзғатувчи таъсирларга қарши (масалан, терроризм ёки хакерларнинг ҳужуми) самарали ҳаракат қилиш,

  2. мақсадли йўналтирилган қўзғатувчи таъсирларга қарши (масалан, талабнинг тебранишлари) самарали ҳаракат қилиш

  3. бошқарувчи таъсирлар даражаси (яъни, моҳиятига кўра, етказиб беришлар занжирининг режаси ва унинг ресурс таъминоти) билан қўзғатувчи таъсирлар даражасининг мувозанатланганлиги).



Download 154.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling